(лот. “repetitor” – “орқага қайтишни талаб қилувчи”, “такрорловчи”) - индивидуал таълимнинг энг оммалашган замонавий тури
Индивидуал таълим қуйидаги натижаларни кафолатлайди:
ўқув фанлари асосларини ўзлаштира олмасликнинг олдини олиш учун ҳар бир ўқувчи томонидан ўқув дастурларини бажаришда индивидуаллаштириш воситаларидан фойдаланиш;
ҳар бир ўқувчида унинг яқин келажакда ривожлантириши учун таянч бўладиган умумий таълимий кўникма ва малакаларни шакллантириш;
ўқувчиларнинг ўқув мотивациясини ошириш ва уларда билишга бўлган қизиқишларни ривожлантириш;
ўқувчиларда мустақиллик, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, фикрлаш ва ижодкорлик каби сифатларни шакллантириш
Ўзининг концептив асосларига кўра индивидуал таълим қуйидаги тамойилларга таянади (54-расм):
Устувор тамойиллари Илмийлик ва ғоявий Изчиллик ва узлуксизлик асосланганлик тамойили тамойили
Тизимлилик ва Ўқувчининг индивидуал
мақсадга мувофиқлик хусусиятларини инобатга олиш тамойили тамойили
Таълим мазмунини асослашга Таълим жараѐнини ташкил дастурий ѐндошув тамойили этишга ижодий ѐндашиш тамойили
Ўқувчиларнинг индивидуал Таълим жараѐнида ҳар бир ишларини ўқув фаолиятининг ўқувчининг индивидуал ишлаш
бошқа шакллари билан ўзаро суръати ва услубини инобатга интеграцияси тамойили олиш тамойили
54-расм. Индивидуал таълимнинг устувор тамойиллари II. Индивидуал таълим технологиялари.1919 йилда АҚШнинг Дальтон шаҳрида психолог Е.Паркхарст томонидан педагоглар билан ҳамкорликда аниқ режа асосида синф-дарс тизимини ҳар бир ўқувчи билан индивидуал ишлашга ўзгартириш ғояси илгари сурилди. Унга кўра индивидуал шахсий ва психологик имкониятларига таянган ҳолда ҳар бир ўқувчи томонидан ўқув материалларини унга хос бўлган тезлик, суръатда қабул қилиниши учун шароит яратиб берилди. Ўқувчилар куннинг биринчи ярмида ҳеч қандай жадвалсиз, ишчи йўриқнома асосида мустақил ишлайди. Куннинг иккинчи ярмида эса ўз қизиқишларига кўра кичик гуруҳ ѐки жуфтликларда муайян саволлар бўйича топшириқларни бажаради, ўрганилган мавзуни муҳокама қилади. Ушбу метод унинг ғоялари асосланган шаҳар шарафига “Дальтон-режа” деб номланди. Ушбу метод Россияда “лойиҳа методи” номи билан оммалашди ва ўтган асрнинг 20йилларида университет ҳамда мактабларда кенг қўлланилди.
Лойиҳа методи – ўқув жараѐнини индивидуаллаштириш, ўқувчининг ўзини мустақил намоѐн қилишини режалаштириш, ўз фаолиятини оқилона ташкиллаштириш ва назорат қилиш имкониятини берадиган таълим методлари мажмуи
Бугунги кунда таълим жараѐнининг индивидуаллашганлигини белгиловчи қуйидаги технологиялар маълум: