Цитрус ўсимликларининг иқлим ўзгаришига таъсирчанлиги
Маълумки сўнгги йилларда тез-тез такрорланаётган ноқулай об-ҳаво шароитлари, жумладан ҳаво ҳароратининг кундузи кескин кўтарилиши ва кечқурун кескин пасайиши ҳисобига етиштирилаётган цитрус ўсимликларига катта, салбий таъсир этади. Бу эса ўз навбатида уларнинг иммунитети пасайиши ва ҳосилнинг каттагина қисмининг тўкилишига сабаб бўлади. Бунинг олдини олиш мақсадида ўсимликларнинг иммунитетини ошириш муҳим ҳисобланади, бунда таркибида 10-15 хил турли макро ва микро элементлари мавжуд бўлган, ўсимлик ўсишини бошқарувчи биостимуляторларини қўллаш яхши натижа беради. Ушбу биостимуляторлар турли кислоталар жумладан янтар, фолифул, трептерпин кислоталаридан иборат.
Ушбу биостимуляторларни ўсимликка бериш тартиби қуйидагича бўлади.
№
|
Ўсимлик ёши
|
Томчилатиб суғориш
10 л сувга 1 г
|
Барг орқали суғориш
10 л сувга 1 г
|
1
|
Ёш кўчатга
|
3
|
3
|
2
|
Ўрта ёш кўчатга
|
6
|
4
|
3
|
Катта ёшдаги кўчатга
|
9
|
5
|
Совуқдан сақлашда комплекс ўғитларнинг таъсири. Шунга алоҳида эътибор бериш жоизки, айрим ҳаваскор боғбонлар ўғитлашда таваккалчиликка йўл қўйиб келгуси ҳосилни бой бериб қўйишмоқдалар. Бугунги кунда олимларимиз томонидан истиқболли комплекс ўғитлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ўғитлар иссиқхона шароитида ва мевазор боғларда самарали синовдан ўтказилмоқда. Улар ўсишни ривожлантириб озиқ моддаларнинг ўзлаштирилишига ёрдам беради, ҳосилдорликни оширади, мевалар тўкилишининг олдини олади ва айрим зараркунандалар ва ҳашоратларни бошланғич ривожланиш даврида нобуд қилади. Ушбу биостимуляторлар цитрус ўсимликларини ўстиришда бир вегетация даврида 3-5 марта қўлланилади.
Комплекс ўғитлар таркиби қуйидагилардан иборат:
Органик моддалар
Эркин аминокислоталар
Гумин ва фульво кислоталар
Тез ўзлаштирилувчи азот
Сувда эрувчи калий ва фосфор
Микроэлементлар-молибден, бор, олтингугурт, цинк, кобальт, темир, магний
Уларнинг афзалликлари:
Ўсимлик учун қувват манбаи,
Ўсимлик ўсиш учун стимулятор вазифасини бажаради,
Ўсимликка озиқ моддаларнинг ўзлаштирилишига ёрдам беради,
Илдиз тизимининг шаклланишини яхшилайди,
Гуллаш ва ҳосил тугиш жараёнини тезлатади.
Ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам ўсимликнинг чангланишига ва мева тугишига ёрдам беради.
Гул ва мевалар тўкилишининг олдини олади,
Меваларнинг майдалашиб ва буришиб қолишига йўл қўймайди.
Ўсимликнинг нафас олишини яхшилайди
Тупроқда туз тўпланишининг олдини олади
Тупроқдаги органик моддалар миқдорини оширади
Баргдан ва илдизидан томчилатиб суғориш орқали озиқлантиришнинг қулайлиги
Ўсимликларнинг ташқи ноқулай таъсирларга яъни совуққа, иссиқга, қурғоқчиликка чидамлилигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |