В) Чекиниш стратегияси – мажбурий чораларни ифодалайди. Бир катор ҳолларда айрим товарлар масалан, техник ва технологик жиҳатдан эскираётган товарлар бўйича фирма буни англаган холда бозор улушини қисқартириши ёки унга дарҳол пул маблағлари зарур бўлиб қолган (қарзни тўлаш, дивиденд тўловлари учун ва ҳоказо) ҳолларда, бозор улушини бир қисмини бахридан ўтиши мумкин. Бу стратегия икки хил вариантни – операцияларни аста-секин камайтириш ёки фирманинг халқаро бозордаги бизнесини тугашини таклиф қилади.
Корхона ўзинпнг халқаро микёсдаги ривожланишини ички экспансияга нисбатан иккиламчи, ташқи бозорни эса ортиқча маҳсулотларни олувчи сифатида қабул қилиши мумкин.
Чет элдаги миллий фирмалар ташки бозорга чиқишда бошка турлн стратегиялардан фойдалана оладилар. Америкалик компаниялар ташқи бозорни кенгайтириш мақсадида янги товарларни киритишга ҳаракат қиладилар. Европа стратегиялари ҳимоявий бўлиб, аввал эгаллаб олинган ёки бу бозорлар билан узвий боғлиқ бозорларга кириб боришни афзал кўрадилар. Япония компаниялари кам харажатли ассортимента чекланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми катта бўлган стратегияларни афзал кўрадилар Бу эса уларга сотув ҳажмини ўстиришда асосий рақобат воситаси сифатида нархдан фойдаланиш имконини беради.
Халқаро маркетинг соҳасида фаолиятнинг кенгайиши, жумладан, халқаро бозорга чиқишдаги стратегиялар хилма-хиллиги натижасида рақобат муҳита глобал миқёсда ўсиб бормокда. Шу муносабат билан кўпчилик компаниялар, жумладан, авиация саноата, кемасозлик, электрон воситалар ва электр қурилмалар ишлаб чиқариш соҳасидаги йирик компаниялар глобал маркетинг стратегияларини қўлламоқдалар.
Улар халқаро маркетинг стратегиялари асосини қуйидаги ёндашувлар ташкил этади:
бозорни сегментлаш;
мақсадли бозорларни танлаш;
фирманинг бозорга чиқиш йўлларини излаб топиш;
маркетинг воситалари ва усулларини танлаш ва қўллаш;
бозорга чиқиш вақтини аниқлаш.
Бозорни сегментлаш асосида халқаро бозорнинг ҳар бир элементи, турли товар гурухлари, хулк-атвори ва талаблари хар хил бўлган харидорлар, минтака ва мамлакатлардан аниқлаб олинади.
Компаниялар (фирмалар) халқаро бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш учун қуйидаги стратегиялардан хам фойдаланишмокда:
1. «Эски бозор - эски товар» (бозорга чукур кириб бориш стратегияси). Фирманинг бозордаги улушини ўстиришга, ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини қисқартириш, рекламани фаоллаштириш, мақсадларни ўзгартириш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотдан фойдаланиш соҳасини кенгайтириш ҳисобига эришмокдалар.
2. «Янги бозор - эски товар» (бозор чегараларини кенгайтириш стратегияси). Стратегия янги халқаро бозорларни эгаллаш ҳисобига тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштирищни назарда тутади. Янги географик бозорлардан , ташқари, янги бозор сегментлари доимий изланади, яъни мазкур товар истеъмолчилари гуруҳларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришни амалга ошириш.
3. «Эски бозор - янги товар» (янги товарни ишлаб чиқариш стратегияси) - мазкур бозор учун сифат жиҳатидан янги товарларни ишлаб чиқиш, узлапггириш, ассортиментини кенгайтириш, товарларни модификациялаш ва бозорга янги товарларни киритиш, нархни пасайтириш, сифати яхшироқ товарларни ҳам ўша нархда сотиш, харидорга қўшимча кафолат, истеъмол кредита бериш, қўшимча бепул хизматлар кўрсатиш бошқа сотувни рағбатлангар иш усуллари, бевосита ва яширин рақобатчилик кураши шаклларидан фойдаланиш ёрдамида амалга оширилади.
4. «Янги товар - янги бозор» (фаол экспансия стратегияси). У фирма рахбарияти ва ходимларидан фаол ҳаракатланишни ҳамда катта микдорда маблағлар киритиш, энг тарқалган маркетинг стратегияси ҳисобланади. Янги минтақаларда янги товарлар, уларнинг турлари ва моделлари, янги товар ассортиментига талаб мавжуд бўлган янги бозорларни излаш, шунингдек, эски бозордаги янги товарларга талаб пайдо бўлган янги сегментларни излашга имкон яратади. Бундай стратегияни янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва рақобатчи фирма эгаллаб олмаган бозорда сотиш учун етарли бўлган ишлаб чиқаршп ресурсларга бой фирмалар амалга оширади. Агар фирма халқаро бозорнинг бир сегментида етакчиликни қўлга киритиш ниятида бўлса, бундай стратегия бир сегментли марказлашув деб аталади. Агар фирма халқаро бозорни бир нечта сегментларида муваффакиятга эришишни истаса, бундай стратегия кўп сегментли марказлашув деб номланади.
Халқаро маркетинг тадқиқотлари объекти сифатида жаҳон бозорининг асосий кўрсаткичи бўлган конъюнктура ўрганилади. Кенг маънода конъюнктура деганда аник вакт ва географик чегарада, ички ва ташқи омиллар таъсирида бозорда шаклланган ҳолат (талаб, таклиф ва баҳо) тушунилади. Шунинг учун халқаро маркетинг тадқиқотларининг энг муҳим муаммоси сифатида: умумиқтисодий конъюнктура (жахон, регион ва мамлакат); ундаги сегментлар ва соҳалар; алоҳида товарлар ва хизматлар ҳолати ўрганилади. Бозор конъюнктураси вақт меъёрлари бўйича: жорий, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли бўлади. Жаҳон бозори конъюнктурасига таъсир этувчи омиллар: доимий ва ўзгарувчан; циклли ва ноциклли; рағбатлантирувчи ва тўсқинлик қилувчиларга ажратилиб ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |