Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги т ошкент молия институти


Монометаллизм пул тизими шароитида



Download 79,63 Kb.
bet4/5
Sana21.07.2022
Hajmi79,63 Kb.
#832960
1   2   3   4   5
Bog'liq
Raimov Sherzod BI-56-2(YN) 21-variant

Монометаллизм пул тизими шароитида – битта қимматбаҳо металл (олтин ва кумуш, асосан олтин) умум эквивалент вазифасини бажарди. Шу билан бирга, пул тимизининг монометаллизм даврида муомалага олтин тангаларга майдаланадиган бошқа пул белгилари (хазина билетлари, банкнотлар ва майда монеталар) ҳам кириб кела бошлади.
Халқаро валюта – кредит муносабатларини амалга оширишда XIX асрда тўлиқ ва XX асрнинг бошларигача муомалада олтин асосий рол ўйнади. Олтин стандартининг ривожланган даври 1880 – 1914 йилларга тўғри келади.
Монометаллизм ўз навбатида олтин танга, олтин қуйма ва олтин девиз стандартини ўз ичига олар эди.
Олтин танга стандарти товарларнинг баҳоси олтинда ифодаланади, мамлакат бозорларида олтин тўлов воситасини бажаради ва эркин равишда зарб этилади. Олтин пулнинг барча функцияларини бажаради. Олтин танга стандарти шароитида пул тизими талаб ва таклиф асосида тартибга солиниб, муомаладан ортиқча бўлган олтин танглар “автоматик равишда” жамғармага йўналтирилди, муомалада қўшимча тўлов воситасига эҳтиёж туғилганда улар жамғармадан муомалага қайтарилади. Олтин танга стандарти шароитида мамлакатда пул тизимини ташкил этиш силлиқ ва самарали тарзда амалга оширилди, бироқ кишиларнинг товар моддий қийматларга бўлган талабининг ҳажми иқтисодиётдаги мавжуд олтин захиралари ҳажмидан сезиларли даражада ортиб борди, шунингдек, олтин танга стандарти шароитида Марказий банкларда маълум даражадаги олтин захираларини шакллантириш заруриятини келтириб чиқарди.
Олтин танга стандартининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат эди:
– олтин тангаларни қатъий ўрнатилган қийматларда эркин равишда зарб этиш;
– ўзининг қийматини олтинда ифода этадиган пулларни майдалаш;
– олтиннинг мамлакатлар ўртасида эркин айирбошлануви;
– олтин пулнинг барча функцияларини бажариши.
Биринчи жаҳон уруши жуда катта миқдордаги молиявий харажатларни вужудга келишига сабаб бўлди, бунинг натижасида ҳукумат бюджет тақчиллигини қоплаш мақсадида муомалага қоғоз пулларни эмиссия қилди. Бу ўз навбатида биринчи жаҳон урушида иштирок этган барча мамлакатларда (АҚШдан ташқари) олтинни қоғоз пулларга алмаштириш ва хорижга олиб чиқиб кетиш қонунан таъқиқлаб қўйилди. Биринчи жаҳон урушидан кейин, бирорта мамлакат олтин танга стандартига қайтиш имкониятини қила олмади. 1920 йилларда қатор мамлакатларда олтин қуйма стандарти жорий этилди.
Олтин қуйма стандарти шароитида банкноталар давлат томонидан ўрнатилган суммада олтин қуймаларга айирбошланади, олтин қуйма стандарти шароитида муомалада олтин тангаларнинг тўлов воситаси сифатида ҳаракати ва эркин зарб қилиниши амал қилмайди.
Олтин қуйма стандартлари асосан олтин захираларига бой бўлган АҚШ, Англия, Франция ва Японияда ҳукм сурди. Унга кўра муомалага олтин тангаларнинг эркин зарб қилиниши барҳам топиб, пулларни олтинга алмаштириш қуйилмаларнинг қиймати асосида чегараланиб қўйилди. Масалан, Буюк Британияда бир олтин қуйилмаси 12,4 кг.га тўғри келар эди. Ушбу қуйилмани олиш учун 1700 фунт стерлинг зарур эди. Францияда бир қуйилма 12,7 кг бўлиб, ушбу қуйилма 215 минг франкка баҳоланар эди.
Катта миқдорда олтин захираларига эга бўлмаган мамлакатларда (Австралия, Германия, Дания, Норвегия ва бошқалар) олтин девиз стандарти амал қилар эди. Олтин девиз стандарти жорий этилган мамлакатларда миллий валюталар девизларга, яъни олтинга эркин алмашадиган чет эл валюталарига айирбошланиши жорий этилди. Бунинг натижасида бир мамлакатнинг иккинчи мамлакатга валютавий боғлиқлиги вужудга келди.
1929 – 1933 йилларда юз берган бутун жаҳон иқтисодий инқирози натижасида олтин монометаллизмининг барча шакллари амал қилиш фаолиятини тўхтатди, АҚШ долларининг олтинга нисбатан паритети сақланиб қолди. 1930 йиллардан бошлаб халқаро ва маҳаллий ҳисоб – китобларда қоғоз – кредит пул тизими фаолият юрита бошлади.
Ушбу тизимнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат эди:
– олтиннинг умумэквивалент сифатида муомаладаги ҳаракати тўхтатилди, банкотларнинг олтинга айирбошланиши ва майдаланиши барҳам топди, олтин ички ва ташқи оборотдан чиқиб захира сифатида сақланадиган бўлди;
– банкларнинг кредит операциялари асосида муомалага нақд ва нақдсиз пул белгилари чиқарилди;
– пул оборотининг асосий улушини нақд пулсиз ҳисоб – китоблар эгаллай бошлади;
– давлат томонидан пул муомаласини тартибга солиш кучайтирилди, иқтисодиётда пул муомаласини тартибга солишнинг инструментлари ишлаб чиқилди.

Download 79,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish