Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети архитектура ва қурилиш факултети “Қурилиш материаллари ва буюмлари” фани бўйича



Download 233,89 Kb.
bet6/7
Sana29.04.2022
Hajmi233,89 Kb.
#589984
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-лаб. иши. Кириш. Физик хоссалар

4. Сув шимувчанликни аниқлаш
Сув шимувчанлик материалнинг сувни шимиб олиш ва ғовакларида сақлаб туриш қобилиятидир. Материалга шимилган сув майда-чуйда тешиклар ва капиллярларни тўлдиради, лекин уларнинг айримларига сув ўтолмайди; сув тўлган ғовакларда хаво хам қисман сақланиб қолади. Шунинг учун материалга шимилган сувнинг миқдорига қараб унинг фақат очиқ ғоваклигини тахминан аниқлаш мумкин. Материалнинг сув шимувчанлиги масса ва хажм бўйича хисоблаб топилади.
Материалнинг масса бўйича сув шимувчанлиги См, % сувга тўйинган намуна томонидан шимиб олинган сув массасининг қуруқ намуна массасига бўлган нисбатига тенг:
См %; (6)
бу ерда; m-қуруқ намунанинг массаси, кг;
m1-сувга тўйинган намунанинг массаси, кг.
Материалнинг хажмий сув шимувчанлиги сувга тўйинган намунага шимилган сув массасининг намуна хажми V га нисбатига тенг:
Схаж %; (7)
Материалнинг массаси бўйича сув шимувчанлиги билан хажмий сув шимувчанлиги ўртасидаги нисбат қуруқ холдаги материалнинг ўртача зичлиги тенг:

Материалнинг массаси бўйича сув шимувчанлиги ва ўртача зичлиги маълум бўлса, унинг хажмий сув шимувчанлигини қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
(8)
М а т е р и а л ва а с б о б – у с к у н а л а р: Намуна, сўриш насоси, сўриш учун кранли эксикатор, қуритиш жавони, техник тарозилар, тарози тошлари, сув идиши.
Т а ж р и б а н и б а ж а р и ш т а р т и б и: Синаладиган материал катта хажмли бўлса, ундан томонлари 5; 7,07 ѐки 10 см ли куб намуналар тайёрланади ва сув шимувчанлиги аникланади. Қурилиш материалларининг сув шимувчанлиги лабораторияда қуйидагича тартибда аникланади. Синаладиган материалдан тайёрланган уч-беш намуна массаси ўзгармайдиган холга келгунча 110°С хароратда қуритилади ва хона хароратигача эксикаторда совутилади. Сўнгра намуналар идишдаги сувга солинади ва массаси ўзгармайдиган холга келгунча у ерда сақланади. Хар хил материалларни синаш тартиби хар хил бўлиб, тегишли стандартларда кўрсатилган.
Табиий тош материалларининг сув шимувчанлигини аниқлашда тўғри геометрик шаклли намуналардан хам фойдаланиладики, уларнинг хар бири материалдан синдириб олинган парча кўринишида бўлиб, қиррасининг узунлиги камида 4 см га тенг. Бўшроқ зарралардан тозаланган ва массаси турғун холатга келгунча қуритилган намуналар тарозида тортилади, сўнгра шиша идишга ёки чинни ванначага жойланиб, устига дистилланган сув қуйилади. Сув сатхи намуналар баландлигининг 1/4 қисмига етиб туриши лозим. Орадан 2 соат ўтгач; идишдаги сув кўпайтирилади, бунда намуналар ярмигача сувга ботиб туради, 3 соатдан кейин идишдаги сув яна кўпайтирилади, бу гал намуналар баландлигининг 3/4 кисмигача сувга ботиши ва шу холида бир сутка сақланиши керак. Кейин яна сув қуйилиб, намуналар сувга бутунлай чўктирилади. Орадан бир сутка ўтгач, намуналар сувдан чиқариб олинади ва хар бири хўл латта билан енгил артилади, тарозида тортилади ва яна сувда бир сутка сақланади. Намуналар массаси ўзгармайдиган холга келгунча бу иш такрорланаверади.
Пардозбоп зич сопол плиткаларнинг сув шимувчанлиги қуйидаги тартибда аниқланади. Бунинг учун бутун плиткадан томонлари 3х5 см ли намуналар арралаб кесиб олинади, юмшоқ сувда ювилади ва 105-110°С температурада қуритиш жавонида ўзгармас массагача қуритилади. Кейин намуналар техникавий тарозида тортилади ва 1 соат давомида сувда қайнатилади. Агар сопол намуна сирланган бўлмаса, 3 соат қайнатилади, кейии 4 соат давомида шу сувнинг ўзида совитилади. Сувга тўла тўйинган намуналар идишдан олиниб артилади ва яна тарозида тортилади.
Сўриш усулини хамма материалларнинг сув шимувчанлигини аниқлаш учун қўллаш мумкин. Бунинг учун ўзгармас массагача қуритилган намуна сувга ботирилган холда эксикаторга жойланади ва сўриш насоси ёрдамида унинг қопқоғидаги жўмракдан хавоси сўриб олинади. Сувга тўйингандан сўнг намунани тортиб, унинг массаси топилади.
Юқоридаги усуллар билан топилган миқдорларни формулаларга қўйиб, материалнинг массаси бўйича ва хажмий сув шимувчанлиги топилади.
Материалнинг массаси бўйича сув шимувчанлиги билан хажмий сув шимувчанлигини юқорида берилган формула бўйича 0,1 % гача аниқликда хисобланади.
Бир хил тузилишдаги тоғ жинслари учун уч марта ўтказиладиган синов натижаларининг аифметик қиймати, хар хил тузилишдаги тоғ жинслари учун эса беш марта ўтказиладиган синов натижаларининг ўртача арифметик киймати сув шимувчанликни ифодаловчи энг сўнгги натижа сифатида қабул қилинади. Синаш натижалари лаборатория ишлари дафтарига ёзиб қўйилади. Аниқланган кўрсаткичлар 5-жадвалга киритилади.
Материалнинг номи: _________________________________ 5-жадвал






Масса, г.

Намуна сув шимувчанлиги, С,%

Намуна хажми

Download 233,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish