Збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат аграр университети



Download 2,34 Mb.
bet48/99
Sana21.04.2022
Hajmi2,34 Mb.
#571374
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   99
Bog'liq
Агрокимё агрономия (1)

Синов саволлари:
1. Тупрокдаги азот миқдорини камайиб кетмаслигига канака тадбирларини амалга ошириш керак?
2. Тупрокни азот билан бойитадиган канака дуккакли ўсимликларни биласиз?
3. Тупрокдаги азот захирасини тулдириб туришнинг табиий манбаи нима деб хисоблайсиз?
4. Хавода азотнинг миқдори неча фоиз?
5. Нитрификация нима?
6. Азотли бирикмалар динамикасини тушунтиринг?
7. Аммонификация деб нимага айтилади?
8. Қандай азот тўпловчи бактерияларни биласиз?
9. Нитрификация нима?
10. Аммиакли сув ўғитини олиниши, хоссаси ва ишлатилиши?
11. Сувсиз (суюқ) аммиак ўғити туғрисида тушунча беринг?
12. Мочевинани хоссаларини тушунтиринг?
13. Қандай йўллар билан тупрокдан азот мосуво бўлади?
14. Аммиакли селитра, олиниши, хоссалари ва тупрок билан ўзаро таъсири?
15. Аммиакли азотли ўғитлар гурухига кирувчи кайси ўғитларни биласиз?
16. Суюқ азотли Ўғитлар кўллашнинг ўзига хостомонларини тушунтиринг?
17. Натрийли вакальцийли селитралар филиологик кордон ўғит, нима учун?
18. Мочевина тупрок билан қандай таъсирлашади?
19. Кальций цианамида қандай ўғит?


4-Мавзу: Фосфорли ўғитлар. Фосфорнинг ўсимликлар озиқланишидаги аҳамияти. Фосфорли ўғитларни олиниши, хоссалари ва ишлатилиши.
Режа:
1. Фосфорнинг ўсимликлар учун аҳамияти унинг тупрокдаги миқдори ва шакллари.
2. Фосфорли ўғитларнинг турлари.
3. Суперфосфат ва кушсупрефосфатни олиниши.
4. Преципитат ва тамасшлак ўғитларни олиниши.
5. Фосфорит унинг олиниши ва ишлатилиши.
Адабиётлар: 4,5,6,8,14.
Таянч иборалар: Фосфор, фосфорорганик, фосфопротендлар, фосфолипидлар, АТФ, аратит, фосфорит, суферфосфат, кўш суперфосфат, прецитат, фосфорит талкони
1. Ўсимликларнинг озиқланишида азотдан кейинги уринда турувчи энг муҳим элементлардан бири фосфор хисобланади. Ўсимликлар фосфорни, асосан, ортофосфар кислотанинг (H2РO4) анионлари ҳолида ўзлаштиради, улар фосфорни метофосфор (H3РO4) прифосфат кислоталарнинг фосфорини ҳам ўзлаштириш, шунингдек баъзи органик фосфатлар-фитинглюкоза фосфатлар ва бошқаларнинг ҳам ўзлаштириш мумкин. Уч асосли кислота бўлган ортофосфат кислота РН 7-8 дан ва ундан пастда диссоцияланиб, битта ёки иккита Н ион ажратиб чикаради ва H2РO4- ионларини ҳосил килади, ана шу ионларни ўсимликлар ютади.
Ўсимликларда фосфорнинг органик бирикмалардан нуклеин кислоталар, азотли асослар, углеводларнинг молекулалари (рибоза ёки дизокаирибоза) ва фосфат кислоталардан таркиб топган юқори молекуляр мураккаб моддалар энг муҳим роль ўйнайди, улар организмлар ҳаёт фаолиятининг энг муҳим жараёнларида оксиллар сентизида усиш ва кўпайишида, ирсий-хусусиятларнинг наслдан-наслга утишида иштирок этади. Нуклеин кислоталар оксиллар билан биргаликда хужайраларнинг цитоплазмаси ва ядросини куришда иштирок этадиган нуклеотидларни ҳосил килади, ўсимликлардан фосфорнинг анчагина миқдори фитин-уруғларнинг захира моддаси таркибига киради, бу модда ўсимликнинг усиш вақтида фосфор элементининг манбаи сифатида фойдаланилади. Фосфор витаминлар ва кўпгина ферментлар таркибига ҳам киради.
Ўсимликларнинг хужайраларида фосфор энергия алмашинувида турли хил моддалар алмашиниши жараёнларида нихоятда муҳим роль ўйнайди. У углевод ва азот алмашинишида, фотосинтез, нафас олиш жараёнларида ҳам иштирок этади. Синтетик жараёнларнинг амалга ошиши учун энергияга бой фосфорли бирикмалар айниқса катта аҳамиятга эга, улар орасида аденозинтрифосфат кислота (АТФ) асосий роль ўйнайди. Ўсимликларда фосфор етишмаслиги бўларнинг ёш нихоллик пайтида, яхши ривожланмаган илдиз системасининг ўзлаштириш хусусияти паст бўлган даврда айниқса яккол сезилади. Бу даврда фосфор етишмаслигининг салбий таъсирини кейинчалик фосфор билан кўп озиқлантириш орқали ҳам тузатиб бўлмайди: Ўсимлик фосфорни вегетатив органлари интенсив усаётган даврда энг кўп ўзлаштиради, шунга кўра усишнинг бошлангич даврлари фосфорли озиқланишга нисбатан олингандакритик давр хисобланади. Шу сабабли ўсимликларни вегетатция бошланишида осон эрийдиган фосфор билан таъминлаш нихоятда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар хил тупроклар фосфор (P2O5) нинг миқдори 0,03 дан 0,2 % гача бўлади, ҳайдалма қатламда эса унинг умумий захираси 1 га майдонга 100 дан 6000 кг гача тугри келади.
Тупрокда ўсимлик ўзлаштира оладиган фосфор бирикмалари жуда кам. Ўсимликларни минерал моддаларни ўзлаштириши тупрокда ҳамма минерал бирикмаларининг бўлишига боғлиқ. Шунинг учун ўсимликларни яхши ўсиши ва ривожланиши ҳамда азотни ўзлаштириши учун тупрокда етарли микдорда ўсимлик ўзлаштира оладиган фосфор бирикмаларининг бўлиши зарурдир.
абиатда инсон иштирокисиз ўсимликлар ўзлаштира оладиган фосфор бирикмалари тупрок минерал кисмини нураши, ўсимлик колдиклариннг чириши, замбуруғларининг фаолияти, шунингдек эримайдиган фосфор бирикмаларининг эрийдиган фосфор бирикмаларига айлантирадиган фосфор бактерияларини фаолияти натижасида ҳосил бўлади.
Фосфор бирикмалари далада ҳосил билан чикиб кетса, у тупрокка кайтмаса у бутунлай юкотилган хисобланади.
Тупрокда эрийдиган фосфор бирикмаларини ҳосил бўлиш жараёни жуда секин ҳосил бўлади. Шунинг учун экинларда юқори ҳосил олиш максадида улар фосфорли ўғитлар билан ўғитланиши зарур.
Фосфорли ўғитлар азотли ва калийли ўғитлар билан тугри нисбатда солинса уларнинг самарадорлигини анча юқори бўлади.
Бир тонна маккажухори дони ва шунча микдорда кук майса ҳосил қилиш учун тупрокдан 7 кг фосфор (P2O5) чикиб кетади.
Ўсимликлар шунча микдордаги фосфорни ўзлаштириш учун ерга бунга нисбатан 5-6 баравар кўпрок фосфорли ўғитлар солишга тугри келади.
Солинган фосфорли ўғитлар таркибидаги фосфорни атиги 15-20 % ўсимликлар ўзлаштиради.
Фосфорли ўғитлар таркибида фосфор бўлган апатит ва фосфорит рудаларидан ишлаб чикилади.
Мамлакатимиз мустакил бўлгандан кейин ҳамдустлик мамлакатларидан олинадиган қоротов аппатит ва фосфорит рудаларини мамлакатимизга олиб келиб фосфорли ўғитлар ишлаб чикиш жараёнлари анча мураккаблашди, ўғит ишлаб чикариш корхоналарида бир мунча танкисликлар содир бўлди.
Республикамизда олиб борилган кидирув ишлари натижасида фосфоритларга бой конлар топилди. Марказий кизилкумда ҳаракат конида кидирув ишлари олиб борилмокда. 100 млн. конлари захирага серойжардара фосфорит кони очилди. Марказий кизилкум фосфорит комбинати курилиб ишга туширилди. Унда 2,7 млн. т. фосфорит концентрати олинади.
2. Ўсимликлар вегитация даври мобайнида 1 га ердаги тупрокдан ўртача 20 дан 60 кг гача микдорда, яъни азот ва калийга нисбатан анча кам P2O5 истемол килади. Тупрокдаги фосфорнинг урнини гўнг ҳамда илдиз ва поя колдиклари билан тулдириб бўлмайди. Тупрокдаги фосфор захирасини тулдириш учун фосфорли ўғитлардан бошқа манба йўқ.
Фосфорли ўғитлар эрувчанлигига ва ўсимликлар ўзлаштира олишига қараб уч гурухга бўлинади.
1. Сувда яхши эрийдиган-оддий суперфосфат ва кушсуперфосфат.
2. Сувда кам эрийдиган лекин кучсиз кислоталарда эрийдиган ўғитлар-преципитат, томасшлак термофосфат, фиторсизлантирилган фосфат.
3. Сувда эримайдиган, фақат кучли кислоталарда тўлиқ эрийдиган ўғитлар-фосфорит уни, суяк уни.
Суперфосфат. Оддий суперфосфат майдаланган аппатит ёки фосфоритга сулфат кислота билан ишлов бериш йўли билан олинади. Бунда кийин эрувчан фосфотлар парчаланиб, сувда эрийдиган монакальций фосфат Са(H2РO4) ва сувда эримайдиган гипс СаSO4 ҳосил бўлади.
Апатитдан олинадиган оддий суперфосфат таркибида 19-20% фосфоритлардан олинадиганда эса 14-16% фосфор бўлади (P2O5 га хисобидан олинганда).
Оддий суперфосфат асосан, донадор ҳолда доначаларининг улчами 2-4 мл. келадиган килиб чиқарилади.
Куш суперфосфат оддий суперфосфатдан фарқ килиб, таркибида гипс бўлмайди, шу сабабли унда P2O5 нинг миқдори кўп 42-49 % бўлади. Ундаги фосфор сувда эрийдиган кальций морофосфат Са (H2РO4)2H2О ва озрок миқдори (4,5-5,7 %) эркинфосфат кислота ҳолида бўлади. Куш суперфосфат донадор ҳолда тайёрланади. Унинг кимёвий ва физик хоссалари, ишлатилиши ҳамда самарадорлиги оддий суперфосфат кабидир.
Асосий ўғит сифатида суперфосфат солишда уни плуг билан кумиб кетиш лозим, бунда ўғит тупрогининг чукур ва нам бўлиб турадиган тупрокдаги ўсимлик илдизларининг асосий кисми жойлашган қатламида туриши керак.
Суперфосфат кимёвий ютилиши натижасида солинган жойида деярли тўлиқ урнашиб колади ва тупрокда жуда секин силжийди.
Биринчи йили ўсимликлар ундан фойдаланмайди, тупрокда колган суперфосфат фосфори кейинги йилларда кисман ўзлаштирилади.
4. Преципитат кальций дифосфат (СаНРO42H2О) таркибида 27 дан 31 % гача P2O5 бўлади. Преципитат фосфорли сувда эримайди, лекмн аммоний нитратда эрийди ва уни ўсимликлар яхши ўзлаштиради. Ўғит яхши физик хоссаларга эга преципитатни барча тупрокларда турли хил экинларга асосий ўғит сифатида ишлатса бўлади.
Томасшлак-фосфорга бой чуянларни Томаснинг ишкорий усулида кайта ишлаб, темир ва пулатга айлантиришга ҳосил бўладиган қўшимча махсулот.Томасшлак тук рангли оғир майин кукун. Таркибида 14 дан 20 % гача P2O5 бўлади. Бу ўғитни барча тупрокларда асосий ўғит сифатида ишлатиш мумкин.
5. Фрсфорит уни фосфоритниун холига келгунча майдалаш йўли билан олинади. Бу ўғит гигроскопик эмас, муштлашиб қолмайди. Унинг таркибидаги P2O5 нинг миқдори 19-30 % атрофида бўлади. Фосфорит уни-энг арзон фосфорли ўғит. Бу ўғит барча кузги экинларга шунингдек, чопик талаб экинларга-қанд лавлаги, картошка, маккажухори ва бошқаларга солинганда энг кўп самара беради. Фосфорит уни қанча кўп солинган бўлса, унинг таъсир этиш давомийлиги шунча узок бўлади.

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish