Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet68/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Фойдаланилган адабиётлар……………………..............…..... 262


1 Литература стран Азии и Африки. Начальный период развития. С.-Петербург, 2012, с.6-8.

2 Африка қитъасидан фақат қадим Миср адабиёти олиниб, Яқин Шарқ минтақасига (ҳозирги араб дунёси ва Туркия ҳудудига) киритилди.



3 Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 8-жилд. Т.-«Фан»- 1991, с. 125

4Ибн Халдун қарашлари С.М.Бациеванинг "Бедуины и горожане в Мукаддиме Ибн Халдуна" очеркида баён қилинган. (Қаранг: Очерки истории арабской культуры V-XV вв. М., "Наука" ГРВЛ, 1982, с. 311-356).

5 Бу тушунча аввал Форобийда учрайди. Қаранг: “Фозил шаҳар жамоаси одамларининг қарашлари”.

6 Француз маърифатчиларининг етакчи даҳолари аксарияти (Гелвеций, Гольбах, Ламетри, Дидро) атеист бўлганлиги маълум. Атеист бўлмаган Вольтер ва Руссолар кишилар онгида христиан черкови ҳукмронлигига қарши бўлишган. Умуман, христиан черкови ақидаларининг табиий фанлар ривожи билан номувофиқ келиши Европа зиёлилари онгида атеистик ва материалистик қарашларнинг тобора кенг ўрин эгаллашига асосий сабаб бўлди, дейиш мумкин.

7 Ўрта асрларда ягона адабий тил сифатида мавжуд бўлган форсий-дарий тили бугунги кунда баъзи янгиланишлар билан Афғонистонда дарий ва Тожикистонда тожик тили сифатида истеъмолда бўлиб келмоқда.



8 Асотир тизимлари (мифология) ҳақида китоблар кўп. А.Ф.Лосевнинг “Диалектика мифа” (А.Ф.Лосев. Философия. Мифология. Культура. М., 1991, с. 21-186); Я.Э. Голосовкернинг “Логика мифа”', О.М. Фрейденбергнинг “Миф и литература древности” асарлари; М.И.Стеблин-Каменскийнинг “Миф” (Л., «Наука», 1976, 104 стр.); С.Г.Хукнинг “Мифология Ближнего Востока” (М., «Наука», ГРВЛ, 1991, 184 стр.) китобларида ўзига хос ёндошувлар учрайди. Бундан ташқари инсониятнинг илк тарихи даврида асотирнинг шаклланиши ҳақида атоқли инглиз этнографлари Ж.Ж.Фрезернинг машҳур “Олтин бутоқ” (The golden bough - Золотая ветвь - русча сўнгги нашри - М., 2006, 784 стр.), Э.Б.Тайлорнинг «Ибтидоий маданият» (Primitive Culture – Первобытная культура - русча нашри - М., 1989, 576 стр.) асарларида батафсил таҳлиллар мавжуд. 1991-1992 йилларда Москвада нашр этилган 2 жилдли “Жаҳон халқлари асотирлари” (Мифы народов мира) энциклопедияси маълумотларига кўра маълум бўладики, биринчидан, асотир тафаккур унсурлари жаҳондаги турли халқлар тарихида турли даврларда учрайди, яъни умумжаҳон миқёсидаги инсоният тафаккурининг такомили билан алоҳида минтақалар, халқлар, элат ва қабилалар миқёсидаги ривожланиш даражалари бир-биридан баъзан кескин фарқ қилади; иккинчидан, ҳар бир халқнинг турли табақалари, турли тоифалари онгида турли даврларда турли даражада асотир тафаккур унсурлари сақланиб қолган бўлиши ҳам мумкин.

9 Шу сабабли фалсафанинг бир таянчи мантиқий тафаккур бўлса, иккинчиси кенг маънодаги асотирдир. Фалес Борлиқнинг асосида сув ётади, дегани ҳам, Гераклитнинг олов ётади, дегани ҳам, Гегелнинг “диалектика” ёки “мутлақ ғоя” (“абсолютная идея”) деганлари ҳам, аслида “материя” тушунчаси ҳам асотирдир, чунки моддий Борлиқда моддий мавжудотлар бор, “диалектика”, “мутлақ ғоя”, “материя” деганлари файласуфлар ўйлаб топган мавҳум тушунчалар, холос, мавжудот эмас.

10 Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон мустақиллиги тикланганига чорак аср ўтганига қарамай тарихчиларимиз собиқ шўролар даврида марксистик мафкурага мослаштирилган қатор «назарий» ёндошувларни ҳануз жиддий қайта кўриб чиқишга ҳафсала қилганлари йўқ. Бунга XXI асрда нашр этилаётган турли ўқув қўлланмалар ва дарсликлар мазмунига бироз эътибор берган одам амин бўлади.

11 Всемирная история. Т.1. Изд. полит. лит. М., 1956, с.20.

12 Шу китоб, с.23.

13 Шу китоб, с.31.

14 Шу китоб, с.32.

15 Шу китоб, с.53.

16 Шу китоб, с.39.

17 Шу китоб, с.53.

18 Асотир баёни И. С. Брагинскийнинг «Форс-тожик адабиёти тарихидан» китоби (М. - «Наука» - 1972) 50 - 51 -саҳифаларидаги матн асосида келтирилди. Ушбу парча 2001 йилда ўзбек тилида Асқар Маҳкам таржимасида босилиб чиққан «Авесто» китобининг 109-110 саҳифаларидан жой олган.

19 Дарҳақиқат, қадим ҳукмдорларнинг, масалан, қадим Икки дарё оралиғи (Месопотамия) ҳукмдорларининг баъзилари ва қадим Миср фиръавнларининг ўзларини илоҳийлаштириш ҳаракатлари, Хитой императорларининг Тангри ўғли сифатида улуғланиши каби тарихий исботланган фактлар Фирдавсий талқини бежиз эмаслигидан далолатдир. Энг янги замондаги Сталин шахсига сиғиниш касаллиги, фашист "доҳий"ларининг улуғланиши, Африкадаги баъзи давлат арбобларининг хатти-ҳаракатлари - умуман бундай ноқислик инсон зотига бегона эмаслигидан дарак беради.

20 Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. Т., 2002, с. 68. Аммо барибир энциклопедиянинг 12-жилдида (ЎзМЭ.Т.12. Т., 2006, с. 88) қадимий тарихимиз баёни яна шу ғайриилмий қараш асосида баён этилган.

21 Олимларимиз ҳанузгача бу аллома қарашларидан хабардор эмаслиги афсусланарлидир. Жумладан, юқорида ишора қилинган энциклопедик мақолада (ЎзМЭ.Т.4. Т., 2002, с. 68) “Ибтидоий жамият ибораси жуда буюк кашфиёт ҳисобланиб, у биринчи навбатда этнограф олим Л.Г.Морган номи б-н боғлиқ” деб қайд этилган, ваҳолланки, “ибтидоий жамоа” (“бадавия жамоаси”) тушунчасини биринчи бўлиб илмий изоҳлаб берган Ибн Халдуннинг “Муқаддима” асари Л.Г.Морганнинг «Қадимги жамият» асаридан (1877 йил) деярли 500 йил олдин (1381 йилда) дунё юзини кўрган эди. Бу ҳақда кейинги бобларда яна махсус тўхтаб ўтилади.

22 "Авесто" матнларида баён қилинган "Маздаясна" эътиқодининг "зардуштийлик" (асли XIX аср Европа шарқшунослари бу эътиқод пайғамбари Заратуштра, антик дунё олимлари талқинида - Зороастр - номидан олиб сунъий равишда ясалган "зороастризм" ) деб янглиш номланишидан аллақачон воз кечиш керак. Бугунги Европа олимлари ислом динини Гегелнинг "Философия религии" китобидаги "магометанство" деб аталишидан аллақачон воз кечганлари, тасаввуфни "суфизм" деб аташ ҳам аста-секин урфдан чиқиб бораётганини ҳисобга олсак, бу тузатиш бугунги илм талабларига айни мувофиқ келади.

23 Европанинг улуғ файласуфлари аллақачон ахлоқ ва диний эътиқоднинг ўзаро чамбарчас боғлиқ эканлигини эътироф этганлар. Масалан, немис классик фалсафасининг асосчиси Иммануил Кант ўзининг "Амалий ақлнинг танқиди" ("Критика практического разума") асарида инсоний ахлоқ "инсон руҳининг абадийлиги" ("бессмертие души") ва "Аллоҳнинг мавжудлиги" ("Бытие Божье") талабларини заруратан тақозо қилишини мантиқий исботлашга алоҳида фасллар ажратади. (Иммануил Кант. Критика чистого разума. М.-"ЭКСМО", Санкт-Петербург-"МИДГАРД", 2007, с.776-784).

24 Всемирная история. Т.1. М., 1956, с.47.

25 Шу китоб, с.43.

26 Всемирная история, С.117.

27 Бу масалага янги даврда машҳур немис файласуфи Иммануил Кант ҳам алоҳида эътибор қаратган.

28 Всемирная история, с.73.

29 Ҳиндистон тарихидан ўзимизда ёзилган китобларда ҳам бу фикр тасдиқланмоқда. Масалан, ўзбекистонлик таниқли ҳиндшунос, тарих фанлари доктори, профессор Т.Ғиёсов шумерларнинг матнларида тилга олинган Мелухха ўлкаси айни Ҳиндустонга тегишли эканлигини таъкидлаб, дравидлар яратган Хараппа ва Мохенжа Даро маданияти билан Шумер маданияти орасида яқин алоқадорлик мавжуд бўлиши мумкинлигига ишора қилиб ўтган. Олимнинг «Қадимги Ҳиндистон тарихи» (Т., 2000 с.33-34) китобида ёзилишича, ўша даврда яшаган халқлардан 2 мингга яқин ёзма манба етиб келган, аммо ҳануз бу матнлар ўқиб чиқилган эмас. Демак, бу соҳада ҳали аниқланиши лозим бўлган ўринлар талайгина.

30 В.М.Иллич-Свитыч. Материалы к сравнительному словарю ностратических языков. Этимология. М., “Наука”, 1967, с.321-373.

31 Всемирная история, с. 196.

32 Всемирная история, с.216.

33 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере. М., “Наука” ГРВЛ, 1991, с.7.

34 Литература стран Азии и Африки. Начальный период развития, с. 31-108.

35 З.А.Рагозина. История Халдеи с отдаленнейших времен до возвышения Ассирии. М., 1998, 320 стр.

36 З.Зиётов. Шумерлар ва Турон қавмлари. Т., “Мумтоз сўз”, 2012, 456 саҳ.
Т.Эфти. Шумерцы и этруски – древные тюрки у истоков человеческой цивилизации. Т., «NISO POLIGRAF», 2013, 160 стр.

37 Всемирная история, с. 200-201.

38 Шу китоб, с. 200.

39 Маълумки, ибтидоий жамоа даври даражасида яшаган элат ва қабилалар то XX асргача ер юзида мавжуд бўлган. Аммо шу асосда ҳеч ким ибтидоий жамоа тузуми даврини XX асргача чўзилган деб ҳисобламайди.

40 Шумерда бу вазифалар кўпинча бир кишининг уҳдасида бўлганлигига кўп матнлар гувоҳлик беради.

41 Всемирная история, с. 201.

42 Қурбонлик қилиш учун мўлжалланган лой билан шиббаланган махсус кичик тепалик.



43 Всемирная история, с. 201.

44 Бу қаҳрамон номи мавжуд адабиётларда асосан Гилгамеш деб кўрсатилади, аммо бу исм кейинча, Бобил подшолиги даврида аккад тилида яратилган мукаммал эпик достон қаҳрамонининг номланиши бўлиб, асли шумер тилидаги шеърий қиссаларда Билгамес исми ишлатилган. Бундай ҳолат, яъни қадим Шумердаги асотир қаҳрамонларининг аккад тилида номи ўзгариб келиши кўп учрайдиган ҳодиса (Масалан, Инанна — Иштар, Энки —Эйа, Ан —Ану ва ҳ.к.)

45 Мавзуга оид биз кўриб чиққан бошқа китобларда ушбу матнлар деярли қайтарилади, чунки кўпчилик С. Н. Крамер нашр этган «Шумер лавҳлари» ( «Таблицы Шумера» китобига таянади, фақат баъзи жузъий қўшимчаларгина учрайдики, биз уларни керакли ўринларда алоҳида эслатиб ўтамиз.

46 «Илмий» ва «фалсафий» сўзларини қўштирноққа олганимиз сабаби улар ўша пайтдаги асотир тафаккур даражасида туғилган дастлабки ибтидоий ёндошувларни англатиб, кейинги даврларга хос ҳақиқий маъносида эмаслигини таъкидлаш учундир.

47Литература стран Азии и Африки. Начальный период развития» китобидаги В.В.Емельяновнинг «Шумер адабиёти» мақоласида худди шу тарихий даврлар масаласига биринчи даражали эътибор қаратилган, яъни матнлар таҳлилида «архаик қатлам» (XXVIII-XXIV асрлар – c. 56-80), «Аккад сулоласи қатлами» (XXIV- XXII асрлар – c. 80-85), «Ур сулоласи ва эски Бобил даври» (XXII-XVI асрлар – c. 85-101) қатламларига ажратиб баён қилиш кузатилади.

48 У даврларда ҳали бадиий асарларга ном қўйиш одат бўлмаган. Улар матнининг биринчи икки —уч сўзи асосида каталогга киритилганлар. Ушбу китоб саҳифаларида тилга олинаётган сарлавҳалар кўпчилиги асар мазмунидан келиб чиқиб ушбу асарларни ўрганиб чиққан олимлар томонидан қўйилган (Ўзбек тилига биз улардан баъзиларни услубий талаблар асосида қисман ўзгартириб таржима қилдик).

49 Бу юрт Олтой ўлкаси эмасмикин? (Агар шумер тили туркий-мўғул тиллар билан қардош эканлиги тўғри бўлса.)

50 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 92.

51 Масалан, милоддан аввалги 26 асрда яратилган санамлар рўйхатида биринчилардан бўлиб Ан, Энлил, Инанна, Энки, Нанна, Уту, Нинхурсағ номлари учрайди. Бу рўйхат қадим Шуруппак шаҳри ўрнидаги харобалар ( ҳозирги Фара)дан топилган. Бошқа матнлар ҳам деярли шу рўйхатни такрорлайди.

52 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 116.

53 Бу асарни В.В.Емельянов шумерлар ҳукмронлигидан кейинги даврда, яъни милоддан аввалги XXI асрдан кейин яратилган деб ҳисоблайди. Қаранг: Литература стран Азии и Африки. Начальный период развития, с. 102.

54 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 122-126.

55 Бу асар мазмуни Библиядаги Иова, Қуръондаги Аюб алайҳиссалом тақдирини эслатади.

56 В.В.Емельянов тўфон воқеаси тасвирланган асотирни ҳам милоддан аввалги XXI асрдан кейин (қадим Бобил даврида) яратилган деб ҳисоблайди. Қаранг: Литература стран Азии и Африки. Начальный период развития, с. 39, 88-90.



57 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 107.

58 Шу китоб, с. 104-105.

59 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 106— 109.

60 Шумер тилида «ме» деб номланган бундай илоҳий моҳиятлар ҳозирги маъносида олсак, мавҳум тушунчаларни, яъни ҳаётда мавжуд нарса —ҳодисаларнинг ғайбий моҳияти, ғоясини англатган бўлиб, маълум маънода Платоннинг ғоялар дунёси ҳақидаги фикрларини эслатади. Парвардигор томонидан табиат ёки жамиятга оид ҳарбир нарса — ҳодисага муайян тартиб — қоидалар белгилаб берилган. Илоҳий моҳиятлар деганда ҳарбир нарса —ҳодисанинг айни шу ички тартиб — қоидалари назарда тутилган. Қаранг: С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 94.

61 Тўфон воқеасига оид асотирда Эредуг тўфондан илгари Нунамнирга берилгани айтилади. Бу лақаб эса Шумер асотирларида асосан Энлилга нисбат берилади.

62 Носириддин Рабғузий. Қисаси Рабғузий. 1 китоб. Т.,1990, с.35.

63  С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 51-52.

64 Рус тилида «дух» сўзининг келиб чиқиши «дуть» феъли «дуновение», «дышать» сўзлари, яъни «пуфламоқ», «нафас олмоқ», «енгил шабада», «эсмоқ», умуман олганда, ҳавонинг ҳаракати билан боғлиқ тушунчаларга бориб тақалади.

65 Шумерлар эътиқодига кўра инсонлар тақдирини белгиловчи олий руҳлар.

66 Қадим асотирларда ҳаётий тафсилотларии очиқ-ойдин тасвирлаш айб ҳисобланмайди, биз таржимада баъзи ўринларни бироз юмшатишга мажбур бўлдик.

67 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 98— 99.

68 Ой санами Наннанинг аккадча исми Зуэн —«билим эгаси» бўлиб, Син унинг соддалашган шаклидир.

69 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 161-169.

7061 Масалан, Ой санамининг соф Шумер давридаги номи Нанна бўлиб, фақат милодий эрадан илгари 24 асрда аккадлик буюк Шаррукин асос солган Шумер-Аккад салтанати давридан бошлабгина аккадча Син исми унга нисбатан қўлланила бошлаган.

71 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 42.



72Всемирная история, с.200.

73 Всемирная история, с.227.

74 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 62-63.

75 Шу китоб, с. 161.

76 Мифы народов мира.Энциклопедия. т. 1. М., «Сов. Энциклопедия.», 1991, с.510.

77 Шу асар, с. 511.

78 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 36.



79 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 194.

80 Биз Билгамеш ҳақидаги қиссаларни «қаҳрамонлик қиссалари» деб атаган эдик. Аммо бу умумий ном анча шартли бўлиб, айни шу келтирилган қисса ўз мазмунига кўра болалар учун тўқилган эртакка ўхшаб кетади. Аммо биз ўша даврни яхши билмаймиз, балки бу ўринда қадимги сеҳргар-шомонларнинг ноғораси ва унинг келиб чиқиши ҳақида гап кетаётгандир.

81 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 38.

82"Ҳосилдорлик маросимлари" аслида битта бўлмаган, аммо муқаддас никоҳ маросими уларнинг энг асосийси ҳисобланган. Қаранг: И.М.Дьяконов. Люди города Ура. М., «Наука» ГРВЛ, 1990, с. 281.

83 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 213.

84Ҳар бир шаҳарда Бош ибодатхона ва ҳукмдор саройи одатда ўзаро туташ бўлиб, «катта уй» (шумер тилида «э-гал-ла») деб номланган. Ибодатхона ва ҳукмдор саройининг ўзаро боғлиқлигининг сабаби шундаки, шаҳарнинг ҳақиқий эгаси аслида унинг бош санами ҳисобланарди, бош коҳин («эн») ва ҳукмдор («лугал») эса одатда бир шахс бўлиб, ҳам асосий диний маросимларни олиб борар, ҳам бош санам номидан шаҳарни бошқарарди.

85 Думузи санами баъзи манбаларда Энкининг ўғли сифатида эсланади. (Думу-зид-абзу — чексиз чучук сув манбаининг ҳақиқий ўғли. Қаранг: И.М.Дьяконов. Люди города Ура, с. 300.)

86 Мифы народов мира. т. 1, с.511.



87 И.М.Дьяконов. Люди города Ура, с. 281.

88 Шу асар, с.308.

89 И.М.Дьяконов асарида ушбу маросимга алоҳида ургу бериб тадқиқ этилган. Қаранг: И.М.Дьяконов. Люди города Ура, с.314-327.

90 И.М.Дьяконов. Люди города Ура, с.267.

91 И.М.Дьяконов. Люди города Ура, с. 388.

92 Шу асар, 404.

93 (Зуэн —эски аккад тилида «билим эгаси»),

94 Мифы народов мира. т. 2.М., 1992, с.198.

95Бундай тимсоллар ўша давр тасвирий санъатида ҳам ўз ифодасини топганлигини барча тадқиқотлар таъкидлайди.

96 С.Н.Крамер. История начинается в Шумере, с. 39.

97Яна бир марта эслатиб ўтиш жоизки, биз илмий тилда «муқаддас никоҳ маросими" деб атаётганимиз ўша давр воқелигида ибтидоий хурофотларининг қолдиғи сифатида кўп жиҳатдан бутунги кун ахлоқ нормалари нуқтаи назаридан асло тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги шаҳвоний хатти-ҳаракатлар, ишора ва рамзлар билан боғлиқ эдики, ушбу матнда уларни очиқ-ойдин тасвирлаш одобга ҳам тўғри келмайди.

98 Ерга ишлов бериш - ҳайдаш, урут сочиш, суғориш кабиларни эркакнинг ўз аёлини эркалатишига қиёс қилиш (тенглаштириш) "Авесто" матнида ҳам учрайди.

99 История всемирной литературы. Т 1. М., «Наука», 1983, с. 84.

100 Шайтон васвасаси натижасидаги айни шундай даъвони буюк Фирдавсий ўз «Шоҳнома»сида минг йил ҳукмронлик ҳилган илк подшоҳлардан бўлмиш Жамшид фожеасига сабаб қилиб кўрсатган эди. Тарихчилар гувоҳлигига кўра. қудратли Нарамсиннинг ҳам охир-натижада тақдири фожеали якун топган. Қаранг: Всемирная история. Т. 1, с. 212.

101 «Шумерлардан ҳам кўҳна». // «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ., 2002 йил, 17 май, с. 4

102 Биз соф фалсафий тафаккур шакллангунга қадар тўғридан-тўғри Борлиқнинг яралиши ва муайян тартибга солинишини изоҳлашга қаратилган асарларни шундай атадик.

103 Ригведа. Избранные гимны.М., “Наука” ГРВЛ, 1972, с. 283-348.

104 Шумер тилидаги Билгамес исми Бобил-аккад даврида яратилган достонга Гилгамеш бўлиб кўчган.

105 Шумер тилидаги Уту аккад тилида Шамашга айланган.

106Ваал” ўзбек тилида “хўжайин” маъносини билдиради.

107 История всемирной литературы. т1. М., «Наука», 1983, с. 271.

108 Шу нуқтаи назардан илмий адабиётларни қиёслаганда бир нарса бизнинг эътиборимизни тортди: Шўролар даврида нашр этилган “Умумжаҳон адабиёти тарихи” китоби 1-жилдида “Қадим яҳудий адабиёти” батафсил тадқиқ этилгани ҳолда (муаллиф – С.С.Аверинцев) 2012 йилда Санкт-Петербургда нашр қилинган “Осиё ва Африка мамлакатлари адабиёти. Илк ривожланиш даври” китобида Шумер, Миср, қадим Ҳинд ва Хитой адабиётларига бағишланган мақолалар қаторида қадим яҳудий адабиёти ҳақида бирор сўз айтилмаган. Бунинг сабаби диний доиралар билан эҳтимолий баҳсли ўринлардан эҳтиётланиш эмасмикан?

109 Библия, с. 676.

110 Аюб(ас) тақдирига ишоралар Қуръони каримнинг “Анбиё” сураси 83-84 оятлари ва “Сод” сураси 41-44 оятларида ҳам бор, аммо

111 Библия, с. 560.

112 Рижский М.И. Книга Иова. Из истории библейского текста. Новосибирск, «Наука». Сибирское отделение, 1991, , с. 22.

113 Ушбу матнни яратишда тарих фанлари доктори, профессор М.Исҳоқов ва фалсафа фанлари номзоди, доцент М.Қодиров материалларидан кенг фойдаланилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. “Авесто” ҳақида охирги йилларда кўп асарлар ёзилди, асарнинг Асқар Маҳкам томонидан форс тилидан қилинган тўлиқ таржимаси (илк нашри - 2001 йил), "Зардушт гоҳлари" ("Заратуштра гаталари"- 2014 йил, аслиятдан Баҳодир Жалолов таржималари), "Яшт" китоби (2001 йил), "Видевдот" китоби (2007 йил) Мирсодиқ Исҳоқов таржималарида босилиб чиқди. Шундай бўлса ҳам, ушбу китобдаги мазмуний изчилликни сақлаш ниятида мавзуни ўз талқинимизда қисқача ёритиб ўтишни маъқбул топдик.

114 Китобнинг асли номи «Апастак» бўлиб, парфиёна тилида «матн», ёки бошқа талқинларга кўра «тайин этилган», «муқаррар қилинган» «ўрнатилган» маъноларини билдиради.

115 Бу китоб 2010 йилда Тошкентда рус тилида босилиб чиқди. Таржимон - санъатшунослик фанлари номзоди, Тошкент консерваторияси профессори А.Х.Хакимова. Кейинги иқтибослар шу китобдан олинди.

116 Мэри Бойс ва Питер Кларклар ҳам ўз тадқиқотларида бугунги мавжуд «Авесто» матнлари мазмунида турли тарихий қатламларни фарқлаш йўлидан борадилар.

117 Эроний ва ҳиндий тиллар гуруҳида сўзлашувчи қабилалар, тилшунос олимларнинг фикрига кўра, ҳозирги Марқазий Осиё ҳудудига милодий эрадан аввалги ХVI-XII асрларда кириб келганлиги тахмин қилинади.

118 «Ясна» боблари «ҳот» деб аталади.

119 Бу ҳақда қаранг: Ф.Сулаймонова.Шарқ ва Ғарб.Т., “Ўзбекистон”, 1997, с.22-40.

120 Қаранг: Изведать дороги и пути праведных.(Пехлевийские назидательные тексты). М., «Наука», ГКВЛ, 1991.

121 Питер Кларк. Зороастризм. Т., 2010, С. 79.

122 “Бундабишен” - Питер Кларк. Зороастризм. Т., 2010, С. 106.

123 Питер Кларк. Зороастризм. Т., 2010, С. 112.

124 Бертельс Е.Э. Избранные труды. Том I. История персидско-таджикской литературы. М., ИВЛ, 1960, c. 74.

125 Шу китоб, с. 75.

126 Шундан келиб чиқиб, ведаларнинг шаклланиш даврларини қуйидагича номланиши ҳам учрайди:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish