Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва енгил саноат институти


Халқаро маркетинг тадқиқотларининг марказий муаммоси – фирманинг ташқи жахон бозоридаги атроф-муҳити яъни ташқи маркетинг муҳити тадқиқоти ҳисобланади



Download 6,45 Mb.
bet5/19
Sana12.06.2022
Hajmi6,45 Mb.
#659059
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Нилуфар курс иши ХМ

Халқаро маркетинг тадқиқотларининг марказий муаммоси – фирманинг ташқи жахон бозоридаги атроф-муҳити яъни ташқи маркетинг муҳити тадқиқоти ҳисобланади. Шунинг учун фирманинг халқаро фаолиятига таъсир этувчи барча омиллар (расм 1.2.1.га қаранг) таҳлил қилинади. Биринчи навбатда ахборотларга бўлган эхтиёж аниқланади, улар ичидан мазкур фирма фаолиятига тегишлилари ажратиб олинади ҳамда мақсадли бозорга кириш билан боғлиқ мантиқий шакллардан фойдаланилади.
Ташки иқтисодий комплексга мамлакатнинг экспорт-импорти билан шуғулланувчи барча соҳалари, бирлашма, корхона ва ташкилотлари киради.
Ташқи иктисодий алоқалар: ташқи савдо, қўшма корхоналар (мамлакат ичида ва ташқарисида), халқаро бирлашма ва ташкилотлар, лизинг, чет эл капиталини жалб қилиш, илмий-техника ҳамкорлиги, лицензия ва технологиялар сотиш, банк ишида ҳамкорлик, чет эл туризми, эркин иқтисодий зоналардаги ҳамкорлик ва х.к.

Расм 1.2.1. Миллий ва жаҳон хўжалиги бизнес-коммуникацияси.20
Халқаро иктисодий муносабатлар асосини халқаро савдо, ишчи кучи миграцияси, капитал олиб чиқиш ва халқаро кредит, халқаро валюта муносабатлари ва бошкалар ташкил этади. Ташқи савдо – мамлакатлараро товар ва хизматларни экспорта ва импорта. Халқаро иқгисодий фаолият – корхоналарнинг чет эллик ҳамкорлари билан ишлаб чиқариш, тижорат, илмий-техник, экспорт-импорт ишлари билан жаҳон бозорларига чиқиши ва бошкалар.
Халқаро маркетинг тадқиқотларини ўтказишдан олдин, корхона ўзининг олдига аник мақсадни, яьни қуйидаги халқаро бозорни эгаллаш усулларидан бирини танлаши керак:
1. Ўзининг миллий тармоғини халқаро тармоқларда хам кенгайтириш.
2. Халқаро бозорга тўгридан-тўгри кириб бориш, ўзининг чет элдаги мавжуд имконияти бор нуқтага ресурс сарфлашни бошлаш.
3. Халқаро интеграция, яъни миллий бозорда ўзининг имкониятини хар хил чет эл бизнес тармоклари билан мувофиклаштириш.
Тадкикот мақсадини асослашда фирма, жаҳон бозорини аник бир чет мамлакатдаги қисмига кириш учун қанча улушга эришиш ёки канча фойдага эга бўлиш, каби масалаларни аниқлаб, бизнес режасини тузиш ва стратегиясини танлаш учун тадқиқотлар ўтказади ёки махсус консалтинг фирмасига буюртма беради.
Халқаро бозорни танлаш, ўрганиш ва унта мос маркетинг воситаларини мувофиклаштириш ўта муҳим ва меҳнат талаб этадиган жараёндир.
Жаҳон бозорида рақобатбардош товарни фақат рақобатбардош фирма ишлаб чикариши мумкин Бундай фирма учун етарли шарт-шароитлар керак бўлади, уларни эса рақобатбардош мамлакат яратади. Ана шу ўзаро боғлиқ занжирсимон имкониятлар доимо ўрганиб ва баҳолаб борилади. «Бошқарув муаммолари бўйича Европа форуми» деб номланувчи халқаро ташкилот мамлакатлар рақобатбардошлигини баҳолаш бўйича (Женевада) доимий тадқиқотлар олиб боради. Бунда «рақобатбардошлик» тушунчаси – фирмаларни товарларнинг баҳоси ва бошқа кўрсаткичлари бўйича рақиблариникига нисбатан истеъмолчиларига ёқимлирок бўлишлари учун аннқ имкониятлар мавжудлигида лойиҳаланган, ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётганлигини ифодалайди.
Рақобатбардошликни баҳолаш учун 340 хил кўрсаткичлар ва 100 дан ортиқ иқтисодчи-экспертлар жалб этилади. Натижалари таҳлил килиниб, 10 хил омиллар асосида гуруҳланади:

  1. Иқтисодий имкониятлари ва иктисодиётни ўсиш даражаси.

  2. Саноат ишлаб чиқаришини самарадорлиги.

  3. Фан-техникани ривожланиши ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этилиши.

  4. Халқаро мехнат тақсимотида қатнашиши.

5. Ички бозорни ўсиши ва ҳажми.
6. Молия тизимини мосланувчанлиги.
7. Иқтисодиётга давлат бошқарувини таъсири.
8. Меҳнат ресурсларининг малакаси даражи.
9. Меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги.
10. Ижтимоий-иктисодий ва ички сиёсий ҳолат.
Мазкур кўрсаткичлар асосида кўп йиллар ичида юқори рақобатбардошлик ўринларини АҚШ, Япония, ГФР ва Швейцария давлатлари эгаллаб келган. Мазкур давлатларни рақобатбардошлигини аниқлашда, улар иқтисодиётини жаҳон бозоридаги талаб ўзгаришларига мослашувчанлиги, миллий махсуслашиш йўналишини ички имкониятларига мувофиклиги, яъни товар ёки бозорни ўзлаштиришда тезкор ва мақсадсиз рақобат курашини чеклаб ўтишлари каби масалалар хам инобагга олинади. Жахон бозоридаги талабнинг глобал таркибини ана шундаи чуқур тушуниш, ундаги ўзгаришларни сеза олиш ва уларни керакли йўналишларда шакллантириш жахондаги олий даражали бозор муваффақиятларига эришиш калити ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатлар компанияларининг чет эл бозорларига кириб боришларига таъсир этувчи омиллар21 қуйидагилар: бозорга кириш тезлиги; тўғри ва эгри харажатлар; чет эл бозоридаги қонунчиликни ўз фаолиятига тадбиқ этиш имконияти; тадбиркорлик хавф-хатари даражаси, инвестицияни ўзини қоплаш муддати; ўзининг ҳамкорлари (агент, дистрибьютерлар) олдидаги мажбуриятлари ва бошкалар.
Танланаётган мақсадли бозорга киришда асосий меъёрий кўрсаткичлар бўлиб: компанияни кўзда тутаётган халқаро бизнесини ҳажми, бозорларни эгаллаш географияси, бозордаги товарни сотилиши ҳажми ва активларини белгиловчи бозор ҳажми, товарлари табиати (саноат моллари, халқ истеъмол товарлари, қимматли ёки арзон ва х.к.) ва рақобат даражаси ҳисобланади.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish