1.2.3. Лалмикор экин ерлар
Республика бўйича лалмикор ерлар майдони 2006 йил 1 январдаги ҳолатига кўра 746 минг гектарни ташкил қилади. Лалмикор ерларда қишлоқ хўжалик экинларини ўстириш фақат тупроқ қатламларида ёғинлар ҳисобига йиғилган намлик туфайли етиштирилишини ҳисобга олиб, йиллик ўртача ёғин миқдори 200 мм дан ошадиган ерларда лалмикор экинлар жойлаштирилади. Лалмикор ерлар намлик билан таъминланган, кам таъминланган ва таъминланмаган ерларга бўлинади. Бу бўлиниш тупроқ минтақаларининг жойлашишига мос келади. Жигарранг ва қорамтир бўз тупроқ баланд минтақада намлик билан таъминланган, типик бўз тупроқ ўрта минтақада намлик билан кам таъминланган ва оч ранг бўз тупроқ қуйи минтақада намлик билан таъминланмаган лалмикор ерлар ҳисобланади. Лалмикор ҳайдалма ерлар майдонининг вилоятлар бўйича тақсимланиши 13-жадвалда келтирилган.
13-жадвал
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги
лалмикор ҳайдалма ер майдонлари (минг га)
В и л о я т л а р
|
Ер майдони
|
Жиззах
|
218,3
|
Қашқадарё
|
255,6
|
Навоий
|
19,9
|
Самарқанд
|
179,4
|
Сурхондарё
|
37,8
|
Тошкент
|
35,0
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |