2НNO3 + CaCO3 ў Ca (NO3)2+ CO2 + Н2О
бу ўғит рангли ок кристал туз, сувда яхши эрийди, нихоятда гигроскопик, хатто нормао шароитда сақланганда ҳам жуда тез намикади, суюқланади ва муштлашиб колади.
NaNO3 ва Ca (NO3)2 физиологик жиҳатдан ишкорий ўғитлардир. Ўсимликлар Na ёки Ca2қ катионларига қараганда NO3- анионларини кўпрок ўзлаштиради ва бу катионлар тупрокда колиб унинг мухитини ишкорийлаштиради.
Кислотали тупрокда асослар кам бўлса кальцийли селитра яхши натижа беради. Бу ўғит солинганда кислоталилик камайибгина қолмай, балки тупрокнинг физик хоссалари ҳам яхшиланади, чунки Са2қ тупрок коллоидларини каогуляцияга учратади.
Тупрокда селитралар тез эрийди ва тупрокнинг сингдирувчи комплексдаги (ТСК) бирикмалар билан алмашиниш реакцияларига киришади.
Nаққ ва Са2қ катионлар тупрокка ютилади. NO3- анионлар тупрок эритмасида колади. Бу селитраларни кузда солиш тавсия этилмайди. Кузги ва чопик талаб этадиган экинларни селитра билан озиқлантириш жуда яхши натижа беради. Натрийли селитра шурланган тупрокларда ва шурхактупрокларда унча ярокли эмас.
Кислотали тупрокларда Ca(NO3)2 ишлатиш биринчи уринларда туради, чунки тупрокнинг физик хоссаларини яхшилайди. NaNO2 қанд лавлаги энг яхши ўғит хисобланади, чунки қанд лавлаги Nақга талабчан бўлади.
2. Аммоний сульфат (NН4)2SO4 таркибида 20,5-21 % азот бўлади. Концентралладиган сульфат кислотали газсимон аммиак билан тўйинтириш орқали олинади.
Н2SO4 + 2NН3 ў (NН4)2 SO4
Кристалл туз, сувда яхши эрийди, гигроскоплиги юқори эмас, шу саьаьли нормал шароитларда сақланган кам муштлашади ва яхши сочилувчанлигини саклайди.
Ўғит таркибида 24 % атрофида олтингугурт бўлади ва ўсимликларнинг шу элемент билан озиқланиши учун санба хисобланади. Аммоний сульфат билан бир каторда озгина микдорда аммоний натрийсульфат (NН4)2SO, Nа2SO4 ишлатилади, бу бирикма капролактам ишлаб чикаришнинг чикиндиси бўлиб таркибида (16 %) азот бўлади.
Аммоний хлорид-NН4CI-24-25 % азот бўлади. Сода ишлаб чикаришда қўшимча махсулот сифатида озрок микдорда олинади. Ок рангли кристаллтуз, сувда яхши эрийди, таркибида 67 % CL бўлади. Шунинг учун хлорга сезгир экинларга (тамаки, ток, каноп, гречиха ва бошқалар)га унча тугри келмайди.
Аммоний сульфат ва аммоний хлорид физиологик кислотали ўғитлар, чунки ўсимликлар SO4- - (ёки CL) анионларга нисбатан NН4қ катионларни тезрок ўзлаштиради, натижада анионлар тупрокда тўпланиб, унинг кислоталигига сабаб бўлади. Тупрокка солинганда кейин аммонийли ўғитлар тупрок намида тез эриб кетади ва тупрокнинг сингдириш комплексидаги, бирикмалар билан алмашиниш реакцияларига киришади:
NН4қ катионлар тупрокка ютилади ва сингдириш комплексидаги бирикмаларнинг эквивалент миқдорига алмашинади. Ютилган аммонийни ўсимликлар яхши ўзлаштиради. Шу билан бирга унинг тупрокдаги ҳаракатчанлиги ва кўп намланиш шароитида ювилиб кетиш хавфи камаяди. Аммонийли ўғитларни кузги шудгорлаш пайтида солиш мумкин. улар асосан, экишгача асосий ўғит сифатида солинади.
Каторларга ёки уяларга аммонийли ўғитлар солишнинг унчалик яхши эмаслиги сабабли шуки, ёш навдаларга аммонийли азотнинг кўплаб келиши ортиқча аммиакнинг заҳарли таъсири туфайли салбий натижа бериши мумкин, бундан ташкари илдиз системаси яхши ривожланмаганлиги учун аммонийли азотдан фойдаланиш кийинрок бўлади, чунки у тупрокда секин силжийди.
Каторларга ва уяларга солинган нитратли ўғитлар яхши самара беради. Вақт утиши билан нитратли ва аммонийли ўғитларнинг ҳаракатчанлиги орасидаги фарқ йўқолиб боради, чунки аммоний азоти аста-секин нитрафикацияга учрайди ва нитрат шаклга утади.
Сугориш пайтида, айниқса бостириб сугориладиган шароитда устириладиган шолига аммоний сульфат солиш жуда самаралидир, чунки бунда кислород кам бўлади, нитрификация жараёни секинлашади.
3. Аммоний силитра-NН4NO3 таркибида 34,6 % азот бўлади. Нитрат кислдотани аммиак билан нитраллаш орқали:
Do'stlaringiz bilan baham: |