14-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
БИР ЛИМОН ДАРАХТИГА БИР МАВСУМДА ОРГАНИК ВА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАРНИНГ ИККИ МУДДАТДА БЕРИШ МЕЪЁРЛАРИ
Ушбу амалий машғулот кундалик жадвал асосида бажарилади.
11-жадвал
Ўғитлар
|
Дарахтнинг ёши, йил
|
1-5
|
6-10
|
11-15
|
15 дан ортиқ
|
Чириган гўнг кг
|
04 - 5
06-5
|
04 - 7
06-8
|
04 - 10
06-10
|
04 - 12
06-13
|
Аммоний сульфат г
Азот 20 %
|
04 -75
06-75
|
04 - 100
06-100
|
04 - 200
06-200
|
04 - 350
06-350
|
Мочевина г
Азот 45 %
|
04 -30
06-30
|
04 - 50
06-50
|
04 - 100
06-100
|
04 - 150
06-150
|
Аммофос г
Фосфор 50%
|
04 -80
06-80
|
04 - 100
06-100
|
04 - 200
06-200
|
04 - 250
06-250
|
Суперфосфат г
Фосфор 20%
|
04 -200
06-200
|
04 - 250
06-250
|
04 - 300
06-300
|
04 - 350
06-350
|
Калий хлорид г
Калий 56 %
|
04 -25
06-25
|
04 - 40
06-40
|
04 - 60
06-60
|
04 - 80
06-80
|
Калий сульфат г
Калий 50 %
|
04 -30
06-30
|
04 - 50
06-50
|
04 - 70
06-70
|
04 - 100
06-100
|
15 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
ЦИТРУС ЎСИМЛИКЛАРИ МЕВАСИДАН ЦУКАТЛАР ТАЙЁРЛАШДА, ПАЗАНДАЧИЛИКДА, КОСМЕТИКАДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ.
Хорижнй мамлакатдарда цитрус мевадаридан сукатлар тайёрлаш кенг йўлга қўйилган, Сукатлар тайёрлаш учун цитрус мевалари ичида апельсин ва мандарин энг ахамиятли хисобланади.
Сукат тайёрлаш учун мсвалар сараланади, чириган, механик шикастланган ва бошқа нуқсонли мевалар олиб ташланадн. Сўнгра мевачар оқор сув билан яхшилаб чайилади.
Цитрус мевадаридан сукатлар тайёрлаш икки усулда амалга оширилади: пўсти билан ва пўстлоқсиз. Хар иккала ҳолатда хам мевалар кўндалангига доирачалар шаклида ёки бўйламасига сомончалар кўринишнда кесиб олинада. Кесишга махсус мева тўғровчи машиналарда амалга оширилади.
Кесилган пайрахаларга шакар упаси билан ишлов берилади, яъни махсус аралаштирувчн машиналарда шакар упаси сешилади. Цитрус сукатларининг бошқа сукатлардан фарки хам шунда, яъни уларга шакарли қайноқ сувда емас, балки шакар упаси сепувчи машиналарда ишлов берилади. Бунда уларнинг табиий таъми, ранги ва витаминлигининг юкори даражада сакланиб колишига еришилади.
Шакар упаси сепилган пайрахалар махсус сунъий қуритгичга йўналтирилади ва обдон қуритилади. Қуритиш агента сифатида иситилган (70° С) хаводан фойдаланилади. Бунда махсулот махсус тўрсимон транспортёрда ҳаракатланади, махсулотга эса иссик хаво оқими бериб турилади, Сукатларнинг тайёр бўлганлиги уларни сиқиб кўриш билан текширилади, Кафтга олиб сиқилганда пайрахалар бир- бирига ёпишмаслиги лозим. Кўриб чиққан сукатларга иккинчи марта шакарли упа ёки бошқа қандолат ҳомашёлари билан ишлов берилади, бу еса уларнинг товар кўринишини янада оширади.
Цитрус мевадаридан тайёрланган сукатлар махсус полимер қадоқларга қадокланади. Бундай кадокларда уларнинг сақланиши, харидоргирлиги ортади. Сукатларни 6 ойгача сақлаш мумкин.
С витаминига бой лимонли чойни хамма севиб истеъмол қилади. Чунки у шамоллаш ёки унинг олдини олишда катта ёрдам беради. Лимонни қайта ишлаш натижасида мураббо, турли ширинликлар, конфетлар, консервалашда фойдаланиладиган қўшимча махсулотлар, эссенциялар тайёрланади. Мева ва полиз махсулотларидан тайёрланадиган турли салатларнинг хуштаъмлигини орттириш учуй хам лимон сувидан кенг фойдаланилади. Балик махсулотларидан тайёрланадиган таомларга лимон бўлаклари қўшилса нафақат чирой, балки ўзгача таъм хам бахш этади. Балиқ тозалаган пичоқни лимоннинг паррак килиб кесилган бир бўлаги билан артсангиз, балик хидидан асар ҳам қолмайди. Товуқ, ўрдак, ғоз гўштларини бутунлигича пиширганда, ичига 1 дона лимон солсангиз, таомингиз юмшоқ, янада мазали бўлиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |