II. МАЪЛУМОТ-АХБОРОТ МАТЕРИАЛЛАР
2.1.
Мунозара иштирокчиларини баҳолаш мезонлари
Баҳолаш мезонлари (баллда)
| |
1.Доклад мазмуни (1,0):
- долзарблиги;
- баён қилинишининг тушунарлилиги, изчиллиги ва мантиқий боғлиқлиги;
- хулосанинг аниқ шакллантирилиши.
2.Фойдаланилаётгар маълумотнинг янгилиги (0,5)
3.Тақдимотда қўлланилган воситалар (0,4)
4. Регламентга риоя қилиш (0,1)
| | | | | | | | | | | |
1.Докладни янгилик била тўлдирганлигига (0,5)
2. Докладнинг кучли ва бўш томонларини аниқ кўрсатганига (1,5)
| | | | | | | | | | | |
1.Саволлар:
- ҳажми (0,1 ҳар бир савол учун);
- мазмуни ва моҳияти бўйича (0,3)
2. Қўшимча киритганига (1,0)
| | | | | | | | | |
2.2
Анжуман иштирокчилари учун белгиланган регламент:
Докладчи – 5 дақиқа
Такризчи –3 дақиқа
Докладчилар томонидан саволларга жавоб бериш – 3 дақиқа
Такризчилар томонидан саволларга жавоб бериш -3 дақиқа
Муҳокама ва мунозара учун – 3 дақиқа
2.3
Мунозара иштирокчисига эслатма
Мунозара муносабатларни ҳал этиш эмас, балки муаммоларни ечимини ҳамкорликда топиш методидир.
Бошқалар ҳам фикр билдиришларига имконият яратиш учун узоқ гапирма.
Ақлли фикрларинг мақсадга етиши учун сўзларингни тарозига сол, ўйлаб, сўнгра гапир, ҳис-туйғуларингни назорат қил.
Тақризчи ва оппонент фикрини тўғри тушунишга ҳаракат қил. Унинг фикрини ҳурмат қил.
Фақат мунозара мавзуси бўйичагина, аниқ фикр билдир.
2.4
БББ жадвалини тўлдириш учун тавсиялар
1. Таянч ибора ва тушунчалар билан танишиб чиқинг.
2. БББ жадвалини тўлдириш учун таянч ибора ва тушунчаларнинг тартиб рақамидан фойдаланинг.
2.5
2.7
Т-схема
Қишлоқ хўжалигини режалаштириш ва башорат қилишнинг аҳамияти
| | | |
Т-схема. Режалаштиришнинг ташкилий асослари
| | |
Т-схема. Режалаштиришнинг ҳуқуқий асослари
| | |
4.Масалалар ва машқлар туплами.
Бир тонна аммиакли селитрада неча кг азот бор? Бир тонна аммоний сульфатдачи? Бир тонна ярим чириган қорамол гўнгидачи?
Бир тонна суперфосфатда неча кг Р2О5 бор? Бир тонна преципитатдачи? Бир тонна ярим чириган қорамол гўнгидачи?
Бир тонна калий хлорда неча кг К2О бор? Бир тонна калий сульфатдачи? Бир тонна ярим чириган қорамол гўнгидачи?
550 кг карбамидда неча кг азот бор? Бир тонна қўй гўнгида неча кг N, Р, К бор?
400 кг қўш суперфосфатда неча кг Р2О5 бор? Бир тонна товуқ гўнгида неча кг N, Р, К бор?
600 кг сильвинитда неча кг К2О бор? Бир тонна от гўнгида неча кг N, Р, К бор?
Тупроққа 60 кг N солиш керак. Бунинг учун неча кг аммиакли селитра керак бўлади? Мочевина ўғитидан эса қанча керак бўлади?
Тупроққа 90 кг N солиш керак. Бунинг учун неча кг аммоний сульфат керак бўлади? Натрий селитра ўғитидан эса қанча керак бўлади?
Тупроқни 30 кг К2О билан таъминлаш учун неча кг калий хлор солиш керак? Силвинитдан эса қанча керак бўлади?
Тупроқни 40 кг Р2О5 билан таъминлаш учун неча кг суперфосфат солиш керак? Аммофосдан эса қанча керак бўлади?
Тупроқни 50 кг Р2О5 билан таъминлаш учун неча кг преципитат солиш керак?
Тупроққа 130 кг аммиакли селитра солинган. Бу билан тупроқ неча кг N билан ўғитланган бўлади?
Тупроққа 160 кг калий сульфат солинган. Бу билан тупроқ неча кг К2О билан ўғитланган бўлади?
Тупроққа 200 кг суперфосфат солинган. Бу неча кг Р2О5 ни ташкил этади?
140 кг преципитатда неча кг Р2О5 бор?
25 га майдонни 40 кг Р2О5 ҳисобидан ўғитлаш керак. Бунинг учун хамма майдонга неча кг суперфосфат керак бўлади?
80 га майдонни 120 кг/ га ҳисобидан Р2О5 озиқаси билан озиқлантириш учун неча кг преципитат ўғити керак бўлади?
120 га майдонга 30 тонна аммоний сульфат ўғити солинган. Бу гектарига неча кг дан N озиқаси солинганга тўғри келади?
200 га пахта майдонини баргидан озиқлантириши учун 30 ц суперфосфат ўғити (18% Р2О5) сарфланган. Бу миқдор гектарига неча кг Р2О5 озиқасига тўғри келади?
Ғўзани баргидан озиқлантириш учун 5 кг дан Р2О5 озиқаси сарфланган. 125 га майдонга неча кг суперфосфат ўғити сарф бўлади?
Агар ғўзани баргидан озиқлантириш учун гектарига 6 кг/га Р2О5 керак бўлса 50 гектар майдонга неча кг суперфосфат ўғити керак бўлади?
60 гектар майдонни 40 кг/га ҳисобидан аммиакли селитра билан озиқлантирилса бунинг учун неча кг ўғит керак бўлади?
Гектарига 60 кг аммиакли селитра солинса 0,65 га тажриба майдони учун қанча ўғит керак бўлади?
Шудгорлашда 8 тонна суперфосфатни 30 га майдонга қўлланилди.Бу миқдор йилига неча кг/га суперфосфат ўғитидан фойдаланганга тўғри келади?
Тупроққа 100 кг преципитат ва 120 кг аммиакли селитра солинган.Бу неча кг Р2О5 ва N ни ташкил этади?
Тупроққа 0,5 тонна суперфосфат ва 0,5 тонна сульфат аммоний ўғитлари солинган. Бу неча кг Р2О5 ва N ни ташкил этади?
120 кг аммиакли селитра, 150 кг суперфосфат ва 50 кг калий хлор ўғитида неча кг дан озиқа моддалар бор?
Тупроққа 50 кг/га N ва 50 кг/га Р2О5 ҳисобидан ўғит солинди. Бу неча кг сульфат аммоний ва суперфосфатни ташкил этади?
Далага 30 кг N ва 40 кг Р2О5 солиш керак. Бунинг учун неча кг мочевина ва қўш суперфосфат ўғити керак бўлади?
Тупроққа 70 кг N , 100 кг Р2О5 ва 90 кг К2О солиниши керак.Бунинг учун қанчадан аммиакли селитра, преципитат ва сильвинит керак бўлади?
Тупроққа 200 кг N , 150 кг Р2О5 ва 90 кг К2О солиниши керак. Бунинг учун қанчадан карбамид, аммофос ва калий селитраси керак бўлади?
Ўғит омборида карбамид, аммофос ва калий селитраси ўғитлари бор. Далага 200 кг N , 150 кг Р2О5 ва 90 кг К2О солиш учун юқоридаги ўғитлардан қанчадан керак бўлади?
135 гектар экин майдонини гектарига 120 кг N , 90 кг Р2О5 ва 40 кг К2О ўғитлаш керак. Бунинг учун қанчадан аммоний сульфат, суперфосфат ва калий тузига талабнома ёзиш керак?
8 гектар майдонни 60 кг/га N ва 40 кг/га Р2О5 ҳисобидан ўғитлаш керак. Бунинг учун қанчадан карбомид ва аммофос керак бўлади?
Майдони 12 га бўлган экинзорга 60 кг/га N ва 60 кг/га Р2О5 ҳисобидан ўғит солиш керак. Бунинг учун қанчадан аммоний сульфат ва қўш суперфосфат керак бўлади?
Далага 220 кг диаммофос солинган. Бу қанча N ва Р2О5 ни ташкил этади?
4 га экин майдонига 1,5 тонна аммофос солинган. Бу қанча N ва Р2О5 ни ташкил этади?
Далага 140 кг калий селитраси ўғити солинган. Бу қанча N ва К2О ни ташкил этади?
10 га экин майдонига 1,8 тонна преципитат солинган. N билан Р2О5 нинг миқдорини тенглаштириш учун қанча карбомид ўғити керак бўлади?
Умумий майдони 100 гектар бўлган пахтазорга 10 тонна аммиакли селитра ва 15 тонна суперфосфат ишлатилган.Бу миқдор ўғитлар гектарига қанчадан озиқа моддасига тўғри келади?
Тупроққа 1500 кг аммиакли селитра солинган. Солинган N миқдори Р2О5 миқдорига тенг бўлиши учун қанча суперфосфат ўғити солиш керак?
Тупроққа 2000 кг аммофос солинган. N билан Р2О5 нинг миқдорини тенглаштириш учун қанча аммиакли селитра керак бўлади?
15 га экин майдонига 2 тонна преципитат солинган. N билан Р2О5 нинг миқдорини тенглаштириш учун қанча сульфат аммоний ўғити керак бўлади?
0,85 ерни ўғитлаш учун 1 ц аммофос ишлатилган. Ерни 120 кг/га N ва 100 кг/га Р2О5 ҳисобидан ўғитлаш учун қанча миқдорда қўшимча аммиакли селитра ва суперфосфат (14% Р2О5) ўғитлари керак бўлади?
Майдони 30 гектар бўлган бедазорни 60 кг/га Р2О5 ва 30 кг/га К2О ҳисобидан озиқлантириш керак. Бунинг учун қанча преципитат ва калий тузи ўғитлари керак бўлади?
232,5 га ерга 45 тонна сульфат аммоний, 50 тонна суперфосфат (18% Р2О5) ва 14 тонна калий хлор солинган. Бу миқдорлар гектарига қанчадан озиқа моддасига тўғри келишини топинг?
Тупроққа 150 кг аммиакли селитра , 350 кг суперфосфат (14% Р2О5) ва 40 кг калий хлор ўғитлари солинган. Бу шароитда N , Р2О5 ва К2О нинг нисбатлари қандай бўлган?
Тупроққа 200 кг аммоний сульфат солинган шароитда N , Р2О5 ва К2О нинг нисбатлари 1: 1,5: 0,5 бўлиши учун суперфосфат ва калий тузи ўғитидан қанча миқдорда солиш керак?
Экин майдонига 300 кг аммиакли селитра солиш режалаштирилган. Лекин бунинг ўрнига мочевина ёки сульфат аммоний қўллаш таклиф этилаяпти. 300 кг аммиакли селитра таркибидаги азот миқдорини сақлаб қолиш учун неча кг мочевина ёки сульфат аммоний ўғити солиш керак?
Тупроққа 120 кг аммофос солинган. Р2О5 ни 80 кг ва N ни 60 кг етказиш учун неча кг суперфосфат ва аммиакли селитра ўғити керак бўлади?
4 гектар экин майдонига 300 кг аммофос солинди, N : Р2О5 нисбати 1:1,5 бўлиши учун неча кг сульфат аммоний ўғити солиш керак?
Тупроққа 80 кг Р2О5 солиш керак. Кузда 300 кг суперфосфат (16 % Р2О5) солинди. Яна қанча Р2О5 солиш керак?
25 га майдонга 90 кг /га ҳисобидан N : Р2О5 1,5 : 1,0 нисбатда азот ва фосфор қўллаш керак. Бунинг учун неча кг аммиакли селитра ва преципитат керак бўлади?
35 га экин майдонига 60 кг N солиш керак. Бунинг 20 % аммоний сульфат ва 80 % аммиакли селитра ҳисобидан. Бунинг учун шу ўғитлардан неча кг керак бўлади?
Тупроққа 120 кг аммоний хлорид ўғити солинган. Азотнинг миқдорини 75 кг га етказиш учун қанча аммиакли селитра солиш керак ва тупроққа солинган умумий миқдоридан аммоний хлориднинг азоти неча фоизни ташкил этади?
Хўжаликда 37 тонна аммакли селитра, 45 тонна суперфосфат (20 % Р2О5) ва 40 тонна сильвинит ( 15% К2О) бор. Агар 90 кг/га ҳисобидан экин майдонлари азот билан ўғитланса мавжуд ўғитлар билан неча гектар ўғитланади? Шу ҳолатда Р2О5 ва К2О нинг миқдорлари неча кг/га бўлади?
12 га майдон 60 кг/га N ва 60 кг/га Р2О5 билан ўғитлаш керак. Хўжаликда аммофос, суперфосфат ва аммоний сульфат ўғитлари бор. Мавжуд ўғитлардан қанчадан қўллаш керак?
40 га экин майдонини 90 кг/га N, 90 кг/га Р2О5 ва 45 кг/га К2О ҳисобидан ўғитлаш керак. Хўжаликда аммофос ҳамда калий селитра ўғити бор ва яна қанча миқдорда аммиакли селитра ўғити керак бўлади?
50 га экин майдонини 50 кг/га К2О ҳисобидан ўғитлаш учун қанча миқдорда қорамол гўнгини тўплаш керак бўлади?
Далага гўнг солинган йили ўсимлик унинг таркибидагт озиқалардан умумийга нисбатан 30% N, 50 % Р2О5 ва 60 % К2О миқдорда фойдаланади. Агар биринчи йили 40 т/га қорамол гўнг солинган бўлса бунда ўсимлик неча кг озиқани ўзлаштирган?
Тупроққа 20 т қорамол гўнг солинган. Минерал шаклдаги N ва Р2О5 миқдорлари органик шаклдаги озиқа миқдори билан тенглашиш учун қанча аммиакли селитра ва суперфосфат ўғитлари солиш керак?
Тупроққа 120 кг/га N, 100 кг/га Р2О5 солиш керак. Кузда 18 фоизли суперфосфатдан 3ц солинган. Вегетация даврида қанча аммофос ва аммиакли селитра ўғитлари солиш керак?
Кузда далага 15 т гўнг ва 300 кг/га суперфосфат (18 %) солинган. N ва Р2О5 миқдорлари 100 кг/га бўлиши учун 25 га майдонга қанча аммиакли селитра ва аммофос ўғитлари солиш керак?
Кузда далага 20 т гўнг ва 200 кг/га суперфосфат (16 %) солинган. N ва Р2О5 миқдорлари 100 кг/га бўлиши учун 15 га майдонга қанча карбамид ва аммофос ўғитлари солиш керак?
Фосфорнинг йиллик миқдори гектарига 100 кг. Шудгорлашда 5 га майдон учун 2 т суперфосфат (20 %) ўғити ишлатилди. Экиш билан бирга қанча аммофос солиш керак бўлади?
Тупроққа 120 кг/га N, 100 кг/га Р2О5 солиш керак. Кузда 18 фоизли суперфосфатдан 3ц солинган. Вегетация даврида қанча аммофос ва аммиакли селитра ўғитлари солиш керак?
Азотнинг йиллик миқдори гектарига 100 кг. Экиш билан бирга 8 га майдон учун 1 т аммоний сульфат ўғити ишлатилди.Вегетация даврида қанча аммиакли селитра солиш керак бўлади?
Шудгорлашга гўнг билан бирга суперфосфатни 20 : 1 нисбатда солиш керак. Вегетация даврида эса аммиакли селитра қўллаш керак.Агар N миқдори 100 кг/га ва Р2О5 миқдори 60 кг/га бўлса бу ўғитлардан қанча солиш керак?
Фосфорли ўғитни йиллик миқдори 80 кг/га Р2О5 12 га майдонни шудгорлаш вақтида 2,5 т суперфосфат (18% Р2О5) солинди.Экиш билан бирга 100 кг/га суперфосфат солинди. Вегетация даврида қўллаш учун ҳамма майдонга неча кг преципитат керак бўлади?
10 т суперфосфат аралаштириб тайёрланган органо -минерал аралашма тайёрлаш учун қанча гўнг керак? Агар ҳар бир кг Р2О5 учун 6 кг гўнг тўғри керак бўлса. Бу аралашма билан гектарига 30 кг Р2О5 (минерал) ҳисобидан қанча майдоннни ўғитлаш мумкин?
Янги гўнг чириши давомида ўз оғирлигини тахминан ярмини йўқотади. Чириган гўнг қуритилса яна ўз оғирлигини тахминан ярмини йўқотади. 20 тонна суперфосфат қўшиб тайёрланган аралашма тайёрлаш учун янги гўнгдан қанча керак бўлади агар 1 тонна суперфосфатга 1 тонна чириган гўнг тўғри келса?
1 тонна аммоний сульфат ўғити ва 1 тонна преципитат ўғитлари аралаштирилган. Бу аралашманинг неча фоизини N ва неча фоизини Р2О5 ташкил қилади?
2 тонна аммоний сульфат ўғити ва 0,5 тонна аммофос ўғитлари аралаштирилган. Бу аралашманинг неча фоизини N ва неча фоизини Р2О5 ташкил қилади?
Ерга 120 кг/га ҳисобидан азот солиш керак. Бунинг 25 фоизини экишдан олдин, 10 фоизини экиш билан бирга қолганини вегетация даврида солиш керак. Омборда аммиакли селитра ва аммоний сульфат ўғитлари бор. 1 га майдон учун қайси ўғитдан қачон ва неча кг солиш керак?
100 га пахта майдонини 15 тонна аммоний хлор ва 20,6 тонна аммиакли селитра билан озиқлантириш керак. Ўғитлашнинг миқдори ва муддатларини аниқланг?
50 га янги бедазор ва 50 йиллик бедапояни ўғитлаш керак.Хўжаликда 15 тонна суперфосфат (18% Р2О5) ва 3 тонна преципитат ( 34% Р2О5) ўғитлари бор. Бедапояларни ўғитлаш режасини тузинг.
120 бош йирик шохли қорамол ва 100 бош отларни 4 ой молхоналарда боқилганда йиғиладиган гўнглар миқдорини ҳисобланг.
20 бош йирик шохли қорамол ва 15 бош отларни 100 кун молхонада боқилганда неча кг тўшама керак бўлади. Бунда қанча гўнг йиғилиши мумкин? Суперфосфат (20% Р2О5) аралаштирилган компост тайёрлаш учун неча кг суперфосфат керак бўлади?
120 кун молхонада боқилган 15 бош йирик шохли қорамол ва 12 бош отлардан йиғилган гўнгдаги Р2О5 миқдорини ҳисобланг.
Ерга 90 кг/га ҳисобидан фосфор солиш керак. Бунинг 70 фоизини шудгорлашда, 30 фоизини экиш билан бирга солиш керак. Омборда суперфосфат ва аммофос ўғитлари бор. 1 га майдон учун қайси ўғитдан қачон ва неча кг солиш керак?
1,5 тонна аммиакли селитра ўғити ва 0,5 тонна суперфосфат ўғитлари аралаштирилган. Бу аралашманинг неча фоизини N ва неча фоизини Р2О5 ташкил қилади?
Хўжаликда 25 бош йирик шохли қорамол, 15 бош бузоқ ва 10 бош отларни 120 кун молхонада боқилганда йиғиладиган гўнглар миқдорини ҳисобланг.
Тупроққа 150 кг/га N, 90 кг/га Р2О5 солиш керак. Кузда 20 фоизли суперфосфатдан 3 ц солинган. Вегетация даврида қанча аммофос ва аммиакли селитра ўғитлари солиш керак?
10 га майдон 70 кг/га N ва 50 кг/га Р2О5 билан ўғитлаш керак. Хўжаликда аммофос, суперфосфат ва карбомид ўғитлари бор. Мавжуд ўғитлардан қанчадан қўллаш керак?
Ерга 100 кг/га ҳисобидан калий солиш керак. Бунинг 50 фоизини шудгорлашда, 50 фоизини вегетация даврида солиш керак. Омборда калий хлор ўғити бор. 1 га майдон учун калий ўғитдан неча кг солиш керак?
Тупроқ харакатчан фосфор билан кам (20 мг/кг) таъминланган. Фосфорнинг йиллик меъёри 140 кг/га. Фосфорни қайси муддатларда қўллаш керак бўлади?
Умумий майдони 50 гектар бўлган пахтазорга 6 т аммиакли селитра ва 8 т суперфосфат ишлатилган. Бу миқдор ўғитлар гектарига қанчадан озиқа элементига тўғри келади?
Тупроққа 15 тонна қорамол гўнги ва 12 тонна қўй гўнги солинган . Бу солинган гўнглар таркибидаги N P K нинг умумий миқдори неча кг бўлади .
89 .Тупроққа 20 тонна қўй гўнги ва 10 тонна парранда (товуқ) қийи солинган. Бу солинган гўнг таркибидаги NPK нинг умумий миқдори неча кг дан бўлади
90. Тупроққа 15 тонна от гўнги ва 12 тонна қўй гўнги солинган. Бу солинган гўнглар таркибидаги NPK нинг умумий миқдори неча кг дан бўлади .
91. Тупроққа 25 тонна қорамол гўнги ва 5 тонна парранда қийи солинган . Бу солинган гўнглар таркибидаги NPK нинг умумий миқдорлари неча кг дан бўлади.
92.Тупроққа 25 тонна қўй гўнги солинган .Минерал шаклдаги N ва Р миқдорлари органик шаклдаги озиқа миқдорлари билан тенглашиш учун қанча аммоний сульфат ва суперфсфат ўғитлари солиш керак .
93. Тупроққа 15 тонна парранда қийи солинган . Минерал шаклдаги N ва Р миқдорлари органик шаклдаги озиқа миқдори билан тенглашиш учун қанча карбамид ва қўшсуперфосфат ўғит лари солиш керак
94. Тупроқ таркибидаги харакатчан фосфор (Р2О5) нинг миқдори 25 мг/кг бўлса .1 га хайдалма қатламдаги харакатчан фосфор (Р2О5) нинг умумий миқдори неча кг ни ташкил этади.
95 . Тупроқ таркибидаги харакатчан фосфор (Р2О5) нинг миқдори 38 мг/кг бўлса .1 га хайдалма қатламдаги харакатчан фосфор (Р2О5) нинг умумий миқдори неча кг ни ташкил этади.
96 . Тупроқ таркибидаги алмашинувчан калий (К2О) нинг миқдори 250 мг/кг бўлса .1 га хайдалма қатламдаги алмашинувчан калий (К2О) нинг умумий миқдори неча кг ни ташкил этади.
97 . Тупроқ таркибидаги алмашинувчан калий (К2О) нинг миқдори 320 мг/кг бўлса .1 га хайдалма қатламдаги алмашинувчан калий (К2О) нинг умумий миқдори неча кг ни ташкил этади.
98 . Тупроқ таркибидаги нитрат (NО3) нинг миқдори 20 мг/кг бўлса .1 га хайдалма қатламдаги нитрат (NО3) шаклидаги азотнинг умумий миқдори неча кг ни ташкил этади.
99 . Тупроқ таркибидаги нитрат (NО3) нинг миқдори 20 мг/кг бўлса .1 га хайдалма қатламдаги нитрат (NО3) шаклидаги азотнинг умумий миқдори неча кг ни ташкил этади.
100 . Тупроқ таркибидаги аммоний (NН4) нинг миқдори 5 мг/кг бўлса .1 га хайдалма қатламдаги аммоний (NН4) шаклидаги азотнинг умумий миқдори неча кг ни ташкил этади
Do'stlaringiz bilan baham: |