Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Дорихона хоналари ва жихозларига қўйиладиган санитар тартиб қоидалари



Download 1,26 Mb.
bet65/99
Sana29.03.2022
Hajmi1,26 Mb.
#516808
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   99
Bog'liq
1.1-8 боблар

4.7. Дорихона хоналари ва жихозларига қўйиладиган санитар тартиб қоидалари
Ишлаб чиқариш хоналарининг деворлари, пол ва эшиклари нам усул билан тозалаш имкони мавжуд бўлган материалдан бўлиши лозим. Бунда девор ва полларга ишлов беришда сувга чидамли бўёқлар, эмаль, ёки чинни керамика материалдан ва линолиумдан фойдаланиш мумкин. Линолиум билан қоплаш жараёнида албатта чокларга ишлов бериб, уларни пайвандлаш зарур.
Дорихона жихозларини ички ва ташқи қисми силлиқ бўлиб, дори воситаларига чидамли, фармацевт аналитик столи эса кимёвий реактивларга ҳам чидамли бўлган материаллар билан қопланган бўлиши керак. Дорихона жихозлари ва мебелни жойлаштиришда, уни тозалаш учун қулай, ёруғликни тўсмайдиган ҳолатда бўлишига аҳамият қаратилиши зарур. Ишлаб чиқариш хоналарида ортиқча ва жараён учун зарур бўлмаган жихозларни бўлиши ман этилади.
Дори воситалар ва тиббиёт буюмларини сақлаш хоналари махсус шкаф, жавон, товарларни қўйиш учун махсус мосламалар билан жихозланиши керак. Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тўғридан тўғри полга қўйиш ман этилади.
Жавонларни деворлар билан 0,6-0,7 м оралиғида, шипдан камида0,5 м ва полдан 0,25 м оралиғида жойлаштириш зарур. Деразаларга нисбатан жавонларни жойлаштиришда, ўтиш жойлари ёритилган бўлиши керак ва жавонлар орасидаги масофа камида 0,75 м ташкил қилиш керак. Бу жавондаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларини олиш учун эркин киришни таъминлайди.
Кимёвий омборлар ва дорихона хоналарини тоза сақлаш учун мунтазам равишда (кунига камида 1 марта) рухсат этилган дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланган ҳолда, нам усул билан тозаланади.
Ёзда қуёшли томонда жойлашган деразалар ва витриналар ойналар ташқарисидан ёки панжаралар орасида жойлашган қуёшдан сақловчи пардалар (жалюза, тентлар ва бошқалар) билан таъминланиши зарур.
Бинони вентиляция қилиш учун ишлатиладиган дераза панжаралари ёки деразалар, дарчаларининг катталиги 2х3 мм дан ошмайдиган металл ёки пластмассадан ишланган бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш биноларида парда, гиламлар, ўсимлик гуллари, деворий газеталарнинг, бўлиши ман этилади. Бунинг учун дорихонадаги кабинетлар, коридорлар, дам олиш хоналари мавжуд.
Ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаш учун зарур бўлган ахборот стендлари ва жадвалларни нам тозалаш ва дезинфеция қилишга имкон берадиган материаллардан бўлиши талаб этилади..
Ишлаб чиқариш жараёни амалга оширилмайдиган хоналарни ободонлаштириш ва декоратив расмийлаштириш, фақатгина, камида, ҳафтасига 1 маротаба талаб даражасида амалга ошириладиган тозалаш ишлари олиб бориш шарти билан рухсат этилади.
Аҳолига хизмат кўрсатиш ҳудудида дорихона ходимларининг иш жойлари тўғридан-тўғри инфекциядан ҳимоя қилувчи мослама билан жиҳозланиши керак. Бундан ташқари, ўткир респиратор касаллик даврида, дорихона ходимларининг юзлари докали ниқоб билан ҳимояланиши керак.
Асептик блокнинг кириш қисмида, ассистентлар, дефектар хоналари ва ҳожатхонага кириш йўлларида дезинфекцияловчи модда билан хўлланган резина гиламчалари бўлиши зарур.
Ходимларнинг қўлларини ювиш учун асептик блокка киришда, дефектар хонасига, ювиш хонасида, хожатхонада педалли кранлар билан жихозланган мосламалар бўлиши мақсадга мувофиқ.
Қўл ювиш мосламаси ёнида дезинфекцияловчи суюқлик ва электр қўл қуритиш мосламаси бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш хоналарида дори воситаларини тайёрлаш, қадоқлаш ишларини амалга оширмайдиган ходимларга ишлаб чиқиш хоналаридаги ювиш мосламаларидан фойдаланиш таъқиқланади.
Ювиш хонасидаги мосламаларда алоҳида стерил эритмаларини тайёрлаш; кўз томчиларини тайёрлаш учун; ичиш учун; ташқарига ишлатадиган дори воситалари учун деб кўрсатилган бўлиши керак. Юқорида келтирилган дори воситаларини тайёрлаш учун ишлатилган баллон, цилиндр жисмдир, воронка, ступка ва бошқа идишларни ювиш ҳам мос ҳолда ушбу мосламаларида амалга оширилмоқда.
Ювиш мосламалари деворни ҳар икки томонидан камида 20 см оралиғида, полдан 1,6 м баландликда жойлаштирилиб, атрофи керамик плитка ёки сувга чидамли бўлган бошқа материал билан ишлов берилган бўлиши керак.
Дорихона (филиал)да қуйидаги жиҳозлар бўлиши керак:
- махсус дорихона мебеллари, ишлаб чиқариш ускуналари, термолабиль дори-дармонларни сақлаш учун музлаткичлар, ишлаб чиқариш, аралаштириш, филтрлаш, қадоқлаш, қоплаш, қадоқлаш, ёрлиқлаш ва сақлаш учун шкафлар дори воситаларини, гиёҳванд моддалар савдоси ва улар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун жихозлар.
Савдо зали ва дори воситаларини ўрамлардан ечиш хонаси хаво температурасини талаб этиладиган даражада сақлаш учун кондиционер билан жихозланиши керак.
Тайёр дори воситаларини сақлаш хонасида, вентиляция ва хаво ҳароратини назорат қилиб туриш учун термометр бўлиши керак. Термометр деворнинг ички томонида, иситиш мосламаларидан узоқда полдан 1,5-1,7 м баландликда ва эшиклардан 1 м оралиғида ўрнатилади.
Дорихона профилактика ва дезинфекция чораларини кўриш учун кварц лампаси билан жихозланиши зарур.
Дорихона ходимлари махсус ажратилган хоналарда (дам олиш хонаси) овқатланиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарида овқатланиш ман этилади.



Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish