Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети



Download 1,89 Mb.
bet34/43
Sana25.02.2022
Hajmi1,89 Mb.
#296303
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43
Bog'liq
Mutaxasislik.majmua

Месопотамия календарлари. Месопотамиядан топилган ёзма ёдгорликларда милоддан аввалги 2500 йилда шумерлар Ой-қуёш календарларидан фойдалан-ганлари тўғрисида маълумотлар сақланган. Бобилда Ҳаммурапи (милоддан аввалги 1792-1750) ҳукмронлиги даврида нафақат икки дарё оралиғида, балки Олд Осиёдаги энг йирик сиёсий, маданий марказга айланди. Ҳаммурапи бир канча ислоҳотлар, жумладан, календарь ислоҳотини ҳам ўтказади. У икки дарё оралиғидаги турли хил календарларни бекор қилиб, ягона календарни жорий этди. Ур шаҳри календари бутун Бобилда расмий календарь сифатида қабул қилинди. Бу календарь дастлаб Ой календари бўлиб, ҳар бир йилдаги тоқ ойлар ўтгиз, жуфт ойлар йигирма тўққиз кунлик ўн иккита ойдан иборат эди. Ойлар шундай номланган:
Нисану 30 7.Ташриту 30
Айру 29 8.Арахсамна 29
Сивану 30 9.Кисливу 30
Дуузу 29 10.Тебету 29
Абу ЗО И.ШаабатуЗО
Улулу 29 12.Аддару 29
Ой номлари бобилликларнинг турмуш тарзи билан боғлиқ эди. «Нисану»-ҳаракат қилмоқ, қадам ташламоқ, «Айру»-ёрқин, ёруғ, «Абу»-адоват, «Ташриту»-бошланиш, «Тебету»-лойқа, «Шабату»-вайронагарчилик (ёмғир натижасида), «Аддару»-булутли деган маъноларни билдирган. Бобилликлар календардаги «бахтли» ва «бахтсиз» кун тушунчасига катта эътибор берган. Уларда дастлаб беш, сўнгра етти кунлик ҳафталар бўлган. Беш кунлик ҳафта «ҳамушту» деб аталган.
Бобилликлар ярим кечасини куннинг бошланиши ҳисоблаганлар. Шунинг учун Қуёш ботгандан сўнг янги Ой кўриниши билан ойнинг биринчи куни бошланган. Мусулмон ва яхудийларнинг ҳам календарларида шу тамоилга амал килинган.
Бобилда Ҳаммурапи хукмронлиги даврида Ой календаридан Ой-куёш календарига ўтилди. Улар аниқ хисоб-китобларсиз кўшимча ойларни жорий қилди7.Улар иккинчи улулу ойини қўшади. Бобидда бу усул милоддан аввалги .VI асргача кўлланилган. Бобилда милоддан аввалги VI асрга келиб Клеостат циклидан «октаэтерида»дан фойдаланган. Унда саккиз йилда учта иккинчи, бешинчи, саккизинчи йилларда эмболистик ойлар жорий этилади. Милодцан аввалги IV асрга келиб Клеостат циклининг ўрнини Метон цикли эгаллайди. Унда хар 19 йилда 7 та (3, 6, 8, 11, 14, 17, 19 йиллар) эмболистик ой жорий килинади. Бобилда Ой-қуёш йили 22 март 20 апрел оралиғида бошланган. Мазкур Бобил календари кенг тарқалган. Уни милоддан аввалги XII асрда Оссурия, кейинроқ Аҳамонийлар, салавкийлар, парфияликлар қабул қилганлар.
Қадимда Бобилда астрономия фани тараққий этган. Ой жисмлари харакатини кузатиш мақсадида миноралар (зиккуратлар) бунёд этилди. Милоддан аввалги 700 йилларда Бобилда астрономия фанидан «Мульапин» деб номланган дарслик яратилади. Бобилда дастлабки вақтлар эрадан фойдаланмаган. Воқеалар подшо-ларнинг хукмронлиги даврига қараб хисоблангани боис ноқулайликлар туғдирган. Бобилда қабул қилинган дастлабки энг қадимги эра сифатида Набонассар эрасини (милодданав.747-743 йилларда хукмронлик қилган) айтишимиз мумкин. Набонассар аждодларидан қолган бутун ёдгорликларни бузишга фармон бериб, янги эрани бошлайди (бу Юлиан календари бўйича милоддан аввалги 747 йил 26 февралга тўғри келади). Набонассар эраси бир қатор давлатларда қўлланилиб келинган.

Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish