Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети архитектура ва қурилиш факултети “Қурилиш материаллари ва буюмлари” фани бўйича



Download 233,89 Kb.
bet3/7
Sana29.04.2022
Hajmi233,89 Kb.
#589984
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-лаб. иши. Кириш. Физик хоссалар

2. Ўртача зичликни аниқлаш
Ўртача зичлик деганда, материалнинг (ғоваклари, коваклари билан биргаликдаги) массасини унинг табиий холатдаги хажмига бўлган нисбати тушунилади. Ўртача зичлик Рў, кг/см3 қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Рў
Бу ерда: m- материалнинг массаси, кг;
V1- материалнинг табиий холатидаги хажми, см3
Кўпчилик қурилиш материаллари ғовак бўлади. Материалнинг хажмий бирлигига тўғри келадиган ғоваклар сони қанча кўп бўлса, унинг ўртача зичлиги шунча кам бўлади. Суюқликлар ва эритилган хом ашёдан олинган материаллар (шиша, металл) нинг ўртача зичлигини ифодаловчи кўрсаткич амалда хақиқий зичлик кўрсаткичига тенг бўлади (1-жадвалга каранг).
Металлнинг физик-механик хоссалари, масалан, мустахкамлиги ва иссиқ ўтказувчанлиги унинг ўртача зичлигига жуда боғлик. Материалнинг ғоваклилиги, конструкцияларнинг вазни ва ўлчамларини аниқлашда, транспорт воситалари хамда кўтариш-ташиш ускуналарини хисоблашда эса ўртача зичлик кўрсаткичидан фойдаланилади.
Материалнинг ўртача зичлигини аниқлашда геометрик тўғри шаклли намунадан хам, нотўғри шаклли намунадан хам фойдаланиш мумкин. Ўртача зичликни аниқлаш усули намунанинг шаклига караб танланади.
А. Тўгри геометрик шаклли намунанинг ўртача зичлигини аниклаш
М а т е р и а л ва а с б о б – у с к у н а л а р: Намуна, техник тарози, тарози тошлари, қуритиш жавони, штангенциркуль ёки пўлат чизғич.
Т а ж р и б а н и б а ж а р и ш т а р т и б и: Куб ёки цилиндр шаклидаги намуналарнинг ўртача зичлигини аниқлаш учун унинг томонлари штангенциркуль ёки чизғич билан (2-расм) ўлчанади.
Материалнинг ўртача зичлигини аниклаш учун намуналар куб, параллелепипед ёки цилиндер шаклида тайёрланади; лекин шуни хисобга олиш керакки, намунанинг ўлчамлари ғовак материаллар учун камида 100 100 100 мм, зич материаллар учун эса камида 40 40 40 мм бўлиши керак. Цилиндр шаклидаги намуналарнинг диаметири 70 мм ва баландлиги 40 мм бўлиши керак.



2- расм. Намуна ўлчамларини штангенциркуль билан аниқлаш

Тўғри геометрик шаклли намуналар (синовдан ўтказиладиган материалдан учта намуна тайёрланади) қуритиш жавонида 110°С хароратда қуритилади, совугинча эксикаторда сакланади.



а б
3-расм. Намуналар хажмини ѝлчаш схемаси.
а-куб намуна; б-цилиндрик намуна.
Намуна штангенциркуль ёрдамида ўлчаниб, хажми хисобланади, сўнгра техник тарозида тортилади. Куб ёки шунга ўхшаш шаклдаги намунанинг хар томони 3-расмда кўрсатилганидек, уч томони: бўйи, эни ва баландлиги бўйича ўлчанади (a1, a2, a3; b1, b2, b3; h1, h2, h3) ва хар ёғининг ўртача арифметик қиймати сўнгги натижа сифатида қабул қилинади. Цилиндр шаклидаги намуналарда ўзаро параллел жойлашган текисликларга бир-бирига нисбатан перпендикуляр йўлланган иккинчи диаметр чизилади (d1, d2, d3, d4), сўнгра улар ўлчанади; бундан ташқари, цилиндрнинг ўрта қисми диаметри (d5, d6) цилиндр баландлигининг ўртасидан ўлчанади (3-расм,б). Олти жойдан ўлчанган диаметрнинг ўртача арифметик қиймати сўнгги натижа сифатида қабул қилинади. Цилиндрнинг баландлиги тўрт жойдан аниқланади (h1, h2, h3, h4) ва тўрт ўлчовнинг ўртача арифметик қиймати сўнгги натижа сифатида қабул қилинади.
Томонларнинг ўлчами 100 мм дан ошмайдиган хар хил шаклдаги намуналар 0,1 мм гача аниқликда ўлчаниши, томонларнинг ўлчами 100 мм ва ундан катта бўлган намуналар эса 1,0 мм гача аниқликда ўлчаниши лозим. Массаси 500 г дан енгил намуналар 0,01 г гача аниқликда, массаси 500 г ва ундан кўпроқ намуналар эса 1,0 г гача аниқликда тортилиши керак.
Куб ёки параллелепипед кўринишидаги намунанинг хажми V (см3) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
V=aўр bўр hўр
Бу ерда; aў ўр, bўр, hўр - намуна томонлари ўлчамларининг ўртача қийматлари, см.


aўр bўр hўр

Агар намуна цилиндр шаклида бўлса, унинг икки томонини диаметри ўзаро тик йўналишда цилиндр баландлигининг ўртасидан ўлчанади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, цилиндрнинг ўртача диаметри d унинг беш жойидан, ўртача баландлиги h эса тўрт жойидан ўлчаб аниқланади.


Цилиндрнинг хажми қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
hўр; см3
бу ерда, 3,14; dўр- цилиндрнинг ўртача диаметри, см; hўр- цилиндрнинг ўртача баландлиги, см.
Намунанинг хажми ва массаси маълум бўлгач, олдин келтирилган формула (2) ёрдамида унинг ўртача зичлиги топилади. Материалнинг ўртача зичлиги турли намуналарни синаш натижасида олинган қийматларнинг ўртача арифметик кўрсаткичи сифатида хисоблаб чиқарилади.
Синовдан ўтказиш натижалари лаборатория ишлари дафтарига ёзиб қўйилади ва 1 - жадвалдаги маълумотларга солиштирилади; дафтарга тўғри геометрик шаклли намуналарнинг расмини чизиб, ўлчамларини кўрсатиб қўйиш керак.

Download 233,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish