Битирув малакавий ишининг назарий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотимизнинг назарий аҳамияти шундаки, унда баён этилган
мулоҳазалар, ахлоқий фикрлар ва қарашлар, назарий хулосалардан
фалсафий
тафаккурни
кенгайтиришда,
мустақил
фикрни
шакиллантиришда, фалсафа тарихига бўлган ижобий муносабатни
шакиллантиришда фойдаланиш мумкн.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти эса, ҳозирги кундаги турли
ҳил таълимотларни ўрганиб, атрофлича таҳлил қилиб, замонамиз
талабига тўғри келадиган хулоса чиқариш ва улардан биз ёшларнинг
ҳамда келажак авлоднинг илмий маънавий дунёқарашларини
кенгайтиришда, ривожлантиришда, етук, ахлоқли инсон қилиб
тарбиялашда фойдаланишда намоён бўлади.
Битирув малакавий ишининг тузилиши. Ушбу
битирув
малакавий ишининг тузилиши кириш, икки боб, 4 та параграф, хулоса
ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва .... сахифадан иборат.
9
I.
БОБ. IX-XII AСРЛАРДА МУСУЛМОН ШАРҚИДА ИЛМ ФАН
ТАРАҚҚИЁТИ ВА УНДА БЕРУНИЙНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
1.1. IX-
XII асрларда Ўрта Осиёда тарихий вазият ва маданий ҳаёт.
Бу даврда Марказий Осиё ҳудуди Хоразм, Суғд, Фарғона, Устуршона,
Чағониён каби ўлкалардан ташкил топган бўлиб, гавжум Шарқ билан Ғарб
мамлакатларини боғлаб турувчи “Ипак йўли” марказида жойлашган ва
маданий жиҳатдан анча ривожланган, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилиги
серқирра, яқин ва узоқ мамлакатлар билан савдо-сотиқ алоқалари авж олган
минтақалардан иборат эди. Забт этилган ўлкаларни идора қилиш мақсадида
араб давлати – Араб халифалиги ташкил этилди.VII-VIII асрларда Марказий
Осиё ҳам Қутайба ибн Муслим бошчилигида араблар томонидан босиб
олиниб, халифаликка бўйсундирилди. VIII асрнинг охирлари Атлантика
океанидан Тянь-Шангача, Ҳинд океанидан тортиб Кавказгача бўлган улкан
ҳудудда турли халқ ва эллатларни ўзига бирлаштирган ягона Араб империяси
вужудга келди. Лекин бу жараён осонликча амалга ошмади. Араблар забт
этилган мамлакатларда юксак даражада ривожланган қадимги илм-фан,
маданият, диний анъаналарга дуч келдилар. Улар бу анъаналарга қарши
курашни авж олдирдилар, қадимги ёвузларни йўқ қилдилар, улардан
хабардор кишиларни қирғин қилдилар. Бунга жавобан Абу Муслим, Ҳамза
ал-Хориж, Муқанна, Рофе ибн Лайс бошчилигида халқ қўзғалонлари бўлиб
ўтди. Айниқса, Муқанна бошчилигида “Оқ кийимлилар” қўзғалони Араб
халифалигини ларзага келтирди. VIII асрнинг охирига келиб, Осиёда Араб
халифалиги ўз ҳукмронлигини ўрнатишга муваффақ бўлди.
Моварауннаҳрга араблар босқини билан бирга ислом дини ҳам кириб
келди. Ислом дини байроғи остида кенг худудда араб қабилалари
бирлашган, мавжуд тарқоқликка чек қўйилган, ягона марказлашган араб
халифалиги ташкил топди.
10
Аста-секин исломда ханафийлик, ашъарийлар, жабарийлар, қадарийлар,
сифатийлар, муржиъийлар, муътазилийлар каби мазҳаблар шакллана
бошлайди. Мутакаллимлар аристотелчилик фалсафаси усул ва воситаларидан
фойдаланиб, исломнинг диний-ақидавий таълимотини асослаб беришга
уриндилар.
Мусулмон Шарқи, жумладан ислом жорий этилгандан кейин Ватанимиз
ҳудудидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар ижодидан Аллоҳ, инсон ва
табиат масалалари илоҳият ва дунёвий фалсафанинг муҳим муаммоларидан
бири бўлиб келганлиги сабабли, биронта буюк аллома ва мутафаккир
исломий қадриятлар мавзусини четлаб ўтмаган.
Диний илмлар соҳаларида имом Бухорий, имом Термизий, имом Абу
Ҳанифа, имом Мотуридий ва имом Бурхониддин Марғинонийлар
пешқадамлик қилганлар.
IХ-Х асрларда Ўрта Осиёда араб боскинчиларининг ҳукмронлиги
тугатилиб хозирги Ўзбекистон ҳудудида бирлашган Сомонийлар давлати
вужудга келди. Ислом дини ҳукмрон бўлиб қолаверди.
VIII асрда Исломда турли мазҳаблар пайдо бўла бошлайди.
Мутакаллимлар ва мўътазийлар, сўфийлар шулар жумласидандир.
Бу даврда қарама-қарши мазҳаблар билан кураш эхтиёжи ҳамда
мўътадил исломнинг асосларини ҳимоя қилиш зарурияти туфайли илоҳиёт,
калом пайдо булди. Калом тарафдорлари мутакаллимлар дейилади.
Каломнинг асосчиси ал-Ашъорий (874-941 й.) ва Мансур Мухаммад ибн
Махмуд ал-Матрудийдир.
Мутакаллимлар Қуръон оятларини эркин тахлил этишга мутлақо
қарши бўлсалар, мўтазалийлар у ақидалардаги мазмунни ақл ёрдамида
мантиқ кучи билан англаш тарафдори эдилар. Мўтазалийларнинг фикрича
пешонага ёзилган тақдир борлигига ишонч Аллохнинг обрўсига путур
етказади, чунки ёмон ҳатти-харакатлар ҳам унинг иродаси махсули бўлиб
қолади.
11
Уммавийлар давридаёк пайдо бўлган ва аббосийлар даврида кенг
тарқалган мўътазилийлик Халифа Маъмун (813-830) даврида қўллаб-
қувватланиб, уларнинг ғояларини ўз давлатининг мафкураси асосига қўйди.
Бироқ Халифа Мутаваккил (847-861) даврида унинг давомчилари
«бидъатчи» лар ва «кофирлар» деб эълон қилинди.
Мўътазализм кўпгина тадқиқотларда Ислом мазхабларидан бири
сифатида талқин этилади. Мўътазалийлар араб халифалигида соф фалсафий
фикрлашнинг ташаббускорлари бўлиб танилдилар. Уларнинг
ҳизматларидан бири шундан иборатки, мўътазалийлар ҳиссий тажриба ва
анъанавий билим билан бир қаторда билимнинг учинчи мезони – ақлий
билишни илгари сурдилар. Мўтазалийлар фалсафий масалаларни ўрганишга
катта эътибор бердилар. Шу сабабдан ақлий билишни асосий метод сифатида
илгари сурдилар.
Мўтазилийлик ғоялари Марказий Осиёда кенг ёйилиб, илм-фан
фалсафий фикр марказлари вужудга келди.
Мўтазилийлар таъсирида исломда вужуди мумкин ва вужуди вожиб
(вахдат-ул мавжуд ва вахдат-ул вужуд) диний-фалсафий оқимлари
шаклланди. Вужуди мумкин (ёки вужудиюн-пантеизм) оқими вакиллари –
Ал-Кинди, Ибн Рушд, Форобий, Ибн Сино, Умар Хайём ва бошқалар
мавжудотни иккига вужуди мумкин ва вужуди вожибга бўлганлар. Вужуди
мумкин сабаб ва оқибат алоқаларига эга бўлиб, унинг мавжудлиги бошқа
нарсадан эмас, балки ўз моҳиятидан келиб чиқади. Шу назарий қоидадан
келиб чиқиб, Фаробий бутун мавжудотни 6 даражага бўлди. Шулардан
биринчиси вужуди вожиб – Аллох, қолган бештаси ақл, жон, шакл, материя,
осмон – вужуди мумкин. Бу даражалар бир-бири билан сабаб-оқибат
шаклида боғланган бўлиб, биринчи сабаб ўз сабабига эга эмас. Ибн
Синонинг «Рисола фи-таксим ал мавжудот» асарида вохдат-ул мавжуд ва
вахдот-ул вужудни шу тарзда таърифлайди. Вахдот-ул вожиб Аллохни
билдиради. Лекин у Қуръондагидек ҳамма нарсанинг ижодкори эмас, балки
сабаб яъни умумий мавжудотнинг биринчи сабаби ва унинг бир қисми
12
сифатида талқин этилади. Бундай қараш эса табиат ходисаларини (инсон
табиатини ҳам) мустақил ички сабаблари асосида тушунтиришга имкон
бериб, илм-фан равнақига кенг йул очади.
Мўтазилийларнинг диний-фалсафий ғоялари қушхақиқат тўғрисидаги
катта назарий қоида шаклланишига сабаб бўлди. Бунга кўра илоҳий, дунёвий
(илмий) ҳақиқатлар бор бўлиб, илоҳий ҳақиқатга фақат алоҳида одамлар-
пайғамбарлар азиз-авлиёлар етишиши мумкин. Дунёвий хақиқат эса ақл
ёрдамида, илм-фан йўли билан англаб олинади.
Мўтазилийлар билан мутакаллимлар ўртасидаги ғоявий курашларда
Абу Ҳомид Ал-Ғаззолий каломи шаклланиб ислом фалсафаси юзага келди.
Баъзи араб тадқиқотчилари уни табиат фалсафаси (натурфилософия) ҳам деб
аташади. Ал-Ғаззолий аввал сўфийлик қарашларига мойил бўлсада, кейинроқ
улар таълимотини танқид қилиш асосида ўз каломини яратади. Бироқ у ўзи
истамаган ҳолда тасаввуфни назарий жихатдан асослаб қўяди. Ғаззолий
таълимотича, инсон Аллоҳ каломи – Қуръон оятларини ўзлаштиргунга
қадар ирода эркига эга, уни ўзлаштириб олгач, бутун иродаси Аллоҳ иродаси
билан уйғунлашиб кетади. Бинобарин, унинг ҳатти-харакатлари, бутун
фаолияти Аллоҳ иродасининг ифодаси бўлиб қолади.
Маълумки, Шарқ фалсафасининг етакчи йуналишини инсон қалбини,
руҳини поклашга, унда комил инсонлик сифатларини вужудга келтиришга,
шу негизда ижтимоий муносабатларни инсонийлаштиришга қаратилган.
Ўткинчи мол-дунё, мансаб-мартабалар эмас, балки маънавий бойлик,
Ахлоқий поклик, халоллик, инсоф диёнатлилик одамни инсонга
айланишининг мухим шарти, деган фикрлар Шарқда тасаввуф (Сўфийлик)
нинг шаклланишига, кенг ёйилишига сабаб бўлди.
Тасаввуф мураккаб диний – фалсафий оқим бўлиб хилма-хил
йўналишга эга.
Унда 2 та асосий ғоявий йўналиш кўзга яққол ташланади: бу ўткинчи
дунё, мол-мулк, мансабга ихлос қўйиш Аллоҳни унитишга, имонсизликка
олиб келади, деган ғояга таянганлар, таркидунёчиликни тарғиб этганлар,
13
азрузи азалдан пешонага ёзилган тақдир борлигига, ишонтиришга
интилганлар.
Иккинчи йўналиш бу дунё Аллоҳ-таоло томонидан одамлар, уларнинг
инсонлардек яшаши учун яратилгани, одам шу дунёдаги эзгу ишлари билан
у дунёда худо висолига етиш учун оғир, машаққатли покланиш йўлида
боришни ташвиқ этганлар.
Тасаввуфда Аллоҳ раҳматига етишнинг, инсон маънавий камолот
йўлининг 4 босқичи мавжудлиги тасдиқ этилади. Булар шариат, тариқат,
шунингдек маърифат ва хақиқатдан иборат.
Шариат – диний қонун-қоидалар ва маросимларни, Куръони карим ва
Ҳадиси шарифдаги Ахлоқий, илохий кўрсатмаларни пухта ўзлаштириш,
айнан, изчил суратда бажариш, Худога ибодат қилишдир. Шариат худони
идрок билан танишни кўзда тутади. Шариат талаблари, қоидаларини
бажармасдан тариқатга ўтиш мумкин эмас.
Тариқат – ер юзидаги лаззатлардан воз кечиб, нафсни тийиб, хилватда
яшаб, фақат худо ҳақида ўйлаш, ҳаёл суриш, эслаш, уни қалбдан севишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |