1.2. Бизнесни иқтисодиётга тўткан ўрни. Бизнес фаолиятини бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида тўткан ўрни жудаям катта аҳамият касб этади. Жумладан, бизнинг мамлакатимизда хорижий мамлакатлар тажрибаларига суянган холда, бизнесни ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор берилмоқда. Бунда Олий Мажлис томонидан қабул қилинган «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини мисол қилиб кўрсатса бўлади. Эркин рақобатга тобора кенг имкон яратиш, турли мулкчилик шаклларидаги бозор субъектлар ўртасида бўладиган иқтисодий ҳуқуқий муносабатларни жахон андозалари даражасида ташкил этиш борасида ушбу қонун мухим аҳамият касб этади.
АҚШда 500 тагача ходими бўлган бизнес фаолияти кичик бизнес фаолияти бўлиб ҳисобланади.
Германия ва бошқа Ғарбий Европа давлатларида эса, 300 тагача ходими бўлган бизнес фаолияти кичик бизнес фаолияти ҳисобланади.
Хорижий мамлакатларда кичик бизнес фаолиятиларнинг иккита тамоман узгача турларга бўлишлигини куришимиз мумкин:
1) ўз ҳаётни таъминловчи бизнес фаолиятилар;
2) тез усувчи бизнес фаолиятилар.
Одатда кичик бизнес фаолиятиларнинг карийиб 80-90 фоизи ўта кичик бўлиб, улар усиш учун чекланган имкониятларга эга. Бундай бизнес фаолиятилар ҳаётни таъминловчи бизнес фаолиятилар деб юритилади.
Ушбу турдаги бизнес фаолиятиларга маслахат (консультацион) хизмат курсатувчи фирмалар, тор доирада ихтисослашган дуконлар, кафе ва шу кабилар киради. Улардаги ходимлар тўлиқ бўлмаган иш кунига эга бўлиб, фирма манзиллари сифатида тадбиркорлар уз уйларидан фойдаланадилар. Ҳаётни таъминловчи бизнес фаолиятилар кичик бизнес фаолияти бўлиб, унинг эгаси етарли турмуш даражасини таъминлаш мақсадида ташкил этади.
Иккинчи турдаги бизнес фаолиятилар тез усувчи бизнес фаолиятилар деб номланади. Уларнинг бундай номланишига сабаб, улранинг мақсади тезрок кичик бизнес чегарасидан чиқиб ривожланишдир. Тез усувчи бизнес фаолиятилар кичик бизнес фаолияти бўлиб, улар тезкор усиш тенденциясига ва қўйилган сармоянинг юқори кайтимлигига ҳисобланади. Одатда, бундай туркум бизнес фаолиятиларга бир неча киши рахбарлик қилади. Тез усувчи бизнес фаолиятилар йирик инвестиция манбаларига тез яқинлаша оладилар ва бунинг натижасини кенг бозорда янги товарлар ва хизматларини киритиш имконига эга бўладилар.
Бундай турдаги бизнес фаолиятиларни ҳар йили АҚШда чоп этиладиган «Инк» журналида эълон қилишади. Мисол учун ҳар йили 500 та шундай компаниянинг йиллик обороти 9,6 млрд. долларга тенг бўлди ва 56,8 минг иш жойи ҳосил килди. Шу билан бирга ушбу рўйхатда «Конжентрикс» фирмаси пешқадамликни эгаллаб, унинг асосий фаолияти «Шарлотта» шахрида (шим. Королина штати) электростанцияларни қуриш ва таъмирлаш бўлган. Маълум йилларда ушбу рўйхатда «Чарлз Шваб» ва «Микрософт» корпорациялари карвонбошилик қилганлар. Ҳозирги пайтда ушбу корпорациялар юксак ривожланган корпорациялар сафига киради. Бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўз кўллами жиҳатдан иқтисодиётни узлуксизлигини ва барқарорлигини таъминлашда катта ўрин эгаллайди. Бизнес ва тадбиркорликнинг иқтисодиётга таъсир кулами бир қатор иқтисодий, ижтимоий, маданий, маърифий ва жиҳатларни ўз ичига олади. Биз фақатгина иқтисодий жиҳатдан муҳим бўлган хусусиятлар хусусида тухталамиз. Булар қуйидагилардир:
а) иш жойларини ташкил этишдаги мавқенинг юксалиши. Ўтган 10 йил мобайнида АҚШда бизнес фаолиятини бошқариш бўйича департаментининг ахборотига кўра янги иш жойларининг ярмидан кўпи 100 кишидан кам ходим ишлаётган бизнес фаолияти ҳисссасига тўғри келади. Тез усувчи фирмалар янги фирмаларнинг 27 фоизи ташкил этиб улар 60 фоиз янги иш жойларини ҳосил қилиишда қатнашмоқдалар. Шу билан бирга кичик бизнес ҳосил қилинган иш жойларининг:
-иш ҳақига қўшимча тўловлар, имтиёзларнинг бир мунча пастлиги;
-иш жойларини қарийиб 25 фоизи нотўлиқ иш куни тартибида шаклланади;
-уларда ишловчилар таркибининг турли-туманлиги яъни маълумот дастлаб ишламаганлар, ёш жиҳатдан ўрта ёшлар ва ўрта ёшдан ўтганлар салмоғини кўплиги билан ажралиб туради.
б) янги товарлар ва хизматларни тадбиқ қилиш. АҚШ миллий фондининг ҳисобларига кўра 98 фоиз янги маҳсулот хусусидаги тадқиқотлар бизнес фаолиятида яратилган. Бу ўта муҳим кўрсаткичдир. Энг йирик кашфиётлар: ҳавфсиз устаралар, электрон соатлар, верталётлар, зангламас пулат ва бошқа товарлар кулами бевосита кичик бизнесда яратилган.
в)йирик коорпорациялар эхтиёжини қондириш. Йирик компаниялар махсулотини сотиш, уни бозор талаблари асосида шаклланишига кумак беришда кичик Бизнес фаолиятиларининг роли юқоридир. Ўз навбатида йирик ривожланувчи фирмалар ўз иқтисодий стратегияларида майда таъминотчилар билан алоқа ўрнатишни самарали ҳисоблайдилар. Чунки улар мослашувчанлик хусусиятига эгадир.
г) махсус товарлар ва хизматлар билан таминлаш вазифаси. Бизнес фаолиятлари мижозларнинг ўзгача махсус эҳтиёжларини қондиришга етакчи ўрин эгалайдилар. Чунки 1-дан, махсус талабнинг оммавий тусга эга эмаслиги ва унинг йирик ишлаб чиқаришда ташкил этиш самарали бўлмаслиги сабаб бўлса, 2-дан эса, бой харидорларнинг «ўзига хос» истакларини мавжудлигидир.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожланишига таъсир этувчи омилларни умумийлаштирсак, улар қуйидагилардан иборат:
бизнес фаолияти йириклашуви тенденциясининг пасайиши:
аёллар иш кучининг иқтисодиётга кириб келиши;
йирик ишлаб чиқаришда ходимларнинг қискариши:
янги бизнес фаолиятиларни очиш суръатининг ортиши ва бошқалардир.