Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат техника университети Р. Ф. Мингазов, Х. C исахўжаев, Р. К. Чембаев


Ёқилғининг ёниш иссиқлиги ёниш иссиқлиги шартли ёқилғи



Download 7,55 Mb.
bet7/67
Sana28.03.2022
Hajmi7,55 Mb.
#514074
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   67
Bog'liq
qozon

2.4. Ёқилғининг ёниш иссиқлиги ёниш иссиқлиги шартли ёқилғи

Шартли ёқилғи ёниш иссиқлиги - қаттиқ, суюқ ёки газсимон ёқилғи тўла ёнганда ажраладиган иссиқлик миқдорини билдиради. Ёниш иссиқлигининг қуйи, юқори ва ҳажмий хиллари бор. Қуйи ёниш иссиқлиги юқори ёниш иссиқлигидан ёқилғи ёнганда ҳосил бўладиган сув ҳамда ундаги намни буғлатиш учун сарфланадиган иссиқлик миқдорига кичик бўлади.


Юқори ёниш иссиқлиги - ёниш жараёнида ҳосил бўлувчи сув ва ёқилғи намлигини буғлантириш учун сарф бўлган иссиқлик миқдорини ўз ичига олган бўлиб, паст ёниш иссиқлигида бу иссиқлик миқдори ҳисобга олинмайди.
Хуллас, юқори ёниш иссиқлигидан пастки ёниш иссиқлигини айирса, ёқилғидан ажралган намликни буғлантиришга сарфланган тахминий иссиқлик миқдори келиб чиқади.
Шартли ёқилғи - турли органик ёқилғиларни таққослаш учун ишлатиладиган тушунча. Шартли ёқилғининг ёниш иссиқлиги 29,3∙103 кЖ/кг (7000 ккал/кг) га тенг деб қабул қилинган.
Шартли ёқилғи билан табиий ёқилғи орасидаги нисбат қуйидагича ифодаланади


, (2.5)

бу ерда Вш.ё. - шартли ёқилги миқдорига эквивалент масса, кг да; ВТ - табиий ёкилғи массаси, кг да (қаттиқ ва суюқ ёқилғи) ёки мз да (газсимон ёқилғи): QҚ - берилган табиий ёқилғининг қуйи ёниш иссиқлиги кЖ/кг ёки кЖ/мз:


Э= QҚ /29,3 103 - иссиқлик эквиваленти.


2.5. Ёқилғининг намлиги

Намлик бир неча хил турларга бўлинади: адсорбцион, коллоид, кристаллогидрат ва механик намликлар.


Адсорбцион намлик - кўмир сиртидаги атом кучларининг тенгсизлиги ҳисобига ушланиб турилади. Адсорбция ҳодисасида кўмир ичидаги заррачага таъсир қилувчи кучлар мувозанатда бўлиб, ташқи қатламда эса фақатгина ичкариги текислик бўйича йўналган кучлар мувозанатда бўладилар.
Ҳаво ҳарорати қанча юқори ва намлиги қанча кам бўлса, кўмир юзасида шунчалик кам намлик ушланади. Хона ҳароратида ёқилғини мутлоқ қуруқ ҳолгача қуритиш мумкин эмас. Ёқилғида ҳаводаги сув буғларининг парциал босимига ва унинг ҳароратига мос келувчи маълум миқдорда намлик қолаверади.
Ҳавода қуритилган ёқилгини "қуруқ - ҳаволи" намлигини адсорбцион ёки гигроскопик намлик деб аталади.
Гигроскопик намлик унинг физик таркибий қисмини намоён килади, шунинг учун у асосий тавсифдир.
Коллоид намлик деганда, коллоид таркибий қисмига кирувчи намлик тушунилади. Коллоидли намлик, янги кўмирларда кўпроқ, эски кўмирларда камроқ. бўлади.
Кристаллизацион намлик кристаллогидратлар таркибига киради. Кўпчилик ёқилғиларда бу намлик кам бўлгани учун, фақат кўп кулли ёқилғи - сланецларда ҳисобга олинади.



Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish