IV. Дастурий таълим технологиялари. Таълим тизимида ўқув материалининг характеридан қатъий назар ўқув жараѐнини дастурлаштиришнинг қуйидаги технологияларидан кенг фойдаланилади:
Бир тармоқли дастурлар (Б.Ф.Скиннер, 1954 йил). Бу дастур оддий саналади. Унга кўра ўқувчи, талаба ҳар бир ўқув материали билан муайян изчилликда таништирилиб борилади. Ўқув материли барча ўқувчи, талаба учун бир хилда – бир хил ҳажм, миқдорга эга ҳолда босқичма-босқич узатилади. Индивиуаллик хусусиятлари ўқув материалини бўлак ва яхлит ҳолда ўқувчи, талабалар томонидан турли тезликда ўзлаштирилишида кўринади.
Кўп тармоқли дастурлар (Н.А.Краудер, 1960 йил). Унга кўра саволларга жавоб беришда ўқувчи, талабанинг хатоларга йўл қўйишига имкон бералиб, бу вазиятда хатоларнинг моҳиятини ва сабабларини англашни тушуниши, уларни тўғрилаши, ўқув материалини ўзлаштиришни машқ қилиши учун шароит яратилади. Кўп тармоқли дастур билан ишлашда ўқувчи, талаба ўқув мақсадига эришиш йўлини ўзининг ички имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзи танлайди. Ҳар бир босқичда ўқувчи, талаба саволларга тўғри жавоб берса, у ҳолда ѐки навбатдаги ўқув материалини ўзлаштиришга киришади, ѐки ѐн томондаги тармоққа ўтиб, унга жойлаштирилган дастурни ўрганишга киришади. Ён тармоқдаги дастурлар бир нечта бўлиб, улар хатоларни англашга кўмаклашиш, қўшимча йўналтирувчи маълумотларни бериш имкониятига эга дастурлар саналади. Ўқувчи, талаба ѐн тармоқдаги дастур билан танишгач, яна асосий тармоққа қайтиб, ўқув материалини яна босқичма-босқич, келган нуқтадан ўзлаштиришга киришади.
Мослашувчан (қоришиқ) дастурлар (Г.Паском, 1950 йил). Улар кўп тармоқли дастурларнинг янада такомиллаштирилган шакли бўлиб, ўқувчи, талабаларнинг мавжуд ички имкониятларини тўла-тўкис ҳисобга олиш имкониятини беради. Бу турдаги дастурлар турли мураккаблик даражасидаги тармоқдан таркиб топади. Тармоқ дастурларининг мураккаблиги ўқувчи, талаба томонидан йўл қўйилган хатолар ѐки жавобларнинг характерига боғлиқ бўлади. Одатда мослашувчан дастурлар ўқув материалини унинг мураккаблик даражаси, саволлар характери ва б. жиҳатларига кўра узатишда усулларни ўзлаштириш учун шароит яратади. Бу каби дастурлар, ўқувчи, талабаларнинг турли вариантлардаги жавобларини таҳлил этадиган схемага эга.
Дастурий таълим қуйидаги тамойилларга таянади (56-расм):
56-расм. Дастурий таълимнинг устувор тамойиллари
Дастурий таълим технологияларини ишлаб чиқиш қуйидаги босқичларда кечади (57-расм):
57-расм. Дастурий таълим технологияларини ишлаб чиқиш босқичлари
Дастурий таълим қуйидагиларга эришишни таъминлайди:
талабалар электрон ўқув-таълим ресурсларига эга бўлади; - ўқув жараѐни талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини тартибга солган ҳолда бошқариш имкониятини яратади;
ўқув материалининг ўзлаштирилиш даражаси назорат қилинади ва назорат асосида уни такомиллаштириш имконияти юзага келади; - ўқув материлининг талабалар томонидан ўзлаштирилиш суръати бошқарилади;
зарур ўринларда тушунтиришлар берилади;
талабаларга йўл қўйилган хатолар кўрсатилиб, уларни тўғрилаш имконияти яратилади;
ички (талабанинг ўз фаолиятини таҳлил қилиши) ва ташқи (ўқитувчи томонидан талаба фаолиятининг назорат қилиб борилиши, хатоларнинг тўғриланиши) қайтар алоқа таъминланади
Do'stlaringiz bilan baham: |