Yosh tadbirkorlarni qollab-quvvatlash alohida etibor qaratiladi
|
Буюк Британия, Италия
|
Tadbirkorlarga faoliyatining dastlabki ikki yilida foizsiz kreditlar beriladi, keyingi yillarda esa juda past stavkalarda yillik foizlar undiriladi. Shu tariqa tadbirkorlar bepul boshlangich sarmoya bilan taminlanadi
|
Германия
|
Kichik biznesni sugurta qilinmagan zarar larini qoplash uchun yordam puli beriladi. Yordam puli innovatsiyalarning xavfli loyihalarini qoplaydi. Davlat bank kreditlarini olishda kafil sifatida qatnashadi
|
AҚШ
|
Кичик бизнес ва тадбиркорликка оид биринчи қонун 1953-йилда қабул қилинган ва ундан сўнг еса кўплаб ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Ушбу қонунларнинг бажарилишини шу маъмурият қошида тузилган Aдвокатура қаттиқ назорат қилиб боради. Бу Aдвокатура маъмурият каби юқори мақомга ега ҳисобланади. Унинг раҳбари AҚШ Президенти томонидан тайинланади ва фақат Президент ҳамда Конгрессга ҳисобот беради. Aдвокатура вакиллари Конгресс йиғилишида бизнес ва тадбиркорлик манфаатларини ҳимоя қиладилар ҳамда хусусий секторга маъмурий босим кўрсатиш ҳолатларини бартараф етадилар. Қонунларга давлат идоралари ҳам, кичик бизнес ва тадбиркорлик вакиллари ҳам бирдек амал қиладилар. Кичик бизнесни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар вакилларининг фикрича, тадбиркорлар олдида вужудга келадиган муаммо пулнинг йетишмаслигидан емас, балки аксар ҳолларда билимнинг йетишмаслигидан келиб чиқади. Шу сабабдан ҳам жойларда тадбиркорлар учун бепул кутубхоналар ва маслаҳатхоналар ташкил етилган. AҚШ да инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан Кичик бизнес маъмуриятидан ташқари яна бошқа ташкилотлар ҳам шуғулланади. Миллий илмий фонд, НAСA, университетлар ҳамда тармоқ вазирликлари шулар жумласидандир.
AҚШда давлат венчур фирмалар ва тадқиқот марказларини ташкил етишни рағбатлантириб боради. Миллий илмий фонд ташаббуси билан AҚШда енг самарали тадқиқотлар маркази ҳамда венчур фирмалар биринчи 5 йилида тўла ёки қисман федерал бюджетдан молиялаштирилиши мумкин.
Миллий илмий фонднинг маълумотларига асосан, ҳозирги даврда илмий-техник тараққиётда кичик бизнес ва тадбиркорлик илмий текшириш ишларининг ўрни тобора кучайиб бормоқда.
Бошқа технологик ривожланган мамлакатлар каби AҚШда ҳам венчур фирмалар, “спин-офф” фирмалар (олий ўқув юртлари, мустақил институтлари, давлат тадқиқот марказлари, йирик корпорацияларнинг махсус лабараторияларидан ажралиб чиққан фирмалар) ҳамда инвестицион фирмалар фаолият кўрсатиб бормоқда. Давлат фаол равишда “спин-офф” фирмаларни йирик нотижорат илмий марказлар, университетлар томонидан субсийидалаштирилиб бормоқда. Бундан ташқари “спин-офф” фирмалари орқали илмий ютуқларни тарқатиш мақсадида, мамлакатда миллий илмий фонд томонидан молиялаштириладиган бир қатор инновацион фондлар фаолият
кўрсатиб келмоқда.
Жаҳоннинг ривожланган давлатларидан бири Японияда ҳам кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, унинг инновацион фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида еътибор қаратилмоқда. Дунёдаги ривожланган мамлакатлар ичида Япония илм-фаннинг юқори даражада ривожланганлиги билан ажралиб туради.
Японияда ХХ асрнинг 40- йилларида мамлакат ҳукумати таркибида “Кичик ва ўрта корхоналар бошқармаси” ташкил етилган. Кичик биз¬несни қўллаб-қувватлашни миллий давлат марказлари кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш умумдавлат дастурини бажариш йўли орқали амалга оширадилар. Шундай марказлардан 170 та тузилган ҳамда фаолияти йўлга қўйилган. Бундан ташқари, кичик корхоналарнинг рақобатбардошлигини юқори даражада ушлаш
мақсадида давлат технологик дас¬турларини амалга оширишга жавоб берадиган давлат технологик марка¬злари ҳам бор. Барча марказлар ишини Кичик ва ўрта корхоналар бошқармаси мувофиқлаштириб боради. Японияда кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлашда давлат, ўзини ўзи бошқариш ҳудудий органлари, молиявий тузилмалар ҳамда ўқув юртлари иштирок етадилар.
Давлат кичик ва ўрта корхоналарни турли хил имтиёзлар ҳамда солиқларни камайтиришни молиялашни, олий мактабга қарашли ўқув юртларида бошқарувчилар, соҳиблар, маъмурлар стажировкасини йўлда қўйиш орқали қўллаб-қувватлаб боради. Минтақавий мадад ўзини ўзи бошқарувчи жамоат ташкилотлари томонидан молиявий таъминотни, савдо ва саноатда раҳбарлик қилиш маркази ёрдамида савдо-саноат палатаси ҳамда кичик ва ўрта корхоналар уюшмаси Марказий жамияти мутахассисларининг бепул маслаҳатларини йўлга қўйишни ўз ичига олади. Молиявий тузилмалар ҳам кредитлашни, ҳам банкларда маслаҳат марказларини ташкил етишни амалга оширадилар. Ўқув юртлари кичик ва ўрта бизнес учун малакали кадрлар тайёрлаб беради. Японияда саноат ривожланиш стратегиясини аниқлашда, саноат ишлаб чиқаришда ҳамда уларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда ташқи савдо ва саноат вазирлиги муҳим ўрин егаллайди, илмий техника сиёсати аниқ йўналишларининг бажарилишини фан ва техника бошқармаси назорат қилади.
Япония саноат технологиялари ассоциацияси ташқи савдо ва саноат вазирлигига бўйсунган бўлиб, лицензияларни експорт ва импорт қилиш ишлари билан шуғулланади. Японияда илмий техника тараққиётнинг узоқ муддатли дастури мавжуд бўлиб, амалий тадқиқотларни рағбатлантириш ҳамда чет еллардан лицензияларни сотиб олиш билан шуғулланади. Японияда фан, ишлаб чиқариш ва илмий техника тараққиётининг интеграциялшгани, илмталаб ишлаб чиқаришни қамраб олгани туфайли ушбу мамлакат жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, саноати ривожланган мамлакатлар орасида иқтисодий ривожланиш даражаси билан олдинги ўринларни егаллаб турибди. Ушбу ютуқлар Японияда инновацион фаолиятнинг фаоллиги натижасида бўлмоқда.
Иқтисодиётда, хусусан, кичик бизнес корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантиришда маркетингнинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда юқори бўлиб ҳисобланади. Корхонларда инновацион фаолиятни янада ривожлантиришда инновацион маркетинг технологияларини қўллаш яхши самара беради.
Маркетинг кичик бизнесни бошқаришнинг муҳим асосидир, зеро ундан кўзланган мақсад истеъмолчилар еҳтиёжини аниқлаш ва ушбу еҳтиёжларни қондириш мақсадида кичик корхона ресурсларини сафарбар етишдан иборат. Иқтисодиётда рақобатни кескинлаштириш йўлида маркетинг консепсиясини ишлаб чиқиш янада муҳим аҳамият касб етиб бормоқда. Тижорат соҳасида маркетинг иши самарали қўлланилиши туфайли ушбу атама корхонани рақобат шароитида бошқариш консепсияси сифатида шаклланди .
Таркибий ўзгаришларни амалга ошириш даврида бозор конюнктураси ўзгаришлари ва истеъмолчилар еҳтиёжларига тез мослаша олиши нуқтаи назаридан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик инновацион фаолиятини ривожлантириш вазифаси муҳим аҳамият касб етиб бормоқда.
Маркетингнинг бугунги кундаги жуда зарур бўлган воситаларини билиш ва уларни амалиётга жорий қилиш корхоналарга рақобатда устунлигини тақдим етиб, уларнинг бозорда муваффақиятга еришишига ёрдам беради. Кичик бизнесдаги маркетинг ишининг ўзига хос хусусиятларини бозор механизми елементлари, унинг тамойиллари ва функсиялари билан боғлиқ равишда чуқур ўрганмай туриб иқтисодиётни ривожлантириш қийин кечади .
Маркетинг кичик бизнесни бошқаришнинг муҳим функсиясидир, зеро ундан кўзланган мақсад истеъмолчилар еҳтиёжини аниқлаш ва ушбу еҳтиёжларни қондириш мақсадида фирма ресурсларини сафарбар етишдан иборат. Бозор иқтисодиёти шароитида рақобатни кескинлаштириш йўлида маркетинг консепсиясини ишлаб чиқиш ғоят муҳим аҳамият касб етиб бормоқда. Тижорат соҳасида маркетинг ишининг самарали қўлланилиши сабабли ушбу атама корхонани кучли рақобат шароитида бошқариш консепсияси сифатида шаклланди.
Ҳар бир кичик корхона ўзига хос шарт-шароитларда фаолият олиб боради ва ўзининг муайян мақсадларини ҳал етади ва шундан келиб чиқиб, маркетинг тизими ҳам унинг қайерда, қайси тармоқда қўлланилишига қараб турлича кўринишда бўлади.
“Самарали фаолият юритаётган корхона раҳбарлари маркетингни, яъни: бизнес фалсафаси, “фикрлаш тарзи”, бошқарув консепсияси, бозор фаолияти методологияси, бозор шароитида бошқарув фаолияти тамойиллари, функсиялари, воситалари, услублари ва уни ташкил етишни ўз ичига қамраб олувчи “ҳаракат тарзи” сифатида қабул қилади” .
Кичик корхоналарда инновацион фаолиятни ҳар томонлама ривожлантиришда маркетингнинг асосий омил бўлиб хизмат қилиши, бу соҳада замонавий маркетинг комплексларини ишлаб чиқишни тақозо етмоқда.
Кичик бизнесда маркетинг технологиялари қўлланилишидаги жиддий тўсиқ бундай корхоналарнинг молиявий ресурслари чекланганлиги билан изоҳланади. Йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларининг (холдинглар, корпорациялар), зарар кўриш хавфи мавжудлигини била туриб маркетинг тадқиқотларига, ҳеч бўлмаганда експеримент сифатида қўл уришга имконияти етади. Бунга улар анъанавий технологияларни рад етмаган ҳолда қўл урадилар. Кичик корхона еса маркетинг учун улкан харажатлар қилишга деярли журъат қилолмайди. Бироқ, бозорни ўрганиш
ёки тўғридан-тўғри (воситачисиз) савдо каби маркетинг технологиялари ҳар доим ҳам катта маблағларни талаб қилавермайди ва кўп ҳолларда бу каби маркетинг тадбирларини корхона ўз ички ресурслари билан ҳам амалга ошириши мумкин. Яна шуниси ҳам маълумки, маркетинг ишига еътиборсиз қарашдан кўрилган бевосита зарар кўп ҳолларда “тежаб қолинган” маблағлардан ошиб кетади .
Кичик бизнес субйектлари кундалик амалиётида инновацион маркетинг фаолиятини самарали амалга оширилиши қуйидаги йўналишларда олиб борилиши лозим:
- бозордаги ҳолат тўғрисида ахборотни ўз вақтида олиш ҳамда уни тўғри таҳлил қилиш;
- маркетинг мақсадларини тўғри йўлга қўйиш ва уларга еришишнинг асосий йўлларини ишлаб чиқиш;
- ресурсларни мақсадлар билан, мақсадларни еса истеъмолчиларнинг талаби билан мослаштириш ҳамда бозор талабини юқори даражада қондириш учун маҳсулот тури ва ассортиментини шакллантириш;
- бозорда сотиш тармоғини шакллантириш билан рекламанинг рағбатлантирувчи тадбирларини ўтказиш ҳамда бозорда ўз ўрнини, воситачилар ва харидорларни топиш учун ҳаракат қилиш;
- маркетинг тизимини янги фирма шароитига мослаштириш учун кундалик бошқарув ишини ташкил етиш ва бошқалар.
Инновацион маркетинг инновациялар бозори конюнктурасини ўрганиш, инновацион лойиҳани бизнес-лойиҳалаштириш, уни амалга оширишдан тортиб инновацияларни бозорга ҳаракатлантириш, инновациялар диффузияси ва даромад олишгача бўлган бутун инновацион сиклнинг тизимли интеграциясини ифодалаб беради.
Инновацион маркетинг жараёни янги маҳсулот тўғрисидаги ғояни ҳамда харидорнинг ушбу маҳсулотга бўлган талабини аниқлашдан бошланади. Сўнгра еса бозор комплекс тадқиқ қилинади. Мазкур тадқиқотни бозорни сегментлашдан бошлаш мақсадга мувофиқдир, бу еса бозорни харидорлар ва сотувчилар гуруҳига бўлиб олишни англатади. Бозорни сегментлаш секторлар бўйича бозорни тўлиқ тадқиқ қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Фикримизча, инновацион маркетинг - мақсадли маркетингдир. Кичик бизнес корхоналарда инновацион маркетинг бозорнинг муайян сегментини танлашга ва мазкур сегментда мос инновация ва маркетинг мажмуини ишлаб чиқишга асосланади. Мақсадли маркетингнинг характерли томони унинг бутун бозорга йўналтирилганлиги, унинг алоҳида бўғинларига емас, балки алоҳида қисмларига (сегментлар) йўналтирилганлигидир, у бозорни сегментлаш асосида олдиндан танланади. Бу еса инновация жараёни, инвестиция доираси, сотувчиси ва харидори учун енг юқори фойдани таъминловчи бозорнинг аниқ сегментини тадқиқ қилинишига еътиборни қаратишга имкон беради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, “инновацион маркетинг” – кичик бизнес корхонасининг бозор шароитларида тадқиқ етиш асосида унинг инновацион, ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятани оптималлаштиришга қаратилган хўжалик фаолиятининг бир тури ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, инновацион маркетинг - корхонада анъанавий маркетингнинг усул ва шаклларини доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган маркетинг консепсиясидир.
Инновацион маркетингнинг асосий мақсади инновацияларни бозорга киритиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва янги маҳсулотнинг бозорда мустаҳкам ўринга ега бўлиши ҳамда келгусида уни експортини таъминлашдан иборат. Шунинг учун анъанавий маркетингдан фарқли равишда инновацион маркетинг асосида инновациялар бозорини тадқиқ етиш, бозорни тест қилиш, бозор конюнктурасини таҳлил қилиш, талабни шакллантириш, истеъмолчилар хулқ - атворини моделлаштириш орқали бозор сегментлари ишлаб чиқиш ётади.
Инновацион маркетинг кичик бизнес корхонасига истеъмолчи еҳтиёжларини яхшироқ қондириш, замонавий бизнесда устуворликни “функсионал” маҳсулотлардан “инновацион” маҳсулотларга ўтказиш ҳисобига бозорни егаллаб олиш имкониятини беради:
- функсионал маҳсулотлар енг муҳим, зарурий еҳтиёжларни қондиришга хизмат
қилади ва аксарият ҳолларда харид жойига қараб ўтирмасдан харид қилинади;
- инновацион маҳсулотлар еса, аксинча, техника ва моданинг сўнгги сўзини
ифодалайди, уларга талабни олдиндан айтиш қийин, уларнинг ҳаётийлик даври еса анча қисқароқ бўлади. Фикримизча, кичик бизнес корхонаси аввалдан ўз ҳаракатларини бозорни егаллашга, сегментацияларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга, ўз истеъмолчиларини шакллантиришга қаратган бўлишлари лозим. Замонавий маркетинг фақатгина бозор таҳлили ва ташқи омиллар билан чегараланиб қолмасдан, балки доимий имкониятларни шакллантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
Тадбиркор истеъмолчиларнинг еҳтиёжларини ва ўрганилмаган доимий талабларини кўра олиши керак. Фақатгина маҳсулотни турли ассортиментларда ишлаб чиқариш билан чегараланмасдан, балки бир вақтнинг ўзида барча кучларини бир нуқтада, яъни модификацияларни тезда тарқалишини таъминлаш мақсадида ўз маҳсулотларини олдиндан локал шакллантириши зарурдир. Aйнан шу усулдаги маркетинг бозорда лидерликни таъминлаб беради.
Инновацион маркетингда бошқарув усуллари вазиятга қараб ўзгариши мумкин. Инновацияларнинг ҳар бир ҳаётийлик сиклига алоҳида усул ва стратегияни ишлаб чиқиш талаб етилади.
Одатда, тадбиркорларнинг инновацияларга рағбати уларнинг сифатли, рақобатбардош ҳамда янги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки янада самарали ва модификацияланган технологиялардан фойдаланиш асосида олаётган фойда миқдорини оширишга интилиши билан белгиланади. Муваффақиятли инновациялар ҳақиқатдан ҳам фойда ва ҳатто қўшимча фойда келтиради. Лекин, бу қўшимча фойда ёки қўшимча фойда йўлидаги инновацион бўсағадан ҳамма ҳам ўта олмайди, янги маҳсулот ва технологияларни ўзлаштириш даврида харажатлар баланд бўлади.
Бироқ, инновацион лойиҳа билан шуғулланиш учун тадбиркор имкониятга ега бўлиши лозим. Aввало, експертизадан ёки синов експлуатациясидан ўтган ихтиро ёки илмий-техник фаолиятнинг бошқа натижаси, камида технологик қўллаш учун яроқли бўлган инновацион ғоя бўлиши лозим. Зеро, бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорларнинг инновацион салоҳияти кучли салоҳият ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |