Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги т ермиз давлат университети



Download 29,37 Mb.
bet34/70
Sana24.02.2022
Hajmi29,37 Mb.
#213061
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   70
Bog'liq
Цитрус Усимликлари УМК. docx

Олтингугурт етишмаслиги кам кузатилади; унинг белгилари азот етишмаслиги билан бир хил, аммо улар фақат ёш баргларда учрайди.
Рух етишмаслиги тарқалиши бўйича азот етишмаслигидан кейинги ўринни эгаллайди. Бунда баргларда хлороз ҳосил бўлади, барглар кичик ва новда бўғин оралари калта бўлиб қолади. Хлороз томир ораларида тарқалади, барглар жуда оч-яшил бўлиб қолади. Сурункали рух етишмаслиги новда ва шохлар нобуд бўлишига олибкелади.
Бор заҳарлилиги: барглар учидан бошлаб сарғаяди, кейин сарғайиш барг четлари орқали пастки қисмларига тарқалади. Зарарланган тўқималар кейинроқ нобуд бўлади. Зарарланган баргларнинг остки томонида елим ҳосил бўлади. Тупроқ таркибидаги ортиқча бор экинни яхшилаб суғорганда ёки кучли ёмғир ёққанда ювилиб, чиқиб кетади. Юқорида кўрсатилган барча элементлар етишмаслигининг олдини олиш ёки етишмасликни даволаш учун, тупроқ нордонлигини тартибга солган ҳолда, тегишли элементларни тупроққа киритиш ёки уларнинг эритмаларини баргларга пуркаш лозим.
Цитрус ўсимликлари мевасининг чириши. Цитрус экинлари меваларининг айрим касалликлари уларни омборхоналарда сақлаш даврида ривожланади. Қўзғатувчилар одатда меваларни ҳар хил механик жароҳатлар орқали зарарлайди. Улар қаторига қуйидаги касалликлар киради.
Мевалар антракноз ва фитофтороз чириши ҳақида маълумотлар
юқорида келтирилган.
Мева қобиғи чириши (мукороз). Қўзғатувчи замбуруғлар Rhizopus туркумига мансуб бир неча зигомицет турлардир. Зарарланган мева қобиғи юмшоқ, сув шимганга ўхшаш бўлиб қолади, мевани бармоқ билан босганда,у мевага осон кириб кетади. Зарарланган жойларда ичида қора нуқталари (спорангийлар) мавжуд бўлган оқиш-кулранг моғор пайдо бўлади.
Қора моғор (аспергиллёз). Касалликни асосан оч тусли гифомицет Aspergillus niger космополит тури, баъзан бошқа Aspergillus турлари ҳам қўзғатади. Олдин зарарланган мевада очиқ тусли, жуда юмшоқ, бармоқ биланосон тешиладиган доғлар пайдо бўлади. Кейин улар ботиқ, бурушиқ шакл олади, устида оқ моғор ҳосил бўлади, кейин (споралаш органлари пайдо бўлганида) моғор қора-қўнғир, чангсимон бўлиб қолади.
Замбуруғнинг конидиофоралари учида шар шаклли шиш, унинг устида стеригмалар мавжуд; стеригмаларда думалоқ, қобиғи олдин силлиқ, кейинчалик сўгалчалар билан қопланган, диаметри 2,5-4 мкм келадиган конидиялар занжирчалари ҳосил бўлади. Қўзғатувчи сапротроф сифатида тупоқда ва ҳар хил бошқа субстратларда жуда кенг тарқалган. Унинг ўсиши ва ривожланиши учун оптимал ҳарорат 32°С атрофида.
Кўк моғор (пенициллёз). Қўзғатувчи оч тусли гифомицет Penicilliumitalicum туридир. Меваларнинг қобиғи юмшоқ, сув шимганга ўхшаш, бурушиқ, бармоқ билан осон тешиладиган бўлиб қолади, уларнинг устида тор, оқ ҳошияли, кўк тусли, чангувчи конидиал органлари ҳосил бўлади. Вақт ўтиши билан спораларнинг туси кўкдан қўнғир-зайтунга ўзгаради, қўзғатувчи сапротроф сифатида тупроқда ва ҳар хил бошқа субстратларда жуда кенг тарқалган. Яшил моғорга нисбатан P. Italicum бензимидазолларга жуда тез чидамлилик ҳосил қилади. Кўк ва яшил моғор қўзғатувчилари ўсиши ва ривожланиши учун оптимал ҳарорат 24°Сатрофида; 10°С да P. italicum яшил моғор қўзғатувчисидан тезроқ ўсади, ривожланади ва тарқалади..

Download 29,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish