Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат аграр университети


Ўғитларни сифат реакциялар асосида аниқлаш учун «калит»



Download 2,34 Mb.
bet93/99
Sana21.04.2022
Hajmi2,34 Mb.
#571374
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   99
Bog'liq
Агрокимё агрономия (1)

Ўғитларни сифат реакциялар асосида аниқлаш учун «калит»
(қавс ичидаги рақамлар аниқлаш жараёнида мурожаат қилинадиган
кейинги босқичларни кўрсатади)
1. Ўғит сувда яхши эриди (2). Ўғит сувда кам эриди ёки эримади (14).
2. Ўғит эритмасига ўювчи натрий эритмаси қўшиб қиздирилганда аммиак ҳиди чиқди (3). Ўювчи натрий эритмаси қўшилганда аммиак ҳиди чиқмади (8).
3. Ўғит эритмаси кумуш нитрат эритмаси билан чўкма (нитрат кислотада эримайдиган) ҳосил қилди (4). Кумуш нитрат эритмаси билан чўкма ҳосил қилмади, лойқаланди (6).
4. Чўкма оқ рангда (5). Чўкма сариқ рангда – аммофос- NH4H2PO4 ёки диаммофос-(NH4)2HPO4.
5. қуруқ ўғит оқ ёки сарғиш тусда, кўмир чўғида чирсилламади, оқ тутун ҳосил қилди, аммиак ва хлорид кислота ҳиди чиқди – аммоний хлорид-NH4Cl.
6. Ўғит эритмаси барий хлорид эритмаси таъсирида оқ чўкма (кучсиз хлорид ёки сирка кислотада эримайдиган) ҳосил қилди (7). Ўғит эритмаси барий хлорид эритмаси таъсирида оқ чўкма ҳосил қилди, кўмир чўғида эримади, чақнамади, аммиак ҳиди чиқди – аммоний сульфат-(NH4)2SO4. Ўғит эритмаси барий хлорид эритмаси таъсирида оқ чўкма ҳосил қилмади (лойқаланди), ўғит зарралари кўмир чўғида эриб, қайнади ва аммиак ҳиди чиқди – аммиакли селитра-NH4NO3.
7. Ўғит эритмаси кумуш нитрат эритмаси билан кучсиз нитрат кислотада эримайдиган ивиқ оқ чўкма ҳосил қилди (8). Ўғит эритмаси кумуш нитрат эритмаси таъсирида чўкма ҳосил қилмади, сезилар-сезилмас лойқаланди (9).
8. Ўғит пушти рангли кристаллар кўринишида – сильвинит-mKClnNaCl. Ўғит оқ ва пушти кристаллар аралашмасидан иборат – калий хлорид-KCl. Ўғит нам, кирчил оқ ва пушти кристаллар аралашмаси кўринишида – калий тузи- KCl + m KClnNaCl.
9. Ўғит эритмаси аммонийнинг шовулсирка кислотали тузи эритмаси билан оқ чўкма ҳосил қилди, дифениламин таъсирида кўкарди, кўмир чўғида эриди, чўғланиб, оқ доғ қолдириб ёнди – кальцийли селитра- Сa(NO3)2. Ўғит эритмаси чўкма ҳосил қилмади, сезилар-сезилмас лойқаланди, дифениламин таъсирида кўкарди (10).
10. Ўғит намунаси қошиқчага олиб қиздирилганда ёки кўмир чўғига ташланганда, аммиакнинг ўткир ҳиди анқиди – мочевина-CO(NH2)2 . Ўғит қиздирилганда аммиак ҳиди чиқмади (11).
11. Ўғит нам ҳолатдаги йирик кристаллардан иборат, кўмир чўғида чирсиллаб, сариқ аланга берди – натрийли селитра-NaNO3. Майда кристалл шаклдаги ўғит кўмир чўғида чирсиллаб, бинафша тусли аланга бериб ёнди – калийли селитра-KNO3. Ўғит майда, қуруқ кристаллардан иборат, унинг эритмаси барий хлорид эритмаси билан кучсиз сирка ва хлорид кислоталарда эримайдиган оқ чўкма ҳосил қилди – калий сульфат-K2SO4. Айни реакция каинит-(KClMgSO4 •3H2O)га ҳам хос бўлиб, кумуш нитрат эритмаси билан таъсирлашганда нисбатан кўпроқ чўкма ҳосил бўлди.
12. Пробиркадаги моддага хлорид ёки сирка кислота қўшилганда, қайнаб-кўпикланди (13). Пробиркадаги модда кислоталар таъсирида қайнамади ёки сезилар-сезилмас қайнади (14).
13. Ўғит оқ ёки оқиш-кулранг тусда – оҳактош-CaCO3 ёки мергел-MgCO3. Ўғит кулранг, чангсимон кукун (кўмир қолдиқлари билан) ҳолатида – ўчоқ кули.
14. қуруқ ўғит оқ рангда (15). Ўғит бошқа рангда (16).
15. Ўғит эритмасига кумуш нитрат эритмаси қўшилганда, чўкманинг устки қисми сарғайди - преципитат-CaHPO4•2H2O. Чўкманинг юқори қисми сарғаймади - гипс- CaSO4 • 2H2O.
16. Ўғит оч-кулранг ёки кулранг тусда (17). Ўғит бошқа рангда (20).
17. Ўғитнинг таъми ва реакцияси нордон (кўк лакмус қизарди), барий хлорид таъсирида оқ чўкма тушди (ўғит таркибидаги гипс ҳисобига) - суперфосфат-Ca(H2PO4)2H2O қ 2CaSO4 • 2H2O.
18. Ўғит кўмир чўғида қорайиб, куйган суяк ҳидини чиқарди - суяк талқони. Ўғит кўмир чўғида ўзгармади (19).
19. Ўғит ҳаворанг-кулранг тусда, майда, қийин намланадиган кукун ҳолатида - апатит концентрати-a3(PO4)2 Ca(F,Cl)2қбошқа аралашмалар. Ўғит тупроқсимон- кулранг тусда, йирик заррачали - фосфорит талқони-Сa3(PO4)2қбошқа аралашмалар.
20. Ўғит деярли қора рангда, майда, майин кукун ҳолатида – кальций цианамид-CaCN2. Ўғит тўқ жигарранг тусда, оғир кукун ҳолатида - томасшлак-Ca4P2O9 ёки Сa3(PO4)2CaO. Ўғит тўқ кулранг тусда, кесакчасимон, барий хлорид билан яққол реакция берди, кумуш нитрат таъсирида лойқаланди - калимаг-K2SO4 • 2MgSO4



Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish