Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат аграр университети



Download 2,34 Mb.
bet71/99
Sana21.04.2022
Hajmi2,34 Mb.
#571374
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   99
Bog'liq
Агрокимё агрономия (1)

Тупроклар

Азот

Гумус %

Р2О5

К2О

%

тоннага

%

тоннага

%

тоннага

Чимли подзол

0,02-0,13

0,6-4

0,5-3

0,03- 0,12

0,9-3,6

0,9-2,5

15-17

Кора тупрок

0,2- 0,5

6-15

4-12

0,1-0,2

3-9

2-3,5

60-75

Буз тупрок

0,05- 0,15

1,5-4,5

0,5-3

0,08-0,2

1,6-6

2,53

75-90

Буз тупрокларда гумус миқдори: Оч тусли буз тупрок -1-1,5 %, оддий –3-4,5%, тук тусли –4-5%. Тупрокдаги умумий азот бевосита гумусга, фосфор миқдорига боғлиқ органик моддаларга бой бўлса, калий миқдорининг асосий тупрок минерал қисмининг механик ва минералогик таркиби билан аникланади.


Тупрокларда N, Р ва К умумий захираси кўп, лекин озиқ моддаларни асосий кисми ўсимликларнинг бевосита ўзлаштирилиши мумкин бўлмаган бирикма холатида бўлади. Масалан: азот асосан гумусли моддалар, фосфор кийин эрувчан тузлар, калий эса эримайдиган алюмосиликатли минерал холатида бўлади.
Ўсимликларнинг озиқланиши учун моддалар фақат тупрокда, сувда ва кучсиз кислоталарида эрийдиган, шунингдек алмашинадиган сингдириш холатидаги лаёкатли хисобланади.
Ўғитлардан тугри фойдаланиш учун дала тажрибаларини утказиш билан бир вақтда тупрок таркибидаги ҳаракатчан азот, фосфор ва калий миқдорини аниклаш максадида агрокимёвий анализ олиб бориш керак.
Ўсимликнинг озиқланишида ва ерга солинган ўғитларнинг ўзгаришида тупрокнинг сингдириш хусусиятлари катта роль ўйнайди. Тупрокнинг сингдириш хусусияти деганда, тупрокнинг узи орқали утказадиган эритмаси турли хил моддаларни сингдириш уларни ушлаб колиш хусусияти тушунилади. К.К.Гедройц тупрок сингдириш хусусиятининг 5 та турга ажратади.
1. Биологик сингдириш хусияти ўсимликлар ва тупрок микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти билан боғлиқ бўлиб, улар тупрок эритмасидан минерал озиқланиш учун керакли бўлган элиментларни танлаб сингдиради ва уз танасида оргаиик бирикмаларга айлантиради, шу билан уларни тупрокдан ювилиб кетишдан саклайди. Микроорганизмлар нобуд бўлганидан кейин улар аста-секин минераллашиб боради ва уларнинг таркибидаги озиқ элементлари ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши мумкин бўлган холатга айланади. Лекин тупрокдаги илгаридан органик холатда бириккан N, Р ва олингугуртларнинг минераллашишиш ва уларнинг ўсимлик томонидан ўзлаштириш анчагина суст боради. Тупрокдаги органик моддаларнинг минераллашиши билан бир вақтда енгил ўзлаштириладиган минерал холатдаги азот вак бошқа озиқ элементларининг, шунингдек тупрокка тупрок микроорганизмлар томонидан тушган ўғитларнинг ўзлаштирилиши ва уларнинг органик холатга айлантириш жараёни боради.
Микроорганизмлар томонидан озиқ моддаларнинг биологик сингдирилиши кучли равишда кечса, у вақтда бу жараён ўсимликларнинг озиқланишига ва уларнинг ҳосилига салбий таъсир курсатиши мумкин. Масалан: тупрокда самон ёки гўнг таркибида сомон кўп бўлса микроорганизмлар интенсив равишда кўпаяди ва тупрокка солинган гўнгларнинг кўп кисмини ўзлаштиради.
Биологик сингдириш интенсивлиги кўпрок аэрациясига, тупрок намлигига, унинг бошқа хоссаларига, тупрокдаги гетеротроф микроорганизмлар учун озиқ ва энергия манбаи хисобланган органик моддаларнинг миқдори ҳамда таркибига боғлиқ бўлади.
С.Н.Мишустин маълумотига кўра микрооргнизмлар танасида 1 та ерда 125 кг N2 40 кг Р3О5 ва 25 кг К2О мавжуд. Биологик сингдириш натижасида 20-40 % аммиак, камрок (яъни 10-20 %) миқдорида нитратли ўғитлар органик холатда мустахкамланади. Лекин тупрокнинг биологик сингдиришда нитрат холатдаги азот учун алоҳида аҳамият касб этади, чунки бошқа хеч қандай йўл билан тупрокдаги нитрат холатидаги азотни тутиб туриши мумкин эмас.
2. Арик ва ёмгир сувлари орқали окиб келган лойка ва сувда эриган ҳар хил минерал моддаларнинг тупрок қатламининг куйи кисмида сингиб ушланиб колиш ходисаси механик сингдириш деб аталади.
Механик сингдириш тупрокнинг физик-механик холатига, яъни говак ва зичли даражаси ҳамда структурасига боғлиқ. Тупрокнинг механик сингдиришини тупрокдаги лойка заррачалари ва ерга солинган сувда эримайдиган ўғитлар (фосфорит уни охак) нинг қанчалик ушланиб колиши ва таксимланишини излхлаш мумкин.
3. Тупрокда амалга оширилган физик сингдириш сувда эриган турли хил моддалар, микроорганизмлар, газ, сув кабиларнинг тупрокдаги майда заррачалар сирт юзи энергияси таъсирида ушланиб колиш ходисасидир. Физик сингдириш даражаси тупрокнинг механик таркиби, унумдорлик даражаси ва заррачаларнинг катта-кичиклигига боғлиқ. Физикавий сингдириш серчиринди (унумдор), кумок, оғир соз тупрокларда, енгил тупрокларга нисбатан кучлирок бўлади.
Газ холатидаги физик сингдириш йўли билан тупрок юзасига бир катор моддалар ва азотли (амиак) бирикмалар сингдиради. Физик сингдириш туфайли азотли бирикмаларда амиак тупрокка сингади, аммо нитрат каби баъзи азотли моддалрни тупрок узида ушлаб кола олмайди. Шунинг учун ўсимликларни ўғитлашда бу каби ўғитларни бир неча бор бўлиб, бериш тавсия этилади.
4. Кимёвий сингдириш хусусияти тупрокдаги айрим эрувчан тузларнинг ўзаро кимёвий реакцияга киришиши натижасида сувда эримайдиган бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ва бу бирикмаларнинг қатламларида ушланиб колиши хусусияти. Масалан: карбонат кислота ва сульфат кислота анионлари ва Мg нинг икки валентлик катионлар билан сувда қийин эрийдиган, чукмага тушадиган қуйидаги тузларни СаSО4 СаСО2 , МgСО2 ҳосил килади. Сувда осон эрувчан анионлар (NO2- CI-) 0 билан катионлар осон бирикиб тузлар ҳосил килади, бу тузлар нам таъсирида осон парчаланиб, нам ва сув билан қўшилиб кетади.
Кимёвий сингдириш анионлар (SO42-, РО43-) ва катионларнинг (Са, Мg, NН4қ, АI, Кқ, Fe) ўзаро бирикиб, сувда кийин эрийдиган тузлар ҳосил бўлади. Таркибида сингдирилган холатда кўплаб ва Мg калций биокарбонат бўлган (коратупрок ва буз тупрок) тупрокларда фосфорнинг кимёвий кучсиз эрувчан икки ва уч кальций фосфатларнинг СаНРО4 ва Са3(РО4)2 ҳосил бўлиши билан боради.

Икки кальций фосфат СаНРО4 кучсиз кислоталарда эрийди ва унинг таркибидаги ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади.
5. Физик-кимёвий ёки алмашинадиган сингдириш хусусияти-майда дисперс колоидлар (0,001 мм. м) нинг эритмаларидан турли хил катионларнинг ўзлаштирилиш хусусиятидир. Эритмадан бир хил катионларнинг сингдирилиши тупрокнинг қаттиқ фазаси томонидан олдин ўзлаштирилган унта эквивалент бўлган бошқа катионларнинг сикиб чиқарилиши билан боради.



Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish