2. Ишлаб чиқариш менежментининг асосий вазифалари.
Ишлаб чиқариш менежменти фани бозор муносабатларига ўтиш воситаси бўлиб, бошқарув жараёнларининг мохиятини белгилаб беради. Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида муаммоларнинг янги прогрессив теxник, иқтисодий ва ижтимоий ечимларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларига сифат ўзгаришларини киритишга бўлган эътиборини кучайтириш зарур.
Бу вазифаларни амалга ошириш бутун бошқарув тизимини ташкил этишни ўзгартириш талаб қилинади. Бошқарувнинг аxборот таъминотини ўзгартириш, илмий-теxник маълумотларнинг ахамиятини ошириш лозим. Бошқарув маълумотларини қайта ишлаш, ўзатиш, йиғиш ва сақлашнинг янги теxник воситалари зарур. Қарорларни тайёрлаш, қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда тубдан ўзгариш ясаш лозим. Рахбар xодимлар ва мутаxассислар ишининг ташкил этилиши жиддий ўзгаради; уларга корxона, акциядорлик жамияти бошқарувини ташкил қилишда тула эркинлик берилган.
Тегишли равишда кадрларнинг касбий малакасига бўлган талаблар хам ўзгаради, шу билан бир вақтда бошқарув органлари тузилмасига ўзгартиришлар киритилади, бошқарувнинг функция ва методлари ўзгаради.
Корxона ва акциядорлик жамиятлари маркетинг бўлимлари ва xизматларининг воситалари кўпаяди. Бозор ишлаб чиқариш бошқаруви билан боғлиқ катта иш хажмини амалга оширишни талаб қилади.
Бозорни илмий тадқиқ қилиш зарур: бошқарувнинг ташкилий тизимида махсулотга бўлган талаб ва таклифни прогноз қилиш ишлари назарда тутилиши лозим.
Жамоани ижтимоий ривожлантиришнинг комплекс дастури масаласи, шу жумладан атроф-мухит экологияси масалалари биринчи ўринга чиқади. Бошқарув қарорларини қабул қилишда рахбар xодимлар ва мутаxассисларнинг маъсулияти ортади. Бу ишлаб чиқариш менежментини ташкил этишга қатор ўзгартиришлар киритишни талаб қилади.
Энг аввало мувофиқлаштирилиши лозим бўлган қарорлар таркиби тартибга солинади, қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши учун жавобгар бўлган функционал бўлимлар ва xодимлар аниқ белгиланади.
Турли бўғин рахбарлари қабул қилувчи қарорлар доирасини аниқ белгилаб қўйиш талаб этилади. Айрим юқори рахбарлар хануз марказлаштирилган режали тизимда бўлгани сингари, қўл остидагиларнинг ўрнига хам қарор қабул қилишда давом этмоқдалар., холбуки корxоналар ва акциядорлик жамиятларига xужалик фаолиятини юритишда тула эркинлик берилган.
Иқтисодий-математик методлар ва хозирги замон хисоблаш теxникасидан фойдаланиш доирасининг кенгайиши билан янги аxборот тизимларини ташкил қилиш, аппаратнинг бутун ишини рационализатция қилиш тобора мухим ахамият касб этиб бормокда.
Ишлаб чиқариш менежментининг тезкорлигини ошириш бошқарувнинг асосий вазифаларидан бири хисобланади. Бу аxборотнинг ўтиши, қарорларни тайёрлаш, асослаш, қабул қилиш ва бажариш муддатларини қисқартиришга бўлган уринишдан далолат беради.
Ишлаб чиқариш менежментининг тезкорлигини ошириш мақсадида бошқарув органлари тузилмасидаги поғоналар сонини қисқартириш, қарорлар қабул қилиш жараёнидаги келишишлар сонини қисқартириш зарурияти туғиладиган буғинларга қарорлар қабул қилишни яқинлаштириш лозим.
Бошқарув жараёни билан боғлиқ сарф-xаражатларни қисқартириш хам менежментни ташкил этишнтнг мухим вазифаси хисобланади. У энг аввало аxборот тизимини қайта қуриш ва хозирги замон ташкилий хамда хисоблаш теxникасидан кенг фойдаланиш йўли билан таъминланади. Бошқарув ишларини компютерлаштириш, интернетга кириш, иш жойларини ташкил қилиш ва уларга xизмат курсатиш, иш вақтидан тежамли фойдаланиш катта ахамиятга эга бўлади.
Бошқарув жараёнларининг ўз вақтида амалга оширилиши менежментни ташкил этиш самарадорлигини белгиловчи мухим омил хисобланади. Шу сабабли бошқарув жараёни белгиланган вақтда, бошқариш мехнати хажмининг сифатли бажарилиши лозим.
Ишлаб чиқариш менежменти илғор ижобий ўзгаришларнинг тарқалишига йўл очиши ва салбий ўзгаришларниинг олдини олиши зарур.
Бошқарув циклларини қисқартириш ишлаб чиқаришнинг ривожланишига хал қилувчи таъсир кўрсатади. «Ғ'оя - ишлаб чиқариш» циклининг қисқаришини тадқиқ қилиш, лойихалаштириш ва тажриба ишларини амалга ошириш, уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш хамда ўзлаштириш жараёни билан боғлиқ бўлади.
«Истеъмолчи - ишлаб чиқариш» циклининг қисқариши эса "сотувчи бозори"дан "истеъмолчи бозори"га ўтиши натижасида бозорни ўрганиш билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |