Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 362,73 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi362,73 Kb.
#185047
  1   2
Bog'liq
amaliy dars 2



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА-МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
 
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ 
“ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ” 
фанидан маърузалар матни 
Кафедра: Жисмоний тарбия ва спорт назарияси 
Термиз 



МАВЗУ.
 
ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ, 
ҚОИДАЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
Режа: 
1. Волейбол ўйининг вужудга келиш 
2. Волейбол ўйининг ривожланиши босқичлари 
3. Волейбол ўйин қоидаси 
ВОЛЕЙБОЛ (FIVB) - (инг. volley ball, volley — 
уриб қайтармоқ ва ball — копток) — жамоа бўлиб 
ўйналадиган спорт ўйини; ўртасидан тўр билан 
(эркаклар мусобақаси учун 2,43 м ва аёллар мусобақаси 
учун 2,24 м баландликда) бўлинган 9x18 метрли 
майдончада ўйналади. Бир жамоа 6 кишидан иборат 
бўлиб, 2 жамоа ўйнайди. Ўйинчилар тўпни қўл билан уриб, рақиб 
майдонига туширишга ҳаракат қиладилар. Коптокни уч уришда 
рақиблар томонига ўтказиш лозим. Мусобақа 3 ёки 5 қур ўйналади. 
Волейбол АҚШда пайдо бўлган (1895). Халқаро федерация (FIVB; 
1947 йили асос солинган) га 180 дан ортиқ мамлакат аъзо. 1964 йилдан 
Олимпия ўйинлари дастурига киритилган, 1949 йилданжаҳон 
биринчиликлари ўтказилади. 
Волейбол Ўзбекистонда 1920 йилдан ўйналади. ЎзР 1991 й. 
Халқаро волейбол федерациясига, 1992 йили Осиё волейбол 
конфедерациясига аъзо бўлиб кирди. Ўзбекистонда бу спорт тури 
билан 700 мингдан ортиқ киши мунтазам шуғулланади. У мактабларда 
оммавий тус олган, жисмоний тарбия бўйича дастурнинг ажралмас 
қисми ҳисобланади. 
Волейбол 1895 йилда Америка Қўшма Штатларининг Массачусетс 
штатидаги Холоик шаҳрида ёш христианлар итифоқи жисмоний 
тарбия бўйича раҳбари пастор Вильям Морган томонидан яратилган. 
У волейбол ўйинини оддий, кўп маблағ сарфламасдан ташкил этишни 
кўзда тутиб янги ўйиннинг қоидаларини ишлаб чиқди. 
1895 йилда Спрингфилд шаҳридаги коллеж директори доктор 
Альфред бу ўйинга Волейбол деб ном берди. Волейбол инглизча сўз 
бўлиб ўзбек тилида парвоз қилувчи тўп маъносини билдиради. 
1897 йилда тадбиқ этилган ўйин қоидалари қуйидагича эди: 
1. Майдон ўлчамлари. 7,6 х 15,1 м. 
2. Тўрнинг ўлчамлари. 0,61 х 8,2 баландлиги 1,98. 
3. Тўп вазни. 340 гр. Диометри 63,5 – 68,5 см. 
4. Ўйинчилар сони чегараланмайди ва х.қ. 



1895-1920 йиллар Волейбол ўйинининг ривожланиш босқичи 
бўлиб ҳисобланади. 
Ўйиннинг бошқа давлатларда вужудга келиши ва ривожланиши 
қуйидагича: 1900 й – Канада, 1906 й – Куба, 1909 й – Пуэрто – Рико, 
1910 й – Перу, 1917й – Бразилия, Уругвай, Мексика, Осиёда. 1900-1913 
йиллар, 1914 йилда Англия, 1917 йил Франция. 
Собиқ Иттифоқда эса 1920-1921 йилларда Ўрта Волга, Қозоқ, 
Нижний Новгородда тарқала бошлади. 1922 йиллардан бошлаб 
волейбол умумий харбий тайёргарлик таркибига киритилди. 
Волейбол Ўзбекистонда қачон, қаерда ва қандай вазиятда вужудга 
келгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Лекин айрим тахминларга кўра 
1921-24 йилларда волейбол ўйини Қўқон, Тошкент ва Фарғонада 
вужудга кела бошлаган. Ўша даврнинг спорт фахрийси К.Лебедев 
ҳикоясига биноан 1924-25 кўпчилик ёшларнинг доира шаклида 
жойлашиб тўпни бир-бирларига узатишини кўриш мумкин эди. 
Кейинчалик ўйинчилар чегараланмаган ҳолда тенг бўлиниб 
ўрталарига ип тортиб ўйнаганлар. Қизиқ, мазкур даврда волейбол 
ўйини қабўл қилинган халқаро мусобақалар анча такомиллашган 
бўлиб, майдонча 9х18м, тўп билан фақат 3 марта ўйнаш 
мумкинлигини, ўйинчилар таркиби 6 кишидан иборат бўлиши, 
тўрнинг баландлиги 2,43 см (эркаклар учун), хисоб 15 очкога етганда 
1-чи бўлим тугаши ва кўйингки хозирги замонавий волейбол ўйинига 
яқин эди. Кейинчалик Перевозников ихлосмандларининг айтишларича 
1926 йилда Тошкентдаги Чернишевский номли мактаб ўқитувчиси 
Москвадан мусобақа коидалари волейбол тўри ва тўпини биринчи 
бўлиб Ўзбекистонга олиб келган. 1927 йил 26 апрелда шу мактабнинг 
биринчи расмий мусобақаси ташкил этилган.
1927 йил ёз ойларидан бирида волейбол бўйича Тошкент шахар 
биринчилиги ўтказилиб, унда 9 та жамоа катнашган. Чернишевский 
номли мактаб жамоаси ғолиб бўлган. 
1928 йилда Тошкентда кузги волейбол мусобақаси бўлиб ўтди ва 
унда 10 та эркаклар ва 4 та аёллар жамоаси тузилган. Бу жамоа 
мураббийси В.А.Воронцов бўлган. 1933 йилда иккинчи Ўзбекистон 
спартакиадаси ўтказилади. Эркаклар ўртасида «Динамо» ва аёллар 
бахсида «Узтранс» жамоалари 1- ўринни эгаллади. 
1938 йилда декабрдан бошлаб биринчи бор Конституция кунига 
бағишланган анъанавий мусобақа ўтказила бошланди.
1939 йилда ўтказилган собик иттифок биринчилигининг 
Тошкентда ташкил килинган ҳудудий мусобақалари волейбол ривожи 



учун катта асос бўлди, бу ҳудудий мусобақаларда «Наука» (Тбилиси), 
«Спартак» (Сталинобод), «Учитель» (Чкалов), «Локомотив» (Боку), 
«Учитель» (Куйбишев), «Спартак» (Ашхабад) ва «Строитель» 
(Тошкент) жамоалари иштирок этган, бунда эркаклар жамоамиз 3-чи, 
аёллар жамоамиз 4-чи ўринни эгаллашган. 
Хозирги кунга келиб Ўзбекистонимиз Мустакил бўлгандан кейин 
ўз чемпионатини ўтказа бошлади. Бунда Қўқоннинг «Автомобилчи», 
Самарқанднинг «Кенап», Тошкентнинг «СКИФ», Андижон, Фаргона, 
«Виктория» (Навоий), МХСК (Чирчик) жамоалари катнашиб 
келмокда. «Автомобилчи» (Қўқон) 2 марта, Кенап (Самарқанд) 2 
марта, МХСК (Чирчик) 1 марта эркаклар ўртасида Ўзбекистон 
чемпиони бўлган. Аёллар ўртасида СКИФ 4 марта, «Автомобилчи» 1 
марта ғолиб бўлган. 
Ўйин қоидалари. Ҳар партияда 6 та ўйинчи алмашишига рухсат 
берилади. Асосий ўйинчи 1 марта алмаштириб, яна ўз жойига қайтиб 
ўйинга тушиши мумкин. Ўйин 3 ёки 5 партиядан иборат. Ҳар партияда 
ўйин хисоби 25 гача, агар 15-15 бўлиб қолса, энг юқори хисоб 17 
очкогача давом этади. Ҳал қилувчи партия таймбрейк тарзида бўлиб, 
2 та очко фарқи билан ютиш керак. 

Download 362,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish