Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат аграр университети



Download 2,34 Mb.
bet49/99
Sana21.04.2022
Hajmi2,34 Mb.
#571374
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   99
Bog'liq
Агрокимё агрономия (1)

Синов саволлари:
1. Фосфор тупрокда қандай бирикмалар ҳолида бўлади.
2. Ўзбекитонда фосфорли ўғитларни ишлаб чикариш учун хомашё сифатида нима ишлатилади.
3. Томасшлак ўғитнинг хоссалари ва ишлатилиши.
4. Ўсимликлар таркибида фосфор канака бирикмалар шаклида учрайди.
5. Фосфор ўсимлик танасидаги кайси жараёнларда фаол катнашади?
6. Тупрокка фосфор қандай шаклларда учрайди?
7. Аппатитлар ва фосфоритларнинг ўхшаш ва фарқланувчи белгилари.
8. Оддий ва кўш суперфосфорнинг фарқи нимада?
9. Кучсиз кислоталарда эримайдиган фосфорли Ўғитларга тавсиф беринг?
10. Фосфорли Ўғитларни экиш билан бирга кўлланиши, ўзига хос хусусиятини тушунтиринг?
5-Мавзу: Калийли ва мураккаб ўғитларнинг олиниши, хоссалари
ва ишлатилиши.
Режа:
1. Калийнинг ўсимликлар учун аҳамияти ва унинг тупрокдаги миқдори.
2. Калий ўғитларининг олиниши, хоссалари ва ишлатилиши.
3. Мураккаб ўғитларни хоссалари ва ишлатилиши.
4. Ўғитлардан кишлок хўжалигида фойдаланиш.
Адабиётлар: 4,5,6,14.
Таянч иборалар: Калий, фиксацияланган калий, ҳаракатчанкалий, калийли Ўғитлар, калий элорид, калий сульфат, калимагнезия, карналлит, поташ, кул, цемент чанги.

1. Калий ўсимликлар ҳаётида муҳим физиологик роль ўйнайди. Калий ўсимликлардаги бирор органик бирикмалар таркибига кирмайди. Калийнинг фотосинтез, оксидланиш процесслари интенсивлигига ва ўсимликда органик кислоталар ҳосил бўлишига ижобий таъсир этади, углевод ва азот алмашинувида иштирок этади. Калий етишмаганда ўсимликда оксил сентизи секинлашади, натижада азот алмашинуви умуман бузилади, оддий углеводларнинг анча мураккаб углеводларга айланиши тухтаб колади. Калий шакарларининг биргларидан бошқа органларга окиб утишини кучайтиради, углевод алмашинувида иштирок этадиган ферментларнинг, жумладан, саҳароза ва амилазанинг активлигини оширади. Калий таъсирида ўсимликларнинг совукка чидамлиги ортади, бу хил шакарлар миқдорининг кўплиги ва хужайраларда осмотик босимининг кутарилиши билан боғлиқ.


Калий билан етарли даражада озиқлантирилганда ўсимликлар турли касалликларга чидамли бўлади. Калий механик элементлар, найсимон тутамлар ва луб толаларининг ривожланишига ёрдам беради. Шунинг учун пояларнинг бакувват ва ётиб қолмайдиган бўлишига, зигир ва каноп толаларининг миқдори ҳамда сифатига ижобий таъсир этади.
Калий етишмаганда репродуктив органларининг ривожланиши тухтайди, шоналар ва бошлангич туп гуллар ривожланмай колади, дон пуч бўлади ва униб чикиш даражаси пасаяди. Калий репродуктив органларга нисбатан вегетатив органларга кўп бўлади.
Тупрокларда калий (K2О) миқдори уларнинг хилига қараб 0,5 дан 3 % гача бўлади. Тупрокнинг ҳайдалма қатламида K2О нинг умумий захираси бир га ерга 50-75 минг кг тугри келади, лекин калийни асосий кисми (98-99%) тупрокда эримайдиган ва ўсимликлар кийин ўзлаштирадиган бирикмалар ҳолида бўлади.
Алмашинувчи калий ўсимликларнинг озиқланиши учун асосий манба хисобланади. Алмашинувчи калийни ўсимликлар осон ўзлаштиришга сабаб унинг бошқа катионлар билан алмашганида эритмага осон утиш ва ўсимликларга яхши сингишидир.
2. Калий хлорид-КСI таркибида 57-60 % K2О бўлади. Калий хлорид туз минераллари таркибида учрайди. Силвинитдан КСI доналари сиртига адсорбцияланади, NaCI кристаллари эса чукиб тушади. Калий хлорид асосий калийни ўғит, ҳар қандай тупрокда ва барча экинларга ишлатиш мумкин.
40 % ли калий туз калий хлоридни майдалаб туюлган силвинит ёки каинит билан механик равишда аралаштириб олинади. Бу ўғит натрийни хохлайдиган ва хлорга унчалик таъсирчан бўлмаган қанд лавлаги ва хашаки илдиз мевалилар учун жуда самаралидир.
Калий сульфат-K2SO4 таркибида 48-52% K2О бўлади. Ташки куринишидан кулранг тусли майда кристалл, туз сувда эрийди. Табиий сульфатли калий тузларидан K2SO4 ни ажратиш йўли билан олинади. Бу ўғит гигроскопик эмас, муштлашиб қолмайди, уни ҳар қандай тупрокда ва барча экинларга ишлатиш мумкин.
Кул элементи ўсимлик куйдирилгандан кейин тушадиган кул таркибида сақланиб колган элементларга кул элементи дейилади. Кул таркибида К, Р, Na,Са, Мg элементлар учрайди.
Кул таркибидаги калий асосан поташ (K2СO3) ҳолида бўлади. Бу ўғит ҳамма экинлар учун энг яхши хисобланади.
Лекин кул ишкорий ўғит хисобланади ва кислотали тупрокларда яхши самара беради. Бир гектарга 500-600 кг кул солинади.
Силвинит m КСI қ n NaCI таркибида 12-15 % K2О ва 34-38 % Na2O ҳамда 52-55 % CI бўлади. Ташки куринишидан йирик, ҳар-хил рангли-оқ пушти, кунгир ва кук рангли кристаллар аралашмасидир, сувда яхши эрийди.
Салгина гигроскоплиги бор. Силвинит асосий ўғит сифатида кузги шудгор вақтида солинади. Бунда хлорнинг анчагина кисми тупроқнинг пастки қатламларига ювилиб кетади. Барча калийли ўғитлар яхши эрийди. Тупроқка солинганда улар тез эриб кетади ва тупроқни сингдириш комплекси (ТСК) билан ўзаро таъсирланади.
Калийли ўғитлар таркибига курувчи ва бошқа катионлар (Naқ,Мg) тупроқнинг каллоид кисмига ютилади, хлор эса тупроқ эритмасида колади ва шу сабабли осон ювилиб кетади. Минерал ўғитлардаги калийнинг фойдаланиш коэффиценти 50-60 % ўрта ва оғир механик тупроқларда калийли ўғитларни кузги шудгор пайтида солиш керак.
Енгил тупроқларда, айниқса ёгин-сочин тез бўладиган худудларга калийли ўғитларни баҳорда культиватор билан юмшатиш вақтида солган маъкул (ютиш сигими кичик бўлган кумли ҳамда кумоқ тупроқларда) барча калийли ўғитлар физиологик кислотали тузлардир.
Ҳаракатчан калий одатда кўп бўладиган шуртоп ерларда калийли ўғитлар самара бермайди, уларни солиш бундай тупроқларнинг янада кўпроқ шурланишига сабаб бўлади. Калийли ўғитлар енгил кумли ва кумлоқ тупроқларда энг яхши самара беради. Калий билан янада яхши таъминланган буз тупроқларда калийни кўп талаб киладиган экинларга қанд лавлаги, маккажухори, кунгабоқар, картошка ва сабзавотларга уни фақат сугориш пайтига солиш керак.
3. Мураккаб ўғитларда битта кимёвий бирикма таркибида 2 ёки 3 озиқ элементи бўлади. Мураккаб аралаш ёки комбинацияланган ўғитлар жумласига ягона техналогик жараёнда олинадиган ва битта доначасига икки ёкиуч озиқ элементлари турли хил кимёвий бирикмалар ҳолида бириккан комплекс ўғитлар (нитрофос, нитрофоска, нитроаммофос, нитроаммофоска ва бошқалар) киради.
Аралаш ўғитлар-бу оддий ўғитлар аралашмасидир.
Аралаш ўғитлар-икки ёки уч хил оддий доналаштирилган ёки доналаштирилмаган махсус ўғитларни, махсус ўғит аралаштириш заводларида, омборларда ёки хўжалик далаларида амалга оширилади.
Ўғитлар нисбатига қараб аралаштирилади. Ҳамма ўғитларни ҳам бир бири билан аралаштириб бўлмайди.
Суперфосфат ва фосфорит уни калийли ўғитлар билан аммиакли селитра аммоний сульфат преципитлар билан аралаштирилганда хеч қандай номакбўл ўзгариш содир бўлмайди. Бир омборда бирга сақлаш мумкин.
Аммоний сульфатни аммиак селитраси билан аралаштириб бўлмайди, сочилмайди.
Мочевинани солиш олдидан фосфорли ва калийли ўғитларни барча форматлари билан аралаштириш мумкин.
Аммофос NH4H2РO4 ўғит таркибида 11 % N ва 50 % P2О бўлади. Бу ўғит аммиакни фосфот кислота таъсирида нитраллаш орқали олинади:

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish