ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ”
фанидан маърузалар матни
Кафедра: Жисмоний тарбия ва спорт назарияси
Термиз
2
МАВЗУ.
ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ,
ҚОИДАЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
Режа:
1. Волейбол ўйининг
вужудга келиш
2. Волейбол ўйининг ривожланиши босқичлари
3. Волейбол ўйин қоидаси
ВОЛЕЙБОЛ (FIVB) - (инг. volley ball, volley —
уриб қайтармоқ ва ball — копток) — жамоа бўлиб
ўйналадиган спорт ўйини; ўртасидан тўр билан
(эркаклар мусобақаси учун 2,43 м ва аёллар мусобақаси
учун 2,24 м баландликда) бўлинган 9x18 метрли
майдончада ўйналади. Бир жамоа 6
кишидан иборат
бўлиб, 2 жамоа ўйнайди. Ўйинчилар тўпни қўл билан уриб, рақиб
майдонига туширишга ҳаракат қиладилар. Коптокни уч уришда
рақиблар томонига ўтказиш лозим. Мусобақа 3 ёки 5 қур ўйналади.
Волейбол АҚШда пайдо бўлган (1895). Халқаро федерация (FIVB;
1947 йили асос солинган) га 180 дан ортиқ мамлакат аъзо. 1964 йилдан
Олимпия ўйинлари
дастурига киритилган, 1949 йилданжаҳон
биринчиликлари ўтказилади.
Волейбол Ўзбекистонда 1920 йилдан ўйналади. ЎзР 1991 й.
Халқаро волейбол федерациясига, 1992 йили Осиё волейбол
конфедерациясига аъзо бўлиб кирди. Ўзбекистонда бу
спорт тури
билан 700 мингдан ортиқ киши мунтазам шуғулланади. У мактабларда
оммавий тус олган, жисмоний тарбия бўйича дастурнинг ажралмас
қисми ҳисобланади.
Волейбол 1895 йилда Америка Қўшма Штатларининг Массачусетс
штатидаги Холоик шаҳрида ёш христианлар итифоқи
жисмоний
тарбия бўйича раҳбари пастор Вильям Морган томонидан яратилган.
У волейбол ўйинини оддий, кўп маблағ сарфламасдан ташкил этишни
кўзда тутиб янги ўйиннинг қоидаларини ишлаб чиқди.
1895 йилда Спрингфилд шаҳридаги коллеж директори доктор
Альфред бу ўйинга Волейбол деб ном берди. Волейбол инглизча сўз
бўлиб ўзбек тилида парвоз қилувчи тўп маъносини билдиради.
1897 йилда тадбиқ этилган ўйин қоидалари қуйидагича эди:
1. Майдон ўлчамлари. 7,6 х 15,1 м.
2. Тўрнинг ўлчамлари. 0,61 х 8,2 баландлиги 1,98.
3. Тўп вазни. 340 гр. Диометри 63,5 – 68,5 см.
4. Ўйинчилар сони чегараланмайди ва х.қ.
3
1895-1920 йиллар Волейбол ўйинининг ривожланиш босқичи
бўлиб ҳисобланади.
Ўйиннинг бошқа давлатларда вужудга келиши ва ривожланиши
қуйидагича: 1900 й – Канада, 1906 й – Куба, 1909 й – Пуэрто – Рико,
1910 й – Перу, 1917й – Бразилия, Уругвай, Мексика, Осиёда. 1900-1913
йиллар, 1914 йилда Англия, 1917 йил Франция.
Собиқ Иттифоқда эса 1920-1921 йилларда Ўрта Волга, Қозоқ,
Нижний Новгородда тарқала бошлади. 1922
йиллардан бошлаб
волейбол умумий харбий тайёргарлик таркибига киритилди.
Волейбол Ўзбекистонда қачон, қаерда ва қандай вазиятда вужудга
келгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Лекин айрим тахминларга кўра
1921-24 йилларда волейбол ўйини Қўқон, Тошкент ва Фарғонада
вужудга кела бошлаган. Ўша даврнинг спорт фахрийси К.Лебедев
ҳикоясига биноан 1924-25 кўпчилик ёшларнинг доира шаклида
жойлашиб тўпни бир-бирларига узатишини кўриш мумкин эди.
Кейинчалик ўйинчилар чегараланмаган ҳолда тенг бўлиниб
ўрталарига ип тортиб ўйнаганлар. Қизиқ, мазкур даврда волейбол
ўйини қабўл қилинган халқаро мусобақалар
анча такомиллашган
бўлиб, майдонча 9х18м, тўп билан фақат 3 марта ўйнаш
мумкинлигини, ўйинчилар таркиби 6 кишидан иборат бўлиши,
тўрнинг баландлиги 2,43 см (эркаклар учун), хисоб 15 очкога етганда
1-чи бўлим тугаши ва кўйингки хозирги замонавий волейбол ўйинига
яқин эди. Кейинчалик Перевозников ихлосмандларининг айтишларича
1926 йилда Тошкентдаги Чернишевский номли мактаб ўқитувчиси
Москвадан мусобақа коидалари волейбол тўри ва тўпини биринчи
бўлиб Ўзбекистонга олиб келган. 1927 йил 26 апрелда шу мактабнинг
биринчи расмий мусобақаси ташкил этилган.
1927 йил ёз ойларидан бирида волейбол бўйича Тошкент шахар
биринчилиги ўтказилиб, унда 9 та жамоа катнашган. Чернишевский
номли мактаб жамоаси ғолиб бўлган.
1928 йилда Тошкентда кузги волейбол мусобақаси бўлиб ўтди ва
унда 10 та эркаклар ва 4 та аёллар жамоаси тузилган. Бу
жамоа
мураббийси В.А.Воронцов бўлган. 1933 йилда иккинчи Ўзбекистон
спартакиадаси ўтказилади. Эркаклар ўртасида «Динамо» ва аёллар
бахсида «Узтранс» жамоалари 1- ўринни эгаллади.
1938 йилда декабрдан бошлаб биринчи бор Конституция кунига
бағишланган анъанавий мусобақа ўтказила бошланди.
1939 йилда ўтказилган собик иттифок биринчилигининг
Тошкентда ташкил килинган ҳудудий мусобақалари волейбол ривожи