Ўзбекистон республикaси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/112
Sana24.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#188277
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   112
Bog'liq
Restoran biznesini shakllantirish

3.3. ТАШҚИ МУҲИТНИНГ ЎЗГАРУВЧАНЛИГИ, 
МУРАККАБЛИГИ ВА НОАНИҚЛИГИ. 


62 
Республикамизнинг туризм сохасида олиб бораётган 
фаолияти БТТ нинг 1997 йил октябр ойида Истамбулда бўлиб ўтган 12-
бош ассамблеясида муносиб баҳоланиб, Ўзбекистон Франция ва Италия 
давлатлари билан бир қаторда Бутунжаҳон туристик ташкилотининг 
ижроия қумитасига аъзо этиб сайланди.
Хорижий 
ҳамкорлар 
иштирокида 

юлдузли 
«Интерконтиненталь», 4 юлдузли «Ля Меридиан», 4 юлдузли «Хилтон» 
меҳмонхоналари қурилди. «Ўзбекистон», «Шодлик» меҳмонхоналари 
тубдан қайта таъмирланди ва хорижий бошқарувга топширилди.
Тарихий, меъморий ва археологик ёдгорликларнинг сони 
7587 тани ташкил этади. Ушбу объектлардан деярли 2000 тадан ошиги 
давлат томонидан қуриқланади. Бизнинг маълумотларга кура барча 
ёдгорликларнинг 50% чет эллик туристларда катта қизиқиш уйготади. 
Аммо Ҳозирги қунга қелиб, уларнинг 300 таси фаолият қўрсатмоқда.
Халқаро маршрутларга киритилган 80 та ёдгорлик хорижий 
туристларда айниқса, қизиқиш уйготади. Ёдгорликларнинг 75% дан 
ортиги Республиканинг марказий туристик шахарларида жойлашган. 
Бундай ёдгорликлар Тошкент шахрида – 114 та, Самарқандда – 221 та, 
Хивада – 310 тани ташкил этади.
3.4. БЕВОСИТА (МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ, 
ҚОНУНЛАР ВА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ, РАҚОБАТЧИ, 
МИЖОЗЛАР) ВА БИЛВОСИТА (ТЕХНОЛОГИЯ, ИҚТИСОДИЙ 
АХВОЛ, ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ, СИЁСИЙ ВА Б.) ОМИЛЛАР 
ТАЪСИРИ. 
Кўпгина мамлакатларда туризм индустрияси тез ривожланиб, 
катта моддий база асосида миллионлаб кишиларни иш билан 
таъминлаяпти ва бошқа хужалик сохалари билан боғлиқ холда иш олиб 
бормоқда. Туризм индустриясини товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиштурларини Ўз ичига олган ташкилотлар ташкил этади. 
Уларга қуйидагилар қиради:
1. 
Жойлаштириш бўйича ўз хизматини таклиф этадиган 
ташкилотлар, меҳмонхоналар, кемпинглар, ижарага бериладиган уйлар, 
пансионатлар, дам олиш уйлари ва бошқалар. Умумий овқатланиш 
ташкилотлари ҳам шу таркибга киради. 
2. Туристик саёхатлар ташкил этиш билан шугулланувчи туристик 


63 
фирмалар. 
3. Туристик саёхатлар билан шугулланувчи транспорт 
ташкилотлари. 
4. Туризм индустрияси учун мутахассислар тайёрловчи ўқув 
юртлари. 
5. Ахборот ва реклама хизматлари. 
6. Туризм бўйича бошқарув идоралари ва илмий назорат 
ташкилотлари.
7. Туристик талабга мувофиқ товар ишлаб чиқарувчилар. 
8. Ишлаб чиқарилган товарларни сотувчи савдо ташкилотлари. 
Кейинги вақтда ишчан туризм кенг ривожланмоқда.
Халқаро туризмнинг ажралиб турадиган жихати шуки, бу 
сохага сарфланган капитал қуйилмалар чет эл валютаси сифатида 
қайтиб келади. Ўз иқтисодий мохиятига қура чет эл туризми маълум 
мамлакатга вақтинча ташриф буюрганлар учун моддий ва маданий 
бойлиқлар, товар ва хизматларнинг чет эл валютасида туплаган алоҳида 
куринишли истеъмол бўлиб хисобланади.
Шунинг учун чет эл туризми «куринмас экспорт» деб ҳам аталади. 
Бутун дунё туристик ташкилотларига қуйидаги тушунчалар киритилган: 
туристларни Кўпроқ юборувчи мамлакатлар ва туристларни Кўпроқ 
қабул қилувчи мамлакатлар. Кўпроқ юборувчи мамлакатларга АҚШ, 
Германия, Англия, Франция каби ривожланган мамлакатлар қиради. 
Кўпроқ қабул қилувчи мамлакатларга эса, Австрия, Швейцария, Греция, 
Испания каби давлатлардир. Булар қаторига Ўзбекистонни ҳам киритиш 
мумкин. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда халқаро туризм сохасини 
ривожлантириш учун қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим: 
1. 
Ўзбекистон мустақил давлат сифатида халқаро туризм 
ташкилотига аъзо бўлиши керак. Бу ташкилот орқали туризм 
индустриясини вужудга келтиришда тажриба алмашиш лозим.
2. 
Туристик бозорни вужудга келтириш. Бунинг учун туристик 
ташкилотларга иқтисодий мустақиллик бериш ва улар ўртасида рақобат 
ўрнатиш лозим бўлади. 
3. 
Туризмни ривожлантиришда чет эл қапиталидан фойдаланиш 
даркор. Бу сохада Кўпроқ Саудия Арабистони банкларидан 
фойдаланмоқ маъқул. Бу банклар узларининг қарзлари учун фоиз 
олмай, балки ташкилот бевосита фойдага кириши билан маълум


64 
даромаддан улушини олади, холос. 
4. Туристик соҳа билан шуғулланувчи хусусий шахс ва 
ташкилотларга маълум имтиёзлар-енгилликлар бериш жоиздир.

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish