Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат аграр университети



Download 2,34 Mb.
bet98/99
Sana21.04.2022
Hajmi2,34 Mb.
#571374
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99
Bog'liq
Агрокимё агрономия (1)

19. Норматив ҳужжатлар.
МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТ
Бу йилги қиш ёғингарчилиги нисбатан кам, қуруқ ва қировли совуқнинг узоқ давом этаётганлиги ғалла майсаларини парваришлашда қатор ноқулайликларни юзага келтирмоқда. Соҳа мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда экинларнинг ҳолати ўрганилганда, уларнинг ривожи ўтган йилдагига нисбатан 10—15 кун орқада қолаётгани, хусусан, мавжуд майдонларнинг 10—15 фоизи нам етишмаслиги туфайли ривожи суст эканлиги аниқланди. 
Ғаллакорларимиз мутахассислар тавсияси ҳамда илғорлар тажрибасига таянган ҳолда омилкорлик билан иш юритсалар, бундай мураккаб иқлим шароитида ҳам мўл ҳосил олишга муваффақ бўладилар, албатта. Кўп йиллик тажрибадан маълумки, ҳозиргидек ноқулай об-ҳаво шароитида экинларни маҳаллий ўғит билан озиқлантириш яхши самара беради. Чунки далага кўпроқ маҳаллий ўғит чиқарилса, у тупроқнинг табиий намлигини сақлаб, экиннинг сувга бўлган талабини камайтиради. 
Бу жараёнда нафақат чорва молларининг нуриси, балки дарахт барглари, экин қолдиқлари, эски деворлар кесаги, зовур ва ариқлар лойқасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Шунингдек, бойитилган кўмир кукуни, фосфорит ва ноанъанавий агрорудалардан компостлар тайёрлаб, маҳаллий ўғитлар захирасини яратиш мақсадга мувофиқ. 
Экинга маҳаллий ўғитлар қўлланилганда, ҳосил билан олиб чиқиб кетилган озиқ моддаларнинг бир қисми тупроққа қайтади. Дуккакли ва дон-дуккакли экинларнинг дони ва пояси билан озиқлантирилган чорва молларининг гўнги азотга бой бўлади. Маҳаллий ўғитлар тупроқнинг озиқ режимига ҳам билвосита таъсир кўрсатади. Масалан, микроорганизмлар азотни ўзлаштириб, ўз танасига тўплайди. 
Маҳаллий ўғитлар тупроқдаги микроорганизмлар фаолиятини жадаллаштириб, биологик фаол моддаларнинг тури ва миқдорини кўпайтиради. 
Маҳаллий ўғитлар айниқса, унумдорлиги паст бўлган тупроқларга киритилганда яхши самара беради. Тупроққа гўнг мунтазам киритилса, гумус миқдори кўпаяди, сингдириш сиғими ва буферлиги ортади. Шу билан бир қаторда, тупроқнинг физикавий ва кимёвий хоссалари ҳамда сув ва ҳаво режими яхшиланади. 
Маҳаллий ўғитлар таъсирида оғир тупроқларнинг механикавий таркиби енгиллашади, енгил тупроқларнинг нам сиғими ва сув ўтказувчанлиги ижобий томонга ўзгаради. 
Таъкидлаш жоизки, гўнгнинг бир тоннасида 20 кг азот, 10 кг фосфор, 24 кг калий, 28 кг кальций, 6 кг магний, 4 кг олтингугурт ва бошқа микроэлементлар мавжуд. Таркибида ўсимликларнинг ривожланиши учун зарур барча элементларни тутгани сабабли гўнг тўлиқ ўғит деб юритилади. 
Дала шароитида гўнгни зичлаб, устини сомон билан ёпган ҳолда сақлаш тавсия этилади. Агар гўнг ғовак ҳолда, усти кўмилмасдан сақланса, аэроб шароит юзага келади. Аэроб шароитда чириши натижасида юқори ҳарорат юзага келади ва кўп миқдордаги азот ва органик моддалар йўқолади. Гўнгга фосфорли минерал ўғитларни аралаштирган ҳолда сақлаш самарали ҳисобланади. 
Парранда гўнгида ҳам ўсимликларнинг меъёрида ўсиб ривожланиши учун зарур барча озиқ моддалар мавжуд. Парранда гўнги таркибидаги озиқ моддалар ўсимлик осон ўзлаштирадиган шаклдадир. Ўғит уюм ҳолида сақланса, тез қизийди ва аммиак беҳуда исроф бўлади. Парранда гўнги олти ой давомида сақланганда таркибидаги 50 фоизга яқин азот йўқолади. Айниқса, қишда гўнгнинг гоҳ музлаб, гоҳ эриши туфайли кўп миқдорда азот йўқолади. Азот исроф бўлишининг олдини олиш учун парранда гўнгига массасининг 7—10 фоизи миқдорида суперфосфат кукуни қўшиб қўйиш талаб этилади. 
Парранда гўнги бошоқли дон экинларини экишдан олдин ҳамда шарбат усулида берилганда фойдаси юқори бўлади. 
Бошоқли дон экинларини парваришлашда суғоришни шарбат усулида ташкил этиб, фекал аралаштирилиб берилса самараси янада ортади. 
Маҳаллий ўғитлар таркибидаги озиқ моддалар исроф бўлишининг олдини олиш ва фосфорли ўғитлар таркибидаги озиқ моддаларнинг ўсимликлар томонидан осон ўзлаштириладиган шаклга ўтказиш учун турли компостлар тайёрланади. 
Гўнг-фосфорли компостни бевосита экин майдонларига яқин жойларда тайёрлаш зарур. Бунинг учун 50—60 см чуқурликда ўра ковланади. ¤рага 30—40 см қалинликда гўнг ташланади (гўнг қуруқ ҳолатда бўлса, маълум миқдорда сув сепилади) ва устига 200—300 кг суперфосфат сочилади. Суперфосфатнинг йирик кесакчалари майдаланиши лозим. Сўнгра 15—20 см қалинликда тупроқ билан кўмилади. Агар компостни кўмишда эски девор қолдиқлари ёки узоқ муддат қуёш таъсирида қизиб ётган зовур тупроқлари ишлатилса, компостнинг сифати янада ортади. Тупроқ устидан бир қатлам гўнг шалтоғи қуйилади. Шу тахлит уюм 2—2,5 метрга етказилади ва усти 10—15 см қалинликда сомон ва юпқа (10 см чамаси) тупроқ билан қопланади. 
Компост тайёрлаш жараёнида уюмдаги жинсларни аралаштиришга алоҳида эътибор бериш керак. Аралаштирилмаган компост яхши чиримайди. Аралаштириш чизел ёки юклаш механизмининг чўмичи ёрдамида бажарилиши мумкин. Аралашма 100—120 кундан ке­йин курак ёрдамида яхшилаб аралаштирилади. Етилган компост сочилувчан, қорамтир-жигарранг тусда бўлиши зарур. 1 гектар майдонга 10—15 тонна компост солинса, яхши самара беради. 
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ғалладан сара ҳосил етиштириб, ўз оиласининг ҳам, халқимизнинг ҳам ризқи мўл бўлишини таъминлашга аҳд қилган фермерларимиз айни кунларда ғалла майдонларини мониторинг қилиб, экиннинг ҳолатини аниқлаб олиши зарур. Шунга кўра, кечикиб экилган, ривождан ортда қолган сийрак майдонларга жамғарилган маҳаллий ўғитнинг 40—50 фоизини сепган маъқул. Бу қишнинг қировли кунларида ниҳолларга бамисоли “кўрпа” бўлиб, уларни совуқдан асрайди, туплаш, ўсиш ва ривожланиш жараёнини тезлаштиради.


Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish