Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети олий таълимнинг


Мамлакатлар, халқлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш функцияси



Download 1,14 Mb.
bet11/78
Sana16.03.2022
Hajmi1,14 Mb.
#496389
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   78
Bog'liq
534802bfab644

5. Мамлакатлар, халқлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш функцияси. Бу функцияни давлатлараро ёки жахон бозори бажаради. Бозор иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиб боришини талаб қилади. Азалдан бозор кўпгина мамлакатлар, миллатлар ва элатларни яқинлаштириб, улар ўртасида манфаатли алоқаларга кумаклашган. Бунга мисол қилиб, савдо-сотиқ орқали Шарқ билан Ғарбни боғлаган Буюк ипак йўлини олиш мумкин. Бозор кенгайгач, янгидан-янги мамлакатлар ва халқлар ўзаро иқтисодий алоқаларга тортилади.


2.2. Бозорнинг турлари.
Бозорга ғоят хилма-хил товар ва хизматлар чиқарилади, улар бозор объектини ташкил этади. Ўз объекти жихатидан бозорни 6 турга бўлиш мумкин:
1) Истеъмол товарлари бозори;
2) Ишлаб чиқариш воситалари ва ресурслари бозори;
3) Иш кучи ёки мехнат бозори;
4) Молия бозори;
5) Интеллектуал товарлар бозори;
6) Қурол-аслаха бозори.
Истеъмол товарлари бозори-кишилар тирикчилиги учун зарур бўлган товарлар ва хизматлар бозорларидир. Бу бозорда кенг истеъмол буюмлари, маданий-маиший ва коммунал хизматлари олди-сотдиси олиб борилади. Бу бозорда деярли барча фуқаролар иштирок этади. Бу бозорнинг Ўзбекистонда аниқ куринишлари бор: магазинлар, савдо уйлари, фирмалар, супермаркет, дукон, ошхона, нонвойхона, хар хил устахоналар, салонлар, нихоят, деҳқон бозорлари ва буюм бозорларидир.
Ишлаб чиқариш воситалари ва ресурслари бозори- ишлаб чиқариш учун зарур бўлган нарсалар бозоридир. Бу бозорда улгуржи савдо сотиқ юз беради. Мазкур бозор савдо фирмалари, савдо уйлари, биржалар фаолиятида, ер ва бошқа кучмас мулк савдосида намоён бўлади. Бундай бозорда ресурсларга талабгорлар ресурс етказувчилар билан контракт-шартномалар асосида алоқа қиладилар. Ресурс бозорининг бош бугини товар биржаси ҳисобланади. Товар биржаси улгуржи савдо билан шуғулланувчи тижорат бизнес фаолиятисидир. Биржада товарларни етқазиб бериш ҳақида битим тузилади.
Иш кучи ёки мехнат бозори-иш кучи олди-сотди қилинадиган бозордир. Иш кучи махсус товар бўлганидан унинг бозори уз хусусиятига эга. Агар оддий товар сотилганда унинг эгаси узгарса, иш кучи сотилганда унинг эгаси узгармайди, чунки уни инсон жисмидан ажратиб бўлмайди.
Мехнат бозори мехнат биржалари, ишчи ёлловчи воситачи фирмалардан ва нихоят, кишиларни бевосита ишга жалб этувчи Бизнес фаолиятиларнинг ўзидан иборат. Шарққа хос бўлган тартибсиз мехнат бозори - бу мардикор бозоридир.
Молия бозори хам бозорнинг махсус тури. Молия бозори деганда молия ресурсига айланган пул маблаглари ва уларга тенглаштирилган қимматбахо қоғозлар бозорини тушуниш керак. Молия бозори таркибан кредит бозори, қимматли қоғозлар бозори ва валюта бозоридан иборат. Валюта аукциони, кредит пуллари аукциони, банклар, молия компаниялари, фонд биржалари ва бошқаларнинг фаолияти молия бозорининг яккол куринишларидир.
Интеллектуал товарлар бозори-бу ақлий меҳнат маҳсули бўлган товарлар ва хизматлар бозоридир. Бу бозорда илмий ишланмалар, ғоялар, техникавий лойиҳалар ва чизмалар, ахборот, санъат, адабиёт ва илмга тегишли асарлар, ижрочилик хизмати ва турли томоша хизматлари сотилади. Бу бозорнинг мухим унсури патент ва лицензия бозори ва ҳозирги кунда шоу-бизнес ва кино бозорларидир.
Қурол-аслаҳа бозори-бозорни алохида турини ташкил этади, бу ердаги товарлар истеъмол буюмлари ҳам эмас, ресурслар ҳам эмас. Бу ерда хавфсизликни таъминловчи қурол-яроғлар сотилади. Бу бозор салонлар ва кўргазмалар шаклида амал қилади. Майда қуроллар магазинлар орқали сотилади.
Бозорлар эркин бозор ва монопол бозорга бўлинади.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish