Ўқитиш усул ва техникалари. Маъруза (кириш, мавзуий, маълумотли, кўргазмали (визуаллашган), аниқ вазиятларни ечиш), мунозара, муаммоли услуб, ақлий ҳужум, тезкор – суров, савол-жавоб, амалий ишлаш усуллари.
Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот,
ҳамкорлик ва ўзаро ўқитишга асоланган оммавий, жамоавий ва гуруҳларда ўқитиш.
Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий воситалари (дарслик, маъруза матни) билан бир қаторда – чизмали органайзерлар, компьютер ва ахборот технологиялари.
Мулоқот усуллари: талабалар билан тезкор қайтар алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Қайтар алоқаларнинг (маълумотнинг) усул ва воситалари назорат натижаларини таҳлил қилишга асосланган кузатиш, тезкор-сўров, ўқитиш ташхиси.
Бошқаришнинг усул ва воситалари: ўқув машғулотининг босқичлари, белгиланган мақсадга эришишда таълим берувчи ва таълим олувчининг фаолияти, нафақат аудитория ишини, балки мустақил ва аудиториядан ташқари ишларни назоратини белгилаб берувчи ўқув машғулотларини технологик ҳарита кўринишида режалаштириш.
Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулоти жараёнида (ўқув вазифалари бажаргани учун баҳолаш, таълим олувчининг ҳар бир ўқув машғулотидаги ўқув фаолиятини баҳолаш), ҳам бутун тренинг давомида таълим натижаларини режали тарзда кузатиб бориш.
3. Маъруза, амалий ва семинар машғулотларига лойиҳаланган таълим технологияси
Ўқув машғулотида таълим технологияси модели
Мавзу: 1. Агрокимёнинг ривожланиш модели
Вақт: 80 соат
|
Талабалар сони: 40
|
Ўқув машғулотининг шакли ва тури
|
Маъруза (ахборотли)
|
Маъруза режаси / ўқув машғулотининг тузилиши
|
1. Нитратли ўғитларнинг олиниши ва ишлатилиши.
2. Аммиакли ўғитларнинг олиниши ва ишлатилиши.
3. Аммиакли-нитратли ўғитларнинг олиниши ва ишлатилиши.
4. Аммиакли ўғитларнинг олиниши ва ишлатилиши.
.
|
Ўқув машғулоти мақсади:
|
Азотли ўғитларнинг олиниши ва ишлатилиши бўйича талабаларнинг билимини шакллантириш
|
Педагогик вазифалар:
Азотли ўғитлар билан
таништириш;
уларга таснифини бериш;
ва муаммоларини очиб бериш
ва бошқ.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
Талабаларга ўғитларнинг олиниши,хоссалари ва ишлатилиши ҳақида айтиб берилади ва муаммоларини хал қилиш йўллари тартибли равишда очиб берилади.
|
Таълим усуллари
|
Маъруза, ақлий ҳужум ва тушунтириш.
|
Таълим шакли
|
Оммавий
|
Таълим воситалари
|
Маъруза матни, дарслик, ўқув қўлланма, техника воситалари ва доска, бор.
|
Таълим бериш шароити
|
Махсус техника воситалари билан жиҳозланган.
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Ёзма, тест ва бошқалар
|
|
Ўқув машғулотларнинг технологик харитаси
|
Иш босқичлари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
Таълим олувчилар
|
Таълим берувчи
|
|
1-босқич. Ўқув машғулотига кириш
(10 дақ)
|
1.1. Мавзунинг номи, мақсад ва кутилаётган натижалар етказилади.
1.2. Ақлий ҳужум усули ёрдамида ушбу мавзу оид маълумотлар айтилади. Ақлий ҳужум қоидаси (илова-1) тушунтирилади.
|
Тинглайдилар.
Ёзиб оладилар аниқлантирувчи саволлар берадилар
|
2-босқич. Асосий
(60 дақ)
|
2.1. Маъруза режаси ва тузилишига мувофиқ таълим жараёни бўйича ташкил этиш бўйича харакатлар тартибли баён этилади.
2.2. Жадваллар ёрдамида мавзуни асосий назарий ҳолатлари баён қилинади. Берилаётган маълумотлар асосида йўналтириувчи саволлар берилди (илова-2).
|
Тинглайдилар.
Жадвал ва чизмаларни дафтарга кўчириб оладилар, савол берадилар
|
3-босқич. Якуний
(10 дақ)
|
3.1.Мавзу якунланади, қилинган ишларни келгусида касбий фаолиятларида муҳим аҳамиятга эга эганлиги таъкидланади.
3.2. Мавзу бўйича асосий керакли адабиётлар рўйхати берилади (илова-3).
3.3. Кейинги мавзуга тайёргарлик кўриш учун мустақил иш мавзулари берилади ва баҳолаш мезонлари етказилади (илова-4).
|
Саволлар берадилар.
Топшириқ ёзадилар
|
Do'stlaringiz bilan baham: |