Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


I l l -  боб. Маркетинг тадқиқотларининг



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/50
Sana25.03.2022
Hajmi2,16 Mb.
#509893
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50
Bog'liq
Маркетинг тадкикотлари

I l l

боб. Маркетинг тадқиқотларининг
асосий йўналишлари
3.1. Бозорни комплекс тадқиқ этиш
М аркетинг тадбирларини таҳлил қилиш, реж алаш - 
тириш , амалга ошириш ва назорат қилиш ж араён и даво- 
мида ҳар қадамда ахборотдан фойдаланишга тўғри , кела­
ди. 
Ахборот 
тизими 
бозорнинг 
барча 
асосий 
элементларини, яъни товар таклиф и, истеъмолчининг та- 
лаби ва баҳоларни ўз ичига олади. Бозорда рўй бераётган 
ж араёнлар тўғрисидаги ишончли ва ўз вақтидаги ахборот 
—ёрдамида талабнинг ўзгариш ини, бозор баҳоларини ис- 
тиқболлаш , янги маркетингли қарорлар қабул қилиш
мумкин. Бир қараш да бозор оддий тизимни таш кил
111


қилади, амалда бундай эмас. Чунки унинг барча элемент- 
лари доим ҳаракатда бўлади. Ш унинг учун бозордаги ку­
тилаётган ўзгариш ларни, унда вужудга келган мутаносиб- 
ликларни ўрганиш мухим ахамиятга эга. Ф ирма бозорни 
ўзлаш тирмасдан илгари албатта комплекс тадқиқотлар 
ўтказади ва унга катта маблаг сарфлайди. 
Керакли 
тадкикотларнии ўтказмасдан таваккаЛ қилиш ярамайди. 
Бозордаги рақобат ш ароитида тиж орат таваккалчилиги 
жуда. юқори.
Корхона маркетинг хизмати бўлимларидё товар ёки 
хизматни бозорга киритиш , унга булган талаб ва ис­
теъмол дараж аси, иш лаб чиқариш ва сотиш шароитлари 
тўғрисида ж уда катта миқдордаги ахборот тўпланади ва 
таҳлил қилинади. Бунинг барчаси ҳўж али к фаолиятини 
самарали таш кил қилиш га, капитал қўйилмаларнинг са- 
марали йўналиш ларини аниқлаш да, маркетинг операция- 
ларидаги қийинчиликларни олдиндан кўра билишга ёрдам 
қилади.
Умуман бозор тўғрисидаги ахборотнинг асосий ман- 
баи 
учта: 
корхона 
хўж алик 
фаолияти 
ва 
унинг 
рақобатчилари 
тўгрисидаги 
маълумотлар; 
махсус 
тадқиқот ва кузатиш натиж алари; мамлакат. район, тар- 
моқ ва бош қаларнинг умумий ижтимоий-иқтисодай ри- 
вожланиш кўрсаткичлари.
Корхона хўж алик фаолияти 
қуйидаги 
миқдорий 
кўрсаткичлари билан характерланади.
ўтган, ҳозирги ва кутилаётган даврда со- 
тишнинг мутлақ ва қийм ат миқдори;
хараж атлар ва фойда;
иш лаб чиқариш миқдори, ишлаб чиқариш
қувватлари, ишчи кучи қиймати, хом-ашё, заҳиралар да- 
раж аси; меҳнат унумдорлиги;
сотишни таш кил қилиш , товар ҳаракатлари 
йўналиш лари, савдо персонали, реклама ҳараж атлари, 
етказиб бериш муддати, баҳо шартнома ва бош қа шаро- 
итлар тўғрисидаги ахборот;
кадрлар, 
меҳнатни 
таш кил 
қилиш
ва
112


бош қариш таркиби, вазифаларнинг тақсимланиш и, юқори 
лавозимларни ўрнини босиш имкониятлари ишчи ва хиз- 
матчиларнинг сони.
Бозорда ҳар ёқлама ўтказилган тадқиқот ва махсус 
кузатиш лардан кейин олинган ахборот; маҳсулотнинг ис­
теъмол хусусияти; охирги ва оралиқ истеъмолчиларнинг 
сони; бир қатор махсус масалалар. М асалан, айланма ха- 
раж атлар, омборларни энг мақбул ж ойлаш тириш ва 
бош қаларни таҳлил қилиш да ёрдам беради. М аркетинг 
дастурида ишлаётган корхона ф аолиятига таъсир қилувчи 
иж тимоий-иқтисодий ахборотларга:
- демографик, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий тенден- 
циялар;
- а ҳ о л и -в а корхоналарнинг даромади, ҳ ар аж ати , ис­
теъмол жамгармаларининг таркиби;
- баҳоларнинг умумий динамикаси, таш қи савдо;
ҳукуматнинг 
солиқлар 
соҳасидаги, 
сиёсати, 
хўж алик фаолиятини реж алаш тириш , н азорат қилиш ва 
тартибга солиш шартлари;
- қонунчиликдаги турли ўзгариш лар;
- рақобатчилар ф аолияти тўгрисидаги маълумотлар 
ҳам мана шу ахборотлар ж умласига киради.
М аркетинг 
хизмати 
томонидан 
қанчали к 
катта 
миқдордаги мураккаб ахборотларни тўплаш , қ ай та ишлаш 
ва таҳлил қилиш лозимлигини туш униш учун маҳсулот 
истеъмол хусусиятларини тадқиқ қилиш технологияси 
мисолини кўриб чиқиш етарлидир. А вваламбор янги 
маҳсулотларни аж ратиб олмоқ Лозим. Кейин янги товарга 
харидорларнинг муносабатини ўрганиш лозим. Яъни то- 
варнинг фойдаланиш сифати қай дараж ада истеъмолчи 
талабига ж авоб беради. Бундай текш ириш ф ақатгина ўз 
маҳсулоти устидангина эм ас, шу билан бирга рақобатчи 
фирма маҳсулоти юзасидан ҳам амалга ош ирилади. Хари- 
дорни маҳсулот таъми, ҳиди, ранги, ўлчами, ф асони, мус- 
таҳкамлиги, фойдаланишдаги қулайлиги ва бош қа ис­
теъмол хусусиятларига бўлган муносабати махсус ишлаб 
чиқилган усул асосида таҳлил қилинадй. Б и р вақтнинг
113


ўзида маҳсулотнинг маркасига, номига ва унинг имиджи- 
га бўлган рухий муносабат тадқиқ қилинади ва ниҳоят 
қадоқлаш хусусияти, конструкдияси, таш қи кўриниш би­
лан кишини ж алб қилиш и, қайта фойдаланиш имконият- 
лари 
баҳоланади. 
Буларнинг 
барчаси 
ҳали 
бозорга 
чиқарилаётган товарнинг маркетинг концепциясини яра- 
тиш учун етарли ахборотини бермайди.
Бозорни 
таҳлил 
қилиш
умум 
маркетинг 
тадқиқотларининг 
маълум 
бир 
қисмидир, 
холос. 
Ф ақатгина 
шартли 
равиш дагина 
уларни 
маркетинг 
тадқиқотларининг асоси деб қабул қилиш мумкин. Б о­
зорни тадқиқ қилиш ж араёнида қуйидагилар аниқланади:
- бозор ўлчамлари, унинг асосий хусусиятлари 
/т е н д е н ц и я л а р и / ва мавсумийлик омиллари;
- бозорга киритилаётган ёки унга мавжуд бўлган 
маҳсулотнинг мумкин бўлган сотиш миқдорини;
- товарнинг истеъмол хусусиятидаги ва бош қа ха- 
рактеристикаларининг ўзгариш и тенденциясини;
- ёши, ж инси, ҳудудий, ижтимоий, оиласидаги ки- 
ш илар сони, ўзини тутиш и, даромади дараж аси бўйича 
истеъмолчилар гуруҳини аниқлаш ;
- ассортиментни реж алаш тириш да, сотиш ва рек- 
ламани таш кил -қилишда фойдаланиш мумкин бўлган ха- 
ридорнинг харид мотивини аниқлаш ;
- маҳсулотнинг сотилиш миқдори, унинг умум бо­
зор сиғимидаги улуши (ҳудудлар ва сегментлар бўйича 
ҳам);
- фирманинг рақобатбардош лиги ва унинг бозорда­
ги ўрни.
Кўриниб турибдики, бозор тўгрисидаги маълумотлар 
миқдори катта ва турли характерга эга. Ш унинг учун бо­
зорни тадқиқ қилиш да турли билим соҳаларининг мута- 
хассислари қатнаш ади ва бу тадқиқотлар анча қимматга 
тушади. Л екин фирмалар бозорни иложи борича тезроқ 
ўзлаш тириш мақсадида ҳараж атлардан қочмайдилар, чун­
ки фирмалар бозорда янги рақобатчи пайдо бўлишини 
олдини олиш учун қарш и чоралар кўрадилар. Ш унинг
114


учун тадқиқот жараёни, айниқса унинг натиж алари ф ир­
ма томонидан қаттиқ сир сақланади. Бозорни тадқиқ 
қилиш натиж алари олингандан кейин ва фирма уларни 
маркетинг концепциясини асослаш учун ҳабул қилгандан 
сўнг синовли сотишни таш кил қилиш бошланади. Бу жа- 
раённинг асосий вазифаси фирманинг бозордаги сам арали 
ўрнини аниқловчи ўзига хос омилларни ўрганишдир. Ис­
теъмол товарларини бозорга киритиш даги маркетинг дас- 
турининг асосий мўлжали аҳолининг талаби, диди ва ха- 
рид қобилияти ҳисобланади. М ана ш улар асосида бозор 
тадқиқотининг асосий элем ента талаб аниқланади. Ис­
теъмолчиларнинг 
талаби 
тўғрисидаги 
ахборотларни 
тўплаш усуллари ва манбалари ранг-барангдир, қайта 
ишлаш, узатиш ва сақлаш объекта бўлувчи маълумотлар 
ахборот бўлиб 
ҳисобланади. Талабни ўрганиш да барча 
маълумотлар ҳам ахборот бўлиб ҳисобланмайди. Ф акат- 
гина бош қариш дараж асида қарорлар қабул қилиш да иш- 
латиладиган маълумотларгина ахборот ҳисобланади. Та­
лабни ўрганиш ва истиқболлаш учун турли, иқтисодий 
демографик, 
социал 
ва 
бош қа 
ахборотлар 
зарур. 
Иқтисодий ахборотларда хўж алик муносабатлари ва иж- 
тимоий иш лаб чиқариш ж араёнлари ва моддий бойлик- 
ларни тақсимоти, алмашуви ва истеъмоли ўз аксини то- 
пади.
Ахборот ҳаққоний, тўлиқ, узлуксиз, аниқ ва ўз 
вақтида бўлиши лозим. Ҳ аққонийлик талабига ж авоб бе- 
,риш учун тўпланган ахборот ж араёнлар ривож ини тўгри 
акс эттириш ни ва алоқаларнинг бирламчи 
ва ички 
моҳиятини оча олиши керак. М асалан, аҳоли талабини 
ўзгариш ни 
характерловчи 
катта 
товар 
заҳиралари 
тўгрисидаги 
маълумотлар 
ҳали 
ахборот 
бўлиб 
ҳисобланмайди. Сотиб олиш миқдори , савдо корхонала- 
рида 
товарга талабни ҳисобга олиб жамғарилганлигини 
билиш зарур. Бундан таш қари ахборот узлуксиз ўз 
вақтида ва етарли миқдордаги объектлардан бўлиши к е­
рак.
А хборотларнинг фойдаланишга маъқуллиги қабул
115


қилинаётган 
қарорлар характерига 
боглиқ. 
М асалан, 
маълум товарга талабнинг ошиши аниқ. Савдо корхонаси 
бу товарни кўпроқ сотиб олишга қарор қилиш и мумкин. 
Аммо бундан илгари сотиб олиш миқдорини қанчагача 
оширишни аниқлаш лозим. Бунга эса товар заҳиралари 
ва бу товарга талабнинг келаж акдаги ўсиш и тўғрисидаги 
қўшимча ахборотлар зарур. Ш ундай қилиб, талабни 
таҳлил қилиш ва асосланган тиж орат қарорларини қабул 
қилиш учун ахборотларнинг яроқли эканлиги тўгрисида 
аниқ хулосалар қилиш учун ҳар ёқлам а махсус ахборот- 
ларга 
эга 
бўлиши 
керак. 
И стеъмолчилар 
талаби 
тўғрисидаги ахборотларни кўпинча ж адваллар ва алоҳида 
кўрсаткичлар ш аклида йигилади ва ўтказилади. 
Ис­
теъмолчилар талаби тўгрисидаги ахборотларни йигишда 
иқтисодий ахборотлар тизимини таш кил қилиш умумий 
тамойилларига риоя қилиш муҳимдир, яъни бошлангич 
ахборотларнинг минимум ва ишлаб чиқарилган ахборот­
ларнинг максимумлиги:
- талаб 
тўғрисидаги 
бирламчи 
ахборотлардан 
бош қариш нинг барча босқичларида фойдаланиш;
- бошланғич ва ҳисобот ахборотларини тартбга со- 
лиш ва бош қариш вазифа ва функцияларига мос келиши;
- тизимлар алоҳида элементлари ўзаро алоқаларини 
ўлчаш ва аниқлаш учун етарли маълумотлар йигиш;
- тўғридан-тўгри 
кузатиш лар 
натиж асида 
олиш 
мумкин бўлмаган бошқа кўрсаткичларни ҳисоблаш учун 
бошлангич маълумотларни олиш.
Ишчи ва хизматчиларнинг ўртача иш ҳақи ва ж амоа 
аъзоларининг меҳнат ҳақи, ижтимоий фондлардан фойда­
ланиш 
тўгрисиди 
маълумотлрни 
йиллик 
статистик 
тўпламлардан олиш мумкин. Қолган кўрсаткичлар, яъни 
даромадлар дараж асини акс эттирувчи кўрсаткичлар эса 
бюджет материалларини тадқиқ қилиш ва аҳоли пул да- 
ромадлари 
ва 
ҳараж атлари 
баланси 
асосида 
ишлаб 
чиқилади. Аҳоли сони тўгрисидаги маълумотларни аҳоли 
ҳаракатини кўрсатувчи статистик ҳисоботлардан топиш 
мумкин. Аҳоли тўгрисидаги асосий маълумотлар манбаи
116


махсус- 
аҳолини 
рўйхатга 
олиш 
материалларп 
ҳисобланади. 
Савдо статистикаси 
мамлакат, 
алоҳида 
ҳудудлар, алоҳида шаҳар ва ш аҳар типидаги қўрғонлар, 
қиш лоқ 
жойларида 
таъминланган 
талаб 
миқдори 
тўғрисида давлат ва кооператив савдо таш килотларида 
алоҳида товар гуруҳлари ва умумий товарларнинг соти- 
лиши заҳиралари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлади. 
Бу кўрсаткичлар асосида мамлакат, алоҳида ш аҳар ва 
қиш лоқ ж ойлари учун ўртача бир киш ига тўғри келади- 
ган савдо айланиш и ҳисобланади. И стеъмолчилар талаби 
тўғрисидаги ахборотлар манбаи: статистик ҳисоботлар, 
оила 
бю джета 
статистикаси 
маълум отлари, 
талабни 
ўрганиш мақсадида савдо ва саноат корхоналари томони- 
дан ўтказилган махсус кузатиш ларнинг натиж аси, савдо 
ва 
саноат 
корхоналарининг 
бухгалтерия 
ва 
тезкор 
маълумотлари. Аҳоли талабини ш акллантириш жараёни- 
ни ўрганишда товар ишлаб чиқариш ни, аҳолининг даро- 
мади, аҳолининг сони ва_ таркиби, ж амғармаларини ха- 
рактерловчи статистик ҳисоботлар 
талаб қилинади. Та­
лабни истиқболлаш да саноат статистик ҳисоботларидан, 
халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш нинг дараж аси 
ва суръати микдорий кўрсаткичлари танланади. 
Даро- 
мадларни характерловчи энг муҳим кўрсаткичлар жумла- 
сига қуйидагилар: аҳоли даромади, шу ж умладан ишчи ва 
хизматчиларнинг иш ҳақлари, колхозчиларнинг меҳнат 
ҳ ақи, 
наф ақалар, 
степендиялар, 
пенсиялар 
шахсий 
хўж аликлардан олинадиган даромад, ишчи ва хизматчи- 
ларни 
ойлик 
иш 
ҳақлари 
бўйича, 
колхозчиларнинг 
меҳнат 
ҳақи 
дараж аси 
бўйича 
тақисмланиш и 
ҳисобланади. И стеъмолчилар талаби тўғрисидаги ахбо- 
ротларнинг муҳим манбаи савдодаги бухгалтерия ва тез­
кор ҳисоботнинг маълумотларидир /М а с а л а н , улгуржи 
савдо 
кўрсаткичлари, 
ички 
гуруҳли 
ассортиментлар 
бўйича товарларнинг келиб тушиши ва заҳираларини ўз 
ичига олувчи улгуржи бозордаги товарлар ҳаракатининг 
миқдорий ва суммавий ҳ и с о б и /. И стеъмолчилар талаби 
тўғрисидаги ахборотларнинг махсус манбаларидан бирор-
117


таси тўлиқ ва ишончли туш унча бермайди. Ш унинг учун 
барча маълукотлардан комплекс фойдаланиш ва махсус 
кузатиш лар м атериаллари билан тўлдириш лозим. М ах­
сус кузатиш лар ўтказиш катта ҳараж атлар талаб қилса 
ҳам, уларнинг ишончлигини юқори эмас. Ш унинг учун 
мутахассислар ахборотларни бош қа манбаларидан олиш 
мумкин бўлмаган ҳоллардагина кузатиш лар олиб берила- 
ди. Талабни ўрганишда асосийси йигилган маълумотлар 
миқдори эмас, балки талаб ривож ланиш и тенденциясини 
характерловчи 
асосий 
кўрсатичларни 
қамраб 
олиш 
ҳисобланади. Талаб тўгрисида ахборотларни йигишнинг 
бир қанча усуллари мавжуд. У лардай бири танланма 
усулдир.
Танланма усулининг моҳияти шундаки ўрганаётган 
объектдан маълум бир қисмлар олинади ва шулар асосида 
объект тўғрисида хулосалар чиқарилади. Бу усул оддий, 
арзон ва тез вақтда ўтказиш мумкин. Шу сабабли таЛаб- 
ни ўрганиш да танланма усул энг кўп қўлланилади. Мар- 
кетингли тадқиқотлар маркетинг фаолиятининг барча 
ж абҳалари бўйича қ а р о р л ар . қабул қилиш билан боглиқ. 
Улар маркетинг комплексининг ва унинг таш қи муҳит 
элементларига тегишлидир.

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish