3) «500 Harakatli O'yinlar» kitobidan I- IV sinf o'quvchilari uchun mos keladigan harakatli o'yinlar to'plami.
«Отма таёқ»
Майдонга диам етри 1,5 м бўлган айлана чизилади. Айлана ичига узугнлиги 50 смли таёқ қўйилади. Санаш орқали бир киш ини ўртабош и қилиб тайинлаш ади. Бир ўйинчи тўпни узоқроққа отади. Ўртабоши отилган тўпга қараб югуради. Бу пайтда эса ўйинчилар беркинишади. Ўртабоши таёқни олиб ўз жойига қайтиб келади ва уни жойига (марказга) қўйиб, болаларни қидира бошлайди. Беркинганлардан кимнидир сезиб қолса, унинг исмини айтади. Айтиб бўлиб, дарров таёқч а олдига югуради, кетидан номи айтилган бола ҳам. Агар ўйинчи ўртабош идан олдин етиб келса, таёқни яна олиб, узоқроққа отади ва яна беркинади. Агар ўртабоши биринчи келса, ўйинчи унинг ўрнига ўртабоши бўлиб туради. Ҳамма ўйинчилар топиб бўлингандан кейин, ўйин яна бошидан бошланади.
Ўйин қоидалари: Таёқ доира марказига олиб келиб қўйилмашига қадар ўйинчиларни қидириш мумкин эмас. Исми айтилган бола ўша заҳоти чиқиши керак, жойидан чиқмай ўтириш ёки алдамчи ҳаракатлар қилиш мумкин эмас.
«Доирадан чиқарў»
Уйинда бир нечта бола иштирок этиши мумкин. Айлана бўйлаб бир-биридан 40-50 см оралиқдаги кичик доирачалар чизилади ва ўйинчилар шу доирага ўтиришади. Бир бола турган ҳолда, бир оёқлаб улар атрофид асакраб туради. Ўтирганлардан ким нидир доирадан чиқариб юборишга ҳаракат қилади. Ўйинчининг битта оёғи ҳам ташқарига чиқиб кетса, ўйиндан чиқади.
Ўйин қоидалари: Ўтирган ўйинчилар гоҳ-гоҳида кўллари билан полга (ёки ерга) тегишлари мумкин. Турган ўйинчи ўтирганларни кучли туртиши керак эмас. Ўйинчи сакраётган оёғини ўзгартириб туриши мумкин.
«Ўрмончи»
Ерга диаметри 8 -10 метр бўлган катта айлана чизилади. Бу ўрмон ҳисобланади, ўртасида квадрат бўлиб, бу ўрмончининг уйи вазифасини ўтайди. Квадрат ичига бир бола кўйилади ва ўрмончи танланади. Қолган иштирокчилар оқкуш бўладилар. Оққушлар ўрмонга учиб кириб, ўртадаги болани олиб чиқишга згринадилар, ўрмончи эса - уларни тутиб олишга, қўл билан тегишга ҳаракат қилади. Болани квадратдан олиб чиққан оққуш ўрмончи бўлиб олади ва ўйин қайтадан бошланади.
Ўйин қоидалари. Ўрмончининг уйига кириш мумкин эмас. Тутилган оққушлар ўйиндан чиқади. Ўрмончи ўрмон ташқарисига чиқиб кетиши мумкин эмас. Ундан ташқари , у битта жойда ҳам туриши керак эмас, у доимий равишда айлана ичида ҳаракатланиб туриши лозим.
«Саёхатчи»
Ўйин очиқ ҳавода ҳам, залда ҳам ўтказилиши мумкин. Барча иштирокчилар доира бўлиб ўтирадилар. Фақат бир иштирокчи-саёҳатчи доира марказида туради. Ўтирган ўйинчилар саёҳатчи эшитмайдиган қилиб секингина юртимиздаги таниш бир шаҳар ёки жой номини ўзларига танлашади. Саёҳатчи бир шаҳардан бошлаб бир нечта шаҳаргача ҳаммага эшиттйриб айтиб чиқади. Масалан: «Мен Тошкентдан Жиззахгача ёки Самарқандгача саёҳат қилиб чиқаман». Атрофда ўтирган ўйинчилардан кимнингдир шаҳри чиқса, шу ўйинчи саёҳатчи билан жой алмашади. Агар бир айтишнинг ўзида бир нечта жойнинг номини топа олса, саёҳатчига бир очко берилади. Ўйин шу тарзда давом этади. Энг кўп очко жамғарган ўйинчи ўйин ғолиби бўлади.
Саёхатчи ўйинидан намунавий расм.
Do'stlaringiz bilan baham: |