Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети олий таълимнинг


Бизнес ривожига таъсир этувчи омиллар



Download 1,14 Mb.
bet6/78
Sana16.03.2022
Hajmi1,14 Mb.
#496389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
534802bfab644

1.3. Бизнес ривожига таъсир этувчи омиллар.
Бизнес бозор иқтисодиётига хос иқтисодий фаолиятдир. Бошқача айтганда, у муайян ижтимоий-иқтисодий натижага эришиш мақсадида товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни ташкил этиш бўйича мулкдорларнинг ёки улар вакилларининг онгли ва мақсадли иқтисодий фаолиятидир.
«Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунида тадбиркорликка қуйидагича таъриф берилган: «Тадбиркорлик-мулкчилик субъектларининг фойда олиш мақсадида таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлик асосида амалдаги қонунлар доирасида ташаббус билан иқтисодий фаолият кўрсатишдир».
Бизнеснинг моҳияти қуйидагилар орқали янада ойдинлашади:
Биринчидан, бизнес фаолиятининг субъекти ким бўлиши мумкин? Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисидаги қонунга мувофиқ балоғат ёшига етган ҳар бир фуқаро ўз мулки асосида ёки мулк эгасининг ваколати асосида ўз ихтиёр этган қонунга зид бўлмаган фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.
Иккинчидан, юқоридаги таърифда бизнес фаолиятининг яна бир томони мазмуни ифода этилган бўлиб, у мазмунан бой, хилма хил кўринишига эга. Бизнес фаолиятини танлаш, уни ташкил этиш ва ривожлантириш моҳият жиҳатидан давлат, жамият аҳамиятига молик иш бўлмасдан, балки эркин танланадиган фаолиятдир.
Бизнес фаолиятининг уч тури ва унга мос равишда тадбиркорларнинг 3 гуруҳини алохида кўрсатиш мумкин:

  1. янги товар ёки хизмат лойихасини ташкил этиш. Бизнеснинг ушбу тури билан интеллектуал мулк эгалари инновация тадбиркорлари шуғулланади.

  2. ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар.

  3. товарни сотиш, қайта сотиш ва тижорат ишларини ташкил этиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар.

Учинчидан, мақсад жиҳатидан бизнес фаолиятининг қуйидаги икки турини кўрамиз:
а) фойда олишни, иқтисодий самарага эришишни мақсад қилган;
б) ижтимоий самарага (масалан, табиат мухофазаси, ёш авлод тарбияси, соғлиқни сақлаш) эришишни мақсад қилган турларини ажратиш мумкин.
Бизнес фаолиятларига хос хусусиятлар қуйидагилардан иборат:

  1. Шуғулланаетган соҳа бўйича илм, билимга эгалиги.

  2. Таваккалчиликка асосланган қарорлар қабул қилиш бўйича ташаббускорлик қобилияти.

  3. Иқтисодий жараёнларни чуқур фикрлай олиш.

  4. Қонунларга итоаткорлиги.

  5. Инновациячиликнинг фаоллиги.

  6. Мақсад сари интилувчанлик.

  7. Ташкилотчилик.

  8. Тежамкор бўлиши.

  9. Ўз сўзининг устидан чиқиш.

  10. Рухий поклик ва ҳалоллиги.

  11. Ўз жамоаси учун курашувчанлик.

Бизнес фаолиятини ривожлантириш учун қуйидаги шарт-шароитлар талаб этилади:

  1. Мулк муносабатларининг уйгунлашуви. Бозор шароитида мулкий муносабатлар қуйидаги жиҳатлар билан белгиланади:

  • эгалик қилиш, яъни мулк эгаси сифатида мулкка тула хукумронлик қилиш: сотиш, ижарага бериш, хадя этиш;

  • фойдаланиб туриш, яъни мулк эгасининг назорати асосида маълум шарт ва тўлов эвазига мулкдан вақтинча фойдаланиш;

  • оператив тезкор бошқаришни, янги мулк эгасининг назорати остида ресрусларни тақсимлаш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мулкни бошқариш ҳуқуқини жорий этиш.

  1. Тадбиркорларга уз қобилиятини тула намоен этиш учун қуйидаги иқтисодий эркинликларнинг берилиши.

  • махсулот ассортименти турларини ава ишлаб чиқариш усулини танлаш эркинлиги;

  • ҳамкорликларнги мустақил танлаш;

  • маблағларни қонунга зид бўлмаган соҳаларга мустақил сарфлаш эркинлиги ва х.к.

  1. Бозорнинг очиқлиги, яъни товарлар, сармоялар, маълумотлар, иш кучи, хом ашё ҳаракати учун сунъий ғояларнинг йўқлиги.

  2. Бозор инфратузилмасининг мавжудлиги.

Бунга қуйидагилар киради:

  • тижорат банклари;

  • товар, фонд, мехнат, валюта биржалари;

  • тижорат таваккалчилиги ва мулк суғуртаси;

  • маълумот ва реклама манбалари, оммавий ахборот воситалари, алоқа воситалари;

  • эксперт бюролари, сертификат марказлари, божхоналар, солиқ назорати ташкилотлари, арбитражлар ва х.к.

  1. Тадбиркорлик учун хуқуқий кафолатнинг мавжудлиги, яъни тадбиркорликни ҳимояловчи қонунчиликнинг мавжудлиги.

  2. Янги бизнес фаолиятиларга кадрлар тайёрлаш, кредит олиш, солиқ тўлаш, табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича давлат томонидан берилган имтиёзлар ва х.к.


Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish