Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети агрокимё ватупроқшунослик кафедраси
2012янгичаишчи касбмажмуа (1)
Кўп йиллик лалмикор дарахтзорлар Тошкент, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида намлик билан таъминланган лалмикор ерларга жойлашган. Лалмикор ерларга ва махсус тайёрланган терассаларга жойлашган кўп йиллик дарахтзорлар майдони 13,4 минг гектар бўлиб, улардан боғлар 10,1 минг гектар, узумзорлар 3,1 минг гектар, тутзорлар 0,1 минг гектар ва бошқа ерлар 0,1 минг гектарни ташкил қилади. Бўз ерлар Бўз ерлар майдони 83,6 минг гектар бўлиб, шундан суғориладиган ҳудудларда жойлашган бўз ерлар 48,4 минг гектарни ва лалмикор ерлардагиси 35,2 минг гектарни ташкил қилади. Қ орақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича бўз ерлар 2006 йил 1 январ ҳолатига 83,6 минг гектарни ташкил этади, уларнинг тақсимланиши эса 15-жадвалда келтирилган.Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўз ерлар майдони(минг га)15-жадвал
Суғориладиган бўз ерларга самарасиз фойдаланиш натижасида суғориш қоидаларининг бузилиши ва тупроқ-мелиоратив ҳолатининг ёмонлашиши, эрозия таъсири, кучли шўрланиш, гипсланиш ҳамда янги ерларни сифатсиз ўзлаштирилиши оқибатида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришидан чиқиб қолган суғориладиган ва лалми ерлар киритилган. Бўз ерларнинг деярли кўп қисми Қорақалпоғистон Республикасига (9,3 минг гектар), Бухоро (6,9 минг гектар), Қашқадарё (22,8 минг гектар), Навоий (6,9 минг гектар) ва Сирдарё (11,1 минг гектар) вилоятларига тўғри келади. Суғориладиган бўз ерлар суғориладиган экин ерлар чегараларида кичик участкалар ҳолатида жойлашган, суғориш ва коллектор шоҳобчалари билан таъминланиб, тегишли мелиоратив тадбирлар амалга оширилса, бу ерларнинг ҳолати қайта тикланиши ҳамда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига қайтарилиши мумкин. Пичанзор ва яйловлар Республика ҳудудининг катта қисмини пичанзор ва яйловлар ташкил қилади. Бу ерлар қўйчиликни ривожлантириш учун асосий озуқа базаси ҳисобланади. Республикада 21207,3 минг гектар табиий пичанзор ва яйловлар мавжуд бўлиб, шундан суғориладигани 43,3 минг гектарни ёки умумий майдоннинг 0,20 фоизини ташкил қилади. Сув билан таъминланган яйловлар майдони эса 18447,9 минг гектарни ташкил қилади. Табиий шароитларига қараб яйлов ва пичанзорлар чўл-текислик (чўл минтақаси), текислик-тепалик (адир минтақаси) ва тоғ олди-тоғ (тоғ минтақаси) га бўлинади. Чўл-текислик пичанзор ва яйлов ерлари республиканинг шимолий - ғарбий қисмида, денгиз сатҳидан 500 м гача баландликда жойлашган. Улар йил давомида фойдаланиладиган пичанзор ва яйловлар бўлиб, асосан, қоракўлчилик зоналари ҳисобланади. Шарқда чўл-текислик пичанзор ва яйловлари аста-секин текислик-тепалик пичанзор ва яйловларига ўтади. Бу ерларда денгиз сатҳига нисбатан баландлик 1000-1200 м гача етади. Адир минтақаси пичанзор ва яйловлари, асосан, кузги ва баҳорги пичанзор ва яйловлардир. Бу фаслларда улардан йирик қорамолларни боқишда фойдаланилса, қўй ва эчкилар йил давомида боқилади. Тоғ минтақасидаги тоғ олди-тоғ пичанзор ва яйловлари ғарбий Тяншань тизмаларида, денгиз сатҳидан 2500 м баландликда жойлашган. Тоғ минтақаси пичанзор ва яйловлари ёзги ҳисобланиб, барча турдаги ҳайвонларни боқишга яроқли ҳисобланади. Пичанзор ва яйловларнинг табиий минтақалар бўйича тақсимланиши 16-жадвалда келтирилган. 16-жадвал Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар чегарасидаги пичанзор ва яйловларнинг табиий минтақалар бўйича тақсимланиши (минг га)
Download 2,66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |