Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети


IV БОБ. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШЛАРИ ҲИМОЯСИ БЎЙИЧА ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ



Download 1,7 Mb.
bet46/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

IV БОБ. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШЛАРИ ҲИМОЯСИ БЎЙИЧА ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


4.1.Битирув малакавий ишлари ҳимояси бўйича Якуний давлат аттестация комиссиясини тузиш
Институтда муайян бир таълим йўналиши учун битирув малакавий ишлари ҳимояси бўйича ЯДА комиссияси ташкил этилади. Мазкур комиссия “Битирув малакавий ишлари ҳимояси бўйича якуний давлат аттестация комиссияси” деб аталади. Мазкур комиссия БМИлар ҳимоясини ўтказади.
БМИлар ҳимояси бўйича ЯДА комиссияларининг раислари ҳар йили бир муайян йўналиш бўйича ишлаб чиқаришнинг институтда фаолият юритмаётган етакчи мутахассислари таркибидан институт ректорининг таклифига кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тайинланадилар. Раис комиссия аъзоларининг фаолиятини ташкил этади ва назорат қилади ҳамда битирувчиларга қўйиладиган талабларнинг бирлигини таъминлайди.
БМИлар ҳимояси бўйича ЯДА комиссиялари кадр чиқарувчи кафедра профессор-ўқитувчилари таркибидан (аттестация комиссияси таркибининг 50% дан ортиқ бўлмаган) ва бошқа таклиф этиладиган муассасалар вакилларидан - мазкур соҳа кадрлари истеъмолчилари ҳисобланадиган корхона(ташкилот, муассаса)ларнинг тажрибали мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси тизимидаги олимлар таркибидан шакллантирилади.
БМИлар ҳимояси бўйича ЯДА институтда ректор буйруғи билан ташкил этиладиган ЯДА комиссияси томонидан амалга оширилади. БМИлар ҳимояси бўйича ЯДА комиссияларининг шахсий таркиби институт ректори томонидан битирув семестри бошланишидан бир ой олдин тасдиқланади.
БМИлар ҳимояси бўйича ЯДА комиссияларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
битирувчининг тайёргарлик даражаси ва тайёргарлик ҳолати давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ келишини тизимли баҳолаш;
БМИлар ҳимояси бўйича ЯДА натижаларига асосан малака бериш ва битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги тегишли диплом бериш масаласини ҳал қилиш;
ЯДА комиссиялари БМИлар ҳимояси натижалари асосида битирувчиларни тайёрлашни такомиллаштириш юзасидан таклифлар бериш.
БМИлар ҳимояси бўйича ЯДАларни ўтказиш муддати, тартиби, ўқув йили учун БМИларни баҳолаш мезонлари ЯДА комиссияларининг раислари иштирокида муҳокама қилинади ва институт кенгаши томонидан тасдиқланади.

4.2. Битирув малакавий ишлари ҳимояси бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби


БМИлар ҳимояси бўйича ЯДАни ўтказиш шакли ва тартиби битирув семестри бошланишидан бир ой олдин институт Кенгаши томонидан белгиланади ва талабалар эътиборига етказилади.
Муайян таълим йўналиши бўйича БМИ ҳимоясига таълим дастурларини тўлиқ курсини тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча аттестация синовларидан муваффақиятли ўтган талаба ректорнинг тегишли буйруғига асосан қўйилади.
БМИлар ҳимояси бўйича ЯДА аъзолари кворуми (учдан икки қисми) таъминланган ҳолда замонавий ахборот технологиялари воситасида тақдимотлар шаклида ташкил этилади ва очиқ тарзда ўтказилади.
БМИлар ҳимоясини ташкил этиш ва ўтказишнинг бошқа шакллари институт Кенгаши томонидан ўрнатилиши мумкин.
Архив, ахборот-ресурс маркази ва кафедраларда сақланаётган ёки INTERNET ресурсларидан фойдаланиб, айнан кўчириб олинганлиги ҳимоягача аниқланиб, тасдиғини топган БМИлар кафедра мудири тақдимномасига асосан ректор буйруғи билан бекор килинади ва битирувчига “қониқарсиз” баҳо қўйилиб, иш раҳбари кейинги икки йил давомида БМИга раҳбар этиб тайинланмайди.
БМИ ҳимоясидан сўнг (камида 10 йил) институтда сақланади. Ҳар хил сабаблар бўйича БМИни бошқа ташкилот ёки ходимларга топшириш зарурияти мавжуд бўлган ҳолда (тадбиқ этиш, танловлар ва ҳакозо) ишдан нусха олинади ва ишнинг асл нусхаси институтда қолдирилади.
ЯДА комиссияси БМИлар ҳимояси натижаларига асосан битирувчиларга таълим йўналиши бўйича малака ва олий маълумот тўғрисидаги дипломни бериш ҳақида қарор қабул қилади.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish