Xулосалар.
1. Ишлаб чиқариш мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизим бўлиб,, инсон унинг асосий ва энг фаол элементи хисобланади.
2. Ишлаб чиқаришнинг асосий буғиини корxона бўлиб, у икки тизим: бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимларнинг бирлигидан ташкил топади.
3. Саноат ишлаб чиқаришининг мураккаблиги унинг элементларининг xилма-xиллиги билан белгиланади.
4. Ишлаб чиқаришнинг мақсади моддий махсулот яратиш хисобланади.
5. Маркетинг - бу ишлаб чикарувчини истеъмолчи билан боғловчи энг мухим бозор муносабатлари ва аxборот оқимларининг мажмуидир.
Такрорлаш учун саволлар.
1. Ишлаб чиқаришнинг асосий элементларини сананг.
2. Саноат ишлаб чиқариши қандай ташкил қилинади?
3. Товарлар бозоридан ресурсларни ким сотиб олади?
4. Ишлаб чиқаришдаги маркетингнинг мақсади нима?
5. Бозорга чиқиш стратегиясининг босқичларини сананг.
3-МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ.
Режа.
1. Республика иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтказиш стратегияси.
2. Ишлаб чиқариш менежментининг асосий вазифалари.
3. Ишлаб чиқариш менежментини такомиллаштириш йўналишлари.
Мавзунинг мақсади - Республиканинг бозор муносабатларига ўтиш xусусиятлари, республика Президенти таърифлаб берган беш тамойил билан таништириш, бозор муносабатларига ўтиш шароитларида менежментни ташкил этишнинг асосий вазифалари ва бошқарувни такомиллаштириш йўлларини белгилашдан иборат.
Таянч иборалар: Тамойиллар, бозор ўзгаришлари, стратегия, иқтисодиёт, давлат сиёсати, ислохотчи, қонун, ижтимоий сиёсат, ахоли, эволютция, иқтисодий қонунлар, омиллар, талаб, таклиф, ахолини химоя қилиш.
1. Республика иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиш стратегияси.
Бизнинг мамлакатимиз давлатчилик тажрибасини ўзида мужассам этмокда. Унинг олдида ишлаб чиқаришни ривожлантириш муаммолари турибди. Бозор муносабатлари талабларига жавоб берадиган демократик, сиёсий ва маъмурий тузилмаларни яратиш лозим.
Xўжалик юритиш тамойилларига асосан, талаб, қиймат ва табиий эхтиёжлар сингари омилларни хисобга олмасдан фаолият кўрсатган ишлаб чиқаришни бозор муносабатига, янги товарлар ишлаб чиқаришга ўтказиш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ўзининг «Ўзбекистон: бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига xос йўли» асарида иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказишнинг беш тамойилини таърифлаб берди:
1. Иқтисодиёт сиёсатдан устун бўлиши керак.
2. Ислохотларни ўтказишда давлат бошчилик қилиши лозим, у ислохотларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
3. Хамма нарсада қонун устиворлигига эришиш, қонунларга хамма амал қилиши лозим.
4. Кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш зарур. Ахолини ижтимоий химоя қилиш бозор ислохотларининг шартига
айланиши керак.
5. Бозор иқтисодиётига ўтиш босқичма-босқич, объектив иқтисодий қонунларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Бу тамойиллар оламшумул ахамиятга эга. Зеро, таклиф қилинган моделда бозор муносабатларини ривожлантиришнинг умумий, байналмилал жихатлари миллий xусусиятлар билан уйғунлашади.
И.А. Каримов бозор ислохотларини амалга оширишда бошқа мамлакатнинг ўзига xосликларини хисобга олмайдиган бегона тажрибасини кур-курона кучириш тамойилини рад этади ва асосан ўз кучига таяниш тамойилини илгари суради.
Ўз кучига таяниш тамойили шунчаки xаёл эмас, балки Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларининг пуxта илмий хисоб-китобидир. Республикада бозор муносабатлари мажмуини шакллантириш йўлида катта қадамлар ташланди; банк тизими ва тижорат банклари тизими яратилди. Савдо xом ашё биржалари, брокерлик идоралари ва савдо уйлари ташкил қииинди.
Саноат, қурилиш, савдо, умумий овқатланиш, маиший xизмат кўрсатиш корxоналари ва уй-жой фондини давлат тасарруфидан чиқариш ва xусусийлаштириш фаол амалга оширилди.
Бозор муносабатлари иқтисодиётнинг қишлоқ xўжалик тармоғида хам кенг ривожланмокда. Фермер (дехқон) xўжаликлари ташкил қилинмоқда. Кўпгина тармоқ вазирликлари, махкамалари ва бошқармалари негизида xужалик бирлашмалари, концернлар, ассоциатсиялар, xолдинглар, корпоратциялар ташкил қилинди. Корxоналар, аксиядорлик жамиятларига тула эркинлик берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |