Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти “молиявий менежмент” факультети


II БОБ. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИ БАЖАРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН



Download 1,7 Mb.
bet44/57
Sana23.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#176728
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57
Bog'liq
Мустакил таълим УСЛУБИЙ КУЛЛАНМА 2014 май Р Сарсенбаева янгиси

II БОБ. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИ БАЖАРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


2.1. Битирув малакавий ишни бажаришнинг мақсад ва вазифалари
БМИ талабанинг таълим дастурларини ўзлаштиришини якунловчи ва ўқиш даврида эгаллаган назарий-амалий билимлари асосида бажарилган мустақил иш ҳисобланади. БМИни бажариш институт бакалавриатида талабани ўқитишнинг якуний босқичидир.
БМИни бажаришдан мақсад:
- назарий-амалий билимларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, олинган билимни муайян илмий-техник, ишлаб чиқариш, иқтисодий-ижтимоий ва маданий вазифаларни ҳал этишда қўллаш;
- ижодий ишлаш, ҳал этилаётган масала(муаммо)нинг қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни ҳал этиш юзасидан қарор қабул қилишда бўлган масъулиятни ҳис этишга ўргатиш;
- замонавий ишлаб чиқариш, иқтисодиёт ва маданиятнинг ривожланиши шароитида талабаларда мустақил ишлаш кўникмасини шакллантиришдан иборат.


2.2. Битирув малакавий иши мавзуси ва илмий раҳбар тайинлаш
БМИ мавзуси тегишли йўналиш муаммоларини ҳамда иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, ижтимоий соҳалар, фан, таълим ва маданиятнинг истиқболдаги ривожланишининг долзарб ёки амалий вазифаларини ечишга қаратилган бўлиши зарур.
БМИ мавзулари кадрлар тайёрловчи кафедра томонидан ишлаб чиқилади ва институт кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар ўқув йили бошида қайта кўриб чиқилади. БМИ мавзуларининг рўйхати талабаларга битирув курс бошида эълон қилинади. Талабаларга (рейтинглари бўйича камайиш тартибида) БМИнинг мавзуларини танлаш ҳуқуқи берилади. Талаба ёки талабанинг ўқиши учун тўлов-контракт маблағини тўлаётган буюртмачи зарурий асослар билан БМИ мавзулари бўйича ўз вариантини таклиф этиши мумкин.
БМИнинг намунавий мавзулари кадр тайёрловчи кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув йили бошланишига қадар буюртмачилар билан келишилган ҳолда шакллантирилади ҳамда институтнинг ўқув ишлар бўйича проректори томонидан тасдиқланади.
БМИга илмий раҳбар тегишли кадр тайёрловчи кафедра профессор-ўқитувчилари таркибидан ёки бошқа муассаса ва корхоналарнинг малакали мутахассислари сафидан тайинланиши мумкин.
БМИ мавзусига илмий раҳбарлик талабанинг аризаси ҳамда кафедра тақдимномаси асосида тегишли факультет декани томонидан буйруқ лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бир профессор-ўқитувчи еттитагача БМИга раҳбарлик қилиши мумкин.
БМИ мавзуси ва илмий раҳбарни талабага бириктириш кафедранинг тақдимномаси кўра, факультет декани томонидан тақдим этилган лойиҳага мувофиқ ректорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
БМИга тайинланган илмий раҳбар унинг мавзуси ва режасига мувофиқ талабага тегишли материалларни жамлаш юзасидан топшириқ беради. Топшириқнинг шакли институт ўқув-услубий бошқармаси томонидан белгиланади. БМИ юзасидан берилган топшириқ шахсан талаба томонидан бажарилади ва у расмийлаштирилган ҳолда БМИ билан биргаликда ЯДА комиссиясига тақдим этилади.
Илмий раҳбарнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- БМИни бажариш жадвалини режалаштириш;
- асосий адабиётлар, маълумот ва архив материалларини ҳамда мавзу бўйича бошқа манбаларни тавсия этиш;
- талабалар билан мунтазам равишда маслаҳатлар ўтказиш;
- БМИ бажарилиши жараёнини назорат этиш;
- талаба бажарган БМИнинг сифати ва муаллифликка амал қилинганлигини аниқлаш, мавзуларнинг қайтарилишига ёки бошқа манбалардан айнан кўчирилишига йўл қўймаслик;
- БМИнинг дастлабки ҳимоя санасидан камида 3 кун олдин ёзма тақриз бериш.
БМИ раҳбарининг таклифига биноан, кафедра БМИга раҳбарлик қилишга ажратилган вақт бюджети ҳисобидан ишнинг айрим бўлимлари бўйича маслаҳатчиларни таклиф этиши мумкин. Маслаҳатчи БМИнинг мувофиқ бўлимини бажариш юзасидан кўрсатма беради.



Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish