III. Дастурий таълимнинг моҳияти ва имкониятлари. Шахсга йўналтирилган таълим турлари орасида дастурий таълим ҳам муҳим ўрин тутади. Ушбу таълим тури педагогика, психология, кибернетика (ҳозирда ахборот) технологияларининг жадал ривожланиши натижасида шаклланди.
Дастурий таълим – 1) ўқитишнинг ўқувчи, талабалар эҳтиѐжи, қизиқиши, билими, дунѐқараши, улар томонидан ўқув материалларини ўзлаштиришда дуч келиш эҳтимоли бўлган муаммолар, ўқув фанининг имкониятларини инобатга олган ҳолда ташкил этиладиган таълим; 2) педагогик технологияларидан бири
1954 йилда АҚШда профессор Б.Ф.Скиннер томонидан асосланган дастурий таълим ўтган вақт мобайнида янада такомиллашди. Ушбу таълим асосларини яратишда П.Я.Гальперин, Л.Н.Ланда, Н.Ф.Талызина, И.И.Тихонов, В.И.Чепелев ва бошқаларнинг ҳиссалари катта. Дастурий таълим асослари буюк файласуфлар – Суқрот, Платон, И.Ф.Гербарт, Ж.Дьюи ғояларига таянилган.
Узлуксиз таълим жараѐнида дастурий таълимдан фойдаланишнинг ўзга хос жиҳати ўқитишнинг ўқувчилар эҳтиѐжи, қизиқиши, билими, дунѐқарашлари, ўқув фанининг имкониятлари, ўқувчилар томонидан ўқув материалларини ўзлаштиришда дуч келинаѐтган муаммоларни инобатга олган ҳолда ташкил этилишидир. Педагоглар томонидан муаллифлик дастурларининг ишлаб чиқилиши катта аҳамиятга эга. Зеро, муаллифлик дастурлари ОТМнинг ўқув машғулотларининг ранг-баранг бўлишини таъминлаш борасидаги мавжуд имкониятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Дастурий таълимни жорий этишга нисбатан иккита талаб қўйилади. Яъни:
ўқитувчининг назоратидан воз кечиб, ўқувчи, талаба томонидан ўз фаолиятини мустақил назорат қилишга ўтиш;
педагогик тизимни ўқувчи, талабаларнинг мустақил таълим олишига кўчириш
Моҳиятига кўра дастурий таълим таълим дастурлар ѐки мустақил таълим олиш дастурлари деб номланувчи технологиялар асосида йўлга қўйилади. Ушбу дастурларнинг ишлаш тамойили билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми ва даражасини мустақил ўзлаштириш учун шароит яратибгина қолмай, шу билан бирга бу жараѐннинг ўзи автоматик равишда ўқувчи, талаба фаолиятини назорат қилиб боришга асосланади.
Дастурий таълим таълим мақсадига эришиш, босқичлар изчиллигини таъминлаш имкониятини яратиб қолмай, ўқув материалларининг пухта ўзлаштирилиши учун зарур шароитни яратишга йўналтирилади. Таълим жараѐнининг ҳар бир босқичида ўқув материалининг муайян қисми ўзлаштирилади. Шунинг учун ҳар бир ўзлаштирилган қисм юзасидан назорат саволлари, машқлар ва синов топшириқлари ишланган бўлиши зарур. Шу жиҳатига кўра дастурий таълим ўқитувчи ва талаба мулоқоти БКМнинг ўзлаштирилиши жараѐнини бошқарувчи ўргатувчи дастурга асосланади.
Дастурлар асосида махсус дастурлаштирилган дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар ва ўргатувчи қурилма (компьютер модели, дастури) яратилади.
Ўргатувчи дастурларда қуйидагилар тизимлаштирилади:
Ўқув материали.
Ўқувчи (талаба)нинг фаолияти ва унинг ўзлаштириш даражаси.
Ўзлаштириш жараѐнини назорат қилиш шакллари
Ўқув материаллари у қадар катта бўлмаган ҳажмда, муайян қисм ѐки бўлакнинг мантиқий тугалланганлиги асосида ажратиб олинади. Ҳар бир қисм, бўлак ўзлаштириб олингандан кейин ўқувчи, талаба назорат саволларига жавоб беради. Савол-жавоб компьютер дастурига мувофиқ “таълим олувчи ва ахбороткоммуникацион технология” муносабати асосида ташкил этилади. Савол ва жавобларнинг вариантлари аввалдан тайѐрлаб қўйилади. Агарда ўқувчи, талаба саволга тўғри жавоб берса, навбатдаги саволга ўтиш имконияти берилади. Нотўғри жавоб эса талабга ўқув материалини яна бир бор ўзлаштириши, сўнгра саволга жавоб бериши зарурлигини уқтиради.
Компьютер дастурлари ўқув материалини муваффақиятли ўзлаштирилиши, таълим жараѐнини бошқариш имкониятини таъминлай олиши зарур. Шу асосида ўқитувчи ўқувчи, талабанинг ўқув фаолиятидан хабардор бўлиб боради.
Дастурий таълимда ўқув материаллари ўқувчи, талабаларга бўлак-бўлак ҳолида узатилади. Бу эса ўқитувчи томонидан ҳар бир босқичдан кейин ўқувчи, талабанинг ўқув фаолиятини таҳлил қилиш ва унинг ўзлаштириш кўрсаткичларига таянган ҳолда навбатдаги, бир қадар мураккаб ўқув материали, назорат саволлари ва синов топшириқларини узатишга имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |