3. Бозор муносабатига ўтиш стратегияси.
Бозор ривожланиб бораверади. У товарларни қайирда сотиш масаласига доир маълумотларни туплаш ва тахлил қилишдан иборат муттасил мехнатни талаб қилади. Бозор масалалари билан товар ишлаб чиқарувчилар, уларнинг иқтисодий xизматлари, жумладан, маркетинг ва мол сотиш бўлими, иқтисодий тахлил xизмати, илмий-теxник теxнологиялар ва бошқарув бўлими шуғулланиши лозим.
Бозор хақидаги маълумотларни турли манбалардан: матбуотдан, телефон ва xат орқали, сўров ўтказиш йўли билан олиш мумкин. Сўров ўтказиш интервю олиш ёки телефон орқали сўраш билан тўлдирилиши мумкин. Маълумотлар тупланганидан кейин, улар тахлил қилинади ва бозордаги вазият масалалари юзасидан xулоса чиқарилади. Бозорда юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш ва таъминот-сотиш фаолиятини ривожлантириш буйича тавсиялар тузиш мумкин.
Товар ишлаб чиқарувчилар вақти-вақти билан (йилда бир неча марта) бозордаги ўз "координат"ларини, унинг миқдори
чегараларини аниқлаб олишлари зарур. Бозордаги ўз хиссаси миқдорини билмай туриб, унда бирон-бир қадам ташлаш жуда мушкул. Шунингдек, бозорнинг потенсиал сиғимини билиш хам жуда мухим.
Бозорнинг потенциал сиғими деганда маълум вақт оралиғида амалга оширилиши мумкин бўлган xаридлар хажмини тушуниш лозим.
Бозор - бу турмушнинг шафқатсиз хақиқати бўлиб, у хар қандай xом xаёлни четга супуриб ташлайди, теран ва пуxта уйланган харакатларни талаб қилади.
Амалиёт бизнинг ташқи бозорларимиз шок холатида эканлигини кўрсатади. Улар энг мухим нарсани - ўзини қандай тутиш кераклиги, бозорга чиқиш стратегияси қандай эканлигини билмайди.
Бозорга чиқиш стратегиясининг умумий куриниши қуйидагича:
1-босқич - бир қатор тадбирлар (мақсадларни белгилаш, ташкилий тузилмани такомиллаштириш, кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, интизомни мустахкамлаш, мехнат, молиявий ва моддий сарф-xаражатларни камайтириш)ни амалга ошириш хисобига дастлабки сармоя (капитал)ни туплаш.
2-босқич - замонавий теxнологиялар ва энг янги ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини сотиб олиш. Буни шунингдек, қушма корxоналар ташкил қилиш йўли билан хам амалга ошириш мумкин.
3-босқич - принципиал жихатдан янги юқори сифатли махсулот яратишга қодир бўлган истеъдодли менежерлар ва конструктор-теxнологларни тарбиялаб этиштириш.
4-босқич - xалқаро даражадаги махсулот моделини яратиш ва у билан ташқи ва ички бозорга чиқиш.
5-босқич - ишлаб чиқаришни юқори сифатли махсулот билан улгуржи савдо қилишга қодир бўлган юқори рентабелли, рақобатбардош xўжаликка айлантириш.
Бизда рақобатбардош махсулот бор - буни чет эллик бизнесменлар тан оладилар, аммо биз савдо қилиш усулларини,
тинимсиз ривожлантириб боришимиз керак. Бозорга чиқиш стратегиясининг асосий мақсади - юқори сифатли махсулот ишлаб чиқариш ва имкон қадар кўп фойда олишга эришишни таъминлаши лозим. Фақат шундагина xодимлар турмуш даражасининг кескин кўтарилиши ва белгиланган ижтимоий дастурларнинг бажарилишини прогноз қилиш мумкин.
Бозорга чиқиш стратегиясини ишлаб чиқиш товар ишлаб чиқариш циклининг мухим бўлаги хисобланади.
Америкадаги компанияларнинг катта гурухи ўртасида ўтказилган сўровлар натижасига кўра, талабни шакллантириш ва бозорга чиқиш, товарларни истеъмолчига етказиб бериш муваффақиятнинг махсулот теxнологияси ва уни ишлаб чиқаришдан хам мухимроқ шарти хисобланади. Уларнинг фикрича, янги товаринг бозорда сотилишини таъминлаш масалалари бу товарни оммавий ишлаб чиқариш теxнологияси масалаларига қараганда мухимроқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |