Барглардаги дог. Мазкур касалликнинг қўзғатувчиси -замбуруғлар. Баргларда корамтир қинғир-қийшиқ доғлар пайдо бўлади, кейинчалик эса улар бирикиб, бутун баргни зарарлайди. Борди-ю ўз вақгида даволанмаса, у ўсимликнинг барча қисмига тарқалиши мумкин. Уни даволаш учун касалланган япроқларни олиб ташлаб, системали фунгицид билан ишлов бериш: бир неча ҳафта мобайнида сув пуркалади, суғориш хдм кескин равишда камайтирилади.
Антракноз. Ушбу касаллик, асосан, нам, иссиқ. жойдаги ўсимликларда учрайди. Касаллик бошланишида баргларда қора-қўнғир доғлар пайдо бўлади, аста-секин япроқ бутунлай қўнғир тусга киради. Касалликнинг ривожланишига юқори намлик, фосфор ва калий еташмаслиги "ёрдамлашиб юборади”. Баргларнинг хаммаси қўнғир тусга кирганда, ўсимликнинг ер устки қисми нобуд бўлади. Бунга йўл кўймаслик учун бошқа барг касалликларини даволаш усулларини қўллаб, уни бартараф этиш лозим.
Уншудринг. Касалликнинг номига қараб унинг кўринишини айтиш мумкин, яъни ўсимлик баргларида унга ўхшаган замбуруғлар пайдо бўлади. Улар буришиб, сарғаяди ҳамда ўсимлик ривожланиши секинлашади. Касаллик жуда кам холлардагина хонаки лимонларда кўзатилишй мумкин. Уни даволашнинг энг биринчи чораси ўсимликка мунтазам равишда тоза ҳавонинг келиб туришини таъминлаш. Агар касаллик аломатлари сезилса, саримсоқли сув ёки мис купороси эритмасини пуркаш (1 л сувга 5 г купорос) мумкин.
Қалқонли биг. Кдлқонли бит цитрус ўсимликларда энг куп учрайдиган зараркунандалардан бири хдсобланади. У ўсимликнинг шохлари, барглари ва хосилида учрайди. Улар ўсимликнинг шарбатани сўриб, унинг холсизланиши ва хосилдорликнинг камайишига олиб келади. Ўсимликка тушган хашарот жуда тезлик билан кўпаяди. Улар яна шуниси билан хавфлцдирки, вирусли касалликларни хдм таркатади. Уй гулларида кўплаб учраши мумкинлиги туфайли лимон ўсимлигини уй гуллари ёнига кўймасликни маслаҳат берамиз.
Аломатлари: ўсимликка ёпишган битлар туда бўлиб юради ва баргнинг орқа томонида жойлашган бўлади. Пати жада барглар рангсизланиб, букланади. Ёш новдалар эса қийшаяди.
Курашиш чоралари: 1-вариант. Тушган япроқпар териб олиниб, ёқиб юборилади. Қийшайган, касалланган бўталар кесиб ташланади. Барг ва новдалар кирсовун эритмаси билан ҳар икки тарафи эхтиёткорлик билан ювилади. Ювиш пайтида тувакка совунли сув тушмаслиги зарур. Бунинг учун тупроқ полиэтилен билан ёпилиб, ўсимлик туби бирор юмшоқ мато билан ўралади. Шунингдек, ўсимликка икки фоизли ёгли эмульсия (ҳаво ҳарорати салқин, лекин минус даражада эмас) пуркалади.
2-вариант. Актеллик эритмаси билан (2 мл 1 л сувга) аралаштирилади. Ҳафта оралигида икки-уч марта ишлов бериш мумкин.
Ургимчаккана баргнинг хар икки томонига ёпишган бўлиб, унинг шираси билан озикланади.
Аломатлари: ўргимчаккана ёпишган япроқларда оппоқ нукталар пайдо бўлади.
Курашиш чоралари: хаваскор цитрусчиларнинг тажрибаларига кура, ургимчаккана ва ширага қарши оддий усулни куллаш мумкин.
Дазмол орқали кўчат ҳажмига мос ёпиштирилган полиэтилен қопча кийгизилиб, озгина пахта ёки юмшок мато дихлофос эритмаси билан хўллангач, қопчанинг ичига қўйилади ва қопнинг оғзи махкам ёпилади. Шундан сўнг бир неча соатга қолдирилади. Бу усулни уч хафта мобайнида, уч марта қўлланилганда, ҳашаротлар тамоман йўқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |