Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги т ермиз давлат университети


Бир каторли икки нишабли хандакнииг тузилиши схемаси



Download 29,37 Mb.
bet48/70
Sana24.02.2022
Hajmi29,37 Mb.
#213061
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70
Bog'liq
Цитрус Усимликлари УМК. docx

Бир каторли икки нишабли хандакнииг тузилиши схемаси:
1-хандак каркаси; 2-хандак роми; 3-ер сатхи; 4-хандак девори; 5-хандак тупроги
Ҳандакларни қазишда устки унумдор тупроқ қатлами олиб қўйилади. Ҳамда белгиланган чуқурликда экилади. 1 метр квадратга 18-20 кг гўнг, 80- 100 г суперфосфат, 50 г калий солинади, оғир тупроқнинг ғоваклигини ошириш мақсадида 1 метр квадратга бир челакдан қум ҳам солинади. СолинГан субстратлар яхшилаб аралаштирилади ва унинг устига олиб қўйилган тупроқнинг унумдор қисми солилиниб, ёйилади. Ҳандак деворлари хар хил материаллар билан мустахқамланади, сомонли сувоқ ёки ғишт, тош терилади, пахса девор қилинади.

8 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
ЦИТРУС ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИК ТУЗИЛИШИ.
Дарахти ёввойи холда 3-7 м, маданий навлари 1-3 м, илдизлари ёйиқ- сочиқсимон, 60-70 см чуқурликда ва ёнига ўсади. Шох-шаббаси ёйиқ, тарвақайлган,1, 2, 3, тартиб шохлардан иборат, новдалари тиконли, баъзилари тиконсиз, барги қалин, оч яшил, чўзиқ, тухумсимон, гуллари икки жинсли оқ, хушбўй меваси тухумсимон баъзан думалоқ, ўртача оғирлиги 100-120 г дан 300-400 г гача, пўсти сариқ, силлиқ ёки ғадир-будир, тақир, эти 8-10 паллали, оч сариқ, серсув, нордон. Цитрус ўсимликлари ўстирилганда тартиб шохларининг сони қанчалик кўп бўлса, шунга мувофиқ барглари ҳам шунчалик кўп бўлади. Барг сони меъёрий 75-80 атрофида бўлса хосилдорлик юқори бўлади, багрда содир бўладиган фотосинтез жараёни интенсив бўлиб мевалар ва илдиз тизимлари моносахаридлар билан яхши таъминланади. Масалан фақатгина лимон мисолида айтадиган бўлсак, унинг Мейер нави деярли тиконсиз, Мир нави тиконли бўлади. Грейфрут ва Апелсин дарахтлари лимон ва мандарин дарахтларига нисбатан бирмунча баландроқ бўлади.
Цитрус ўсимликлари меваси пўсти икки қисмдан: ёғочли эндокарпия- флаведо ва сувли эндокарпия-альбедо яъни оқ тусдаги момиқсимондан иборат.
Альбедо қисми қалин бўлганлиги учун цукатлар тайёрлашда фойдаланилади.
Цитрус ўсимликларининг ўсиши ва ривожланиши
Илдиз. Илдиз дарахтнинг пойдевори, унинг вазифаси ўсимлик ер устки қисмини мустахкам тутиб туриш тупроқдаги сув ва озиқ моддаларни ер устки қисмига ўтказиш, зарур озиқ моддаларни тўплаш, тупрокдаги бактерия ва замбуруғлар ёрдамида мураккаб органик моддалар - амидлар, аминокислоталар, оқсилларни синтез қилишда қатнашишдан иборат. Илдиз ер ости сувларини пасайтириш, кўчма қумларни мустахкамлаш, тупроқ - эрозияга қаршилигини оширишга ёрдам беради. Илдиз ўсимликнинг фаол вегетатив органларидир. Илдиз ўзида захира озиқ моддаларни тўплайди. Ён илдизлар атрофга таралиб, улардан ўсувчи ва сўрувчи, ўтказувчи илдизлар пайдо бўлади. Ер ости сизот сувлари чуқур жойлашган бўз тупроқларда илдиз чуқур ўсади, ер ости сувлари юза жойлашган ерларда ёнига таралиб ўсади. Илдизнинг қай даражада ривожланиши тупроққа ва парваришга боғлиқ.
Тана ер усти қисмининг асосий пояси.
Тана билан илдизнинг тутуашган жойи илдиз бўғзи деб юритилади, тананинг биринчи асосий шохчага бўлган қисми штамб дейилиб, ундан юқориги қисми марказий тана ёки лидер дейилади.
Шох. Марказий тана ёки лидердан ёнига ўсадиган новдаларнинг ривожланган холати шох деб юритилади. Энг шохлар асосий шох деб юритилиб, ундан биринчи тартиб, биринчи тартибдан иккинчи тартиб, иккинчи тартибдан учинчи тартиб шохчалар пайдо бўлади. Шохларнинг бир ўсув даврида ўсган қисми новда деб аталади. Новдада барглар жойлашади.
Барг. Ўсимликнинг мухим органларидан бири хисобланади, фотосинтез, транспиратция каби мухим физиологик жараёнлар баргда кечади. Барг куртакдан ўсиб чиқади. Куртак ўсув ва хосил органлардан пайдо бўлади. Куртаклар барг қўлтиғидан шаклланади, куртаклар ўсув ва мева куртаклардан иборат. Ўсув куртагидан барг ва новда ривожланади.
Гул. Ўсимликнинг генератив (жинсий кўпайиш) органидир.
Цитрус ўсимликларининг гули икки жинсли.

Download 29,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish