1. Эстониялик тадқиқотчи Инге Унт томонидан асосланган индивидуал таълим технологияси. Ушбу технология замонавий шароитда ўқувчиларнинг уйда ва мактабда мустақил ишлашлари индивидуал таълимнинг асосий шакли деган ғояга таянади.
Технологиянинг моҳияти ва методикаси учун характерли бўлган жиҳатлар қуйидагилардир:
мустақил ишлаш учун индивидуал ўқув топшириқлари;
индивидуал мустақил таълимни ташкил этишга доир йўриқнома;
мавжуд ўқув адабиѐтларидан самарали фойдаланиш)
2. Машҳур педагог А.С.Границкаянинг мослашувчан таълим тизими. Мазкур технология синф-дарс тизими доирасида синф ишини шундай ташкил этиш имконияти мавжудки, унга кўра ўқитувчи таълим жараѐнининг 60-80 фоизида ҳар бир ўқувчи билан индивидуал ишлаш имкониятига эга бўлади, деган ғояни илгари суради.
Технологиянинг моҳияти ва методикаси учун характерли бўлган жиҳатлар қуйидагилардир:
дарснинг стандарт бўлмаган, ўзига хос тузилиш
(1-қисмда ўқувчилар жамоаси, бутун синф ўқувчилари, ўқитилади; 2-қисмида эса бир-бири билан параллел, яъни, ўқувчиларнинг мустақил таълими ҳамда ўқитувчининг ҳар бир ўқувчи билан алоҳида ишлаши;
оммалашган тизим (м: Шаталов тизими);
ўзгарувчан таркибга эга жуфтликда ишлаш (Дьяченко тизими);
мослашувчанликни таъминловчи кўп даражали ўқув топшириқлари
(Границкая) методикаларидан фойдаланиш
3. В.Д.Шадриковнинг ўқув режасига мувофиқ ташкил этиладиган шахсга йўналтирилган таълим тизими. Бу технология негизида агарда муайян мураккабликдаги топшириқларнинг моҳияти тушунтирилиб, ўқиш жараѐнининг ўзини рағбатлантирилса-да, бироқ, ўқувчига айни вақтда унинг қурби, имконияти етадиган даражада ишлаши учун шароит яратилса у ҳолда унинг қобилиятлари самарали ривожланади, деган ғоя ѐтади.
Технологиянинг моҳияти ва методикаси учун характерли бўлган жиҳат қуйидагича:
ҳар бир ўқувчининг қобилиятидан қатъий назар таълимни самарали олиб борилишини таъминловчи олти даражадаги ўқув режаси, дастури ва методик қўлланмалар мавжуд бўлиб, уларда ўқув материалларининг минимал даражаси турли мураккабликлар бўйича қамраб олинади
Индивидуал таълим технологиялари бир қатор умумий жиҳатларга эга. Улар:
ҳар бир таълим олувчининг ўқитиш жараѐнидаги муваффақиятини таъминловчи омиллар (машғулотларнинг муайян оралиқда ўтказилиши, ўқувчиларнинг фикрлаш, тафаккур юритиш, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришдаги хатоликларни бартараф этиш)ни ҳисобга олиш; - ўқув машғулотларида кўникма, малака ва тафаккурга эга бўлиш, иш қобилиятининг пасайишидаги индивидуал хатоликларни бартараф этишнинг самарали воситаларини қўллаш;
оила тарбияси, шунингдек, мотивациянинг етарлича ривожланмаганлиги ҳамда ироданинг етишмаслигидаги хатоликларни
инобатга олиш ва бартараф этиш;
кучли ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга йўналтирилган ўқув жараѐнини ижодий фаолиятни йўлга қўйиш, синф ва синфдан
ташқари ишларни ўзаро уйғунлаштириш асосида) кучайтириш;
ўқитиш жараѐнида бир қатор элментларни эркин танлаш имкониятини яратиш;
умумий кўникма ва малакаларни шакллантириш;
ўқувчиларда ўзини ўзи мустақил баҳолаш малакаларини таркиб топтириш;
таълим жараѐнида замонавий техник воситалар, шу жумладан, ахборот технологияларини фаол қўллаш
Хорижий мамлакатлар ҳозирги вақтда ҳам индивидуал таълим технологияларини қўллаш тажрибасига таяниб иш кўради. Уларда индивидуал таълим технологиялари сифатида айни вақтда қуйидаги турлари қўлланилмоқда (55-расм):
55-расм. Хориж индивидуал таълимининг асосий турлари
Трамп режасига кўра ўқув машғулотлари катта аудиторияларда ташкил этилади. Уларда 100-150 нафар ўқувчи, талаба мавжуд бўлади. Машғулот тажрибали, малакали ўқитувчилар, профессорлар томонидан олиб борилади. Амалий машғулотларда ўқувчи, талабалар кичик гуруҳлара маъруза материалини муҳокама асосида ўрганиб, баҳс-мунозара ташкил этади. Инивидуал иш эса ўқув хонаси ва лабораторияларда олиб борилади.
Мавзуни ўзлаштириш учун ажратилган умумий соат қуйидагича тақсимланади:
маъруза машғулотлари учун – 40 фоиз;
кичик гуруҳларда ишлаш учун – 20 фоиз;
ўқув хонаси ва лабораторияларда олиб бориладиган машғулотлар учун – 40 фоиз
“Трамп режаси”га кўра ташкил этилган машғулотларда ўқув фанлари асосларини ўзлаштира олмайдиган ўқувчи, талабалар бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |