Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Тайёргарлик цикллари бўйича таҳлил



Download 1,26 Mb.
bet64/99
Sana29.03.2022
Hajmi1,26 Mb.
#516808
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   99
Bog'liq
1.1-8 боблар

Тайёргарлик цикллари бўйича таҳлил

Тайёргарлик цикли

Европа олий ўқув юртларида ўртача

Тошфармида

кимёвий фанлар

24,0%

20,0%

тиббий-биологик фанлар

28,0%

20,0%

фармацевтик технология

15,0%

10%

умумий фанлар

6,4%

13,9%

физик-математик фанлар

6,4%

6%

гуманитар фанлар

4%

16,0%

Жадвалдан кўриниб турибдики, республикамизда тиббий биологик фанлар ўртасидаги фарқ 8,0% га, фармацевтик технологияга оид фанлар бўйича эса 5,0%га тенг. Ўз навбатида республикамиз таълим йўналишларининг ўқув режаларидаги соатлар умумий, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанлар Европа давлатларидан анча юқори. Ушбу таҳлил натижалари Тошкент фармацевтика институти профессор-ўқитувчилари томонидан Соғлиқни сақлаш (фармацевтика) таълим соҳаси бўйича ишлаб чиқилаётган ДТС ва таълим йўаналишлар (мутахассисликлар)ининг малака талабларини ишлаб чиқишда инобатга олинди.
Шунингдек, ДТС ва малака талабларини ишлаб чиқишда фармацевт кадрларнинг замонавий шароитдаги ўрни, янгиликларга мосланувчанлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда, бунда фармациянинг ривожланиб келаётган тармоқлари бўйича билим ва кўникмаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда (фармакоиқтисодиёт, фармакоэпидимиология, биофармация, нанотехнология, сифат менежменти, стандартизация, клиник фармация, дори воситалардан оқилона фойдаланиш каби масалалар).
Янги меъёрий ҳужжатларда фармацевтик ёрдам масалаларига ҳам алоҳида урғу берилмоқда. Бугунги кун дорихона фармацевтика амалиётини самарали ташкил қилиш учун мутахассисдан ўз фаолиятида аҳолига нафақат тайёр дори воситаларини сотиш билан шуғулланиши, балки юқори малакали фармацевтик ёрдам кўрсатиш кўникмаларига етарли даражада эга бўлиши талаб этилмоқда. Ахборот технологиялари ва унга боғлиқ равишда сервис хизматларини жадал ривожланиб бориши яқин истиқболда дори воситалари истеъмолчига етказишни Интернет тизими орқали амалга оширилиши кутилмоқда.
Фармацевтика соҳасининг яна бир долзарб муаммолардан бири – дори воситалардан оқилона фойдаланишдир. Маълумки, бугунги кун дунё бозорида 350 минг хил дори воситалари мавжуд бўлиб, Европада бу кўрсатгич 25 мингга, Ўзбекистонда 7 мингга яқин. Ушбу уммондан фойдаланишда нафақат истеъмолчи бемор, балки дори воситасини савдо номи билан ёдга олган тиббиёт ходимлари томонидан хам кўплаб хатоликларга йўл қўйилиши кузатилмоқда. Шунинг учун дори воситалари муомаласи (мутаносиблиги, таъсири акс таъсири, генетик мослиги) бўйича фармацевтларда етарли даражада билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида, тиббий биологик фанларнинг дастурлари такомиллаштирилмоқда. Айниқса, клиник фармация таълим йўналиши битирувчиларида ушбу вазифаларни чуқур ўзлаштиришга алоҳида урғу қаратилган. Қуйида дори воситалари муомаласидаги статистик маълумотлар бунинг тасдиқловчи омили сифатида келтирилди:

  • АҚШларида ҳар йили дори воситаларининг ножўя таъсири натижасида 3,5-8,8 млн. бемор госпитализация қилинмоқда, бу эса 100 мингдан зиёд беморни ҳаётдан бевақт кўз юмишига олиб келмоқда.

  • Францияда бир йилда 1,3 млн. бемор дори воситаларининг ножўя таъсиридан жабрланганликлари қайд этилган, улардан 33% жиддий жабрланган ва 16% госпиталализация қилинган, 1,4% ўлим билан якунланган.

  • Германияда дори воситалари ножўя таъсири натижасида қайд этилган беморлар сони ҳар йили 10-15%га кўпайиб бормоқда.

  • Жаҳон ССТнинг расмий хабарномасига кўра АҚШда 20%, Европанинг 8 та давлатида 19,8%, Италияда 25% ҳолатларда беморларнинг клиник ҳолатига мос бўлмаган дори воситалари тайинланганлиги қайд этилган.

  • Россияда 36% беморларга керак бўлмаган дори воситалари 2,5% беморларга мумкин бўлмаган дори воситалари тайинланганлиги ва 31% беморларга зарур бўлган дори воситалари тайинланмаганлиги қайд этилган.

  • Турли хил давлатларда соғлиқни сақлаш учун ажратилган маблағнинг 5%дан 17%гача бўлган хажми, айнан дори воситаларининг ножўя таъсирини даволаш учун сарфланаётгани қайд этилган.

Қайд этилган маълумотларни сархисоб қилиб фармацевтикага оид таълим йўналишларидаги тиббий-биологик фанлар блокида фармакокинетика, полипрогмазия ва клиник фармациядаги мавжуд муаммоларга тегишли билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш режалаштирилди.
Ҳукуматимиз томонидан саноат фармациясини ривожлантириш масаласини мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида устувор вазифалардан деб белгиланган. Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан аҳолини маҳаллий хом ашёлар асосида безарар, сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш борасида қатор қарорлар қабул қилинган.
Шу муносабат билан, саноат фармацияси таълим йўналиши битирувчиларининг малака талабларини шакллантириш ишлари, янги дори воситаларнинг ишланмаларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш амалиётида кузатилаётган қуйида келтирилган бир қатор мавжуд хатоликларни бартараф этиш ва такрорланмаслик чоралари кўзда тутилган ҳолда олиб борилди:
1. Умумий услубий ёндашувнинг такомиллашмаганлиги:
- мутахассисларни янги дори воситаларини яратиш босқичларининг кетма кетлигини ва узвийлик қоидаларини етарли даражада билмаслиги;
- фармацевтик ишланмани яратиш жараёнида тизимли хатоликларини мавжудлиги;
- фармацевтик ишланмаларни яратишда стандартизация қоидаларини бузилиши;
2. Дори воситаларини сифатини таъминловчи асосий коидалар
– GXP ( GLP, GCP, GMP, GDP, GSP GPP, GPhP) тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга эмаслиги.
3. Дори воситаларини ишлаб чиқаришда сифатни таъминлаш (QA)га қўйиладиган талаблар:
- дизайн квалификацияси ва жараёнлар валидациясидаги хатоликлар.
Юқорида қайд этилган холатларни ечимига қаратилган зарур назарий ва амалий маълумотларни тегишли фан дастурларида ёритилиши зарур.
Маълумки, магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг асосий касбий фаолият объектлари бу – олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларидир. Бу мақсадда уларни билим ва кўникмалари илмий-педагог кадрлар тайёрлашга йўналтирилган бўлиб, фармацевтика соҳасидаги мавжуд муаммоларни илмий асосланган холда хал этиш масалаларига қаратилиши керак. Бу борада институтнинг магистрлик, докторлик диссертацияларининг мавзуларини танлашда устувор йўналишлардан бири сифатида буюк ватандошимиз Абу Али Ибн Сино илмий меросини замонавий фармацевтика соҳаси ютуқлари асосида чуқур ўрганиб расмий тиббиёт амалиётига жорий қилиш ишлари мақсадга йўналтирилган вазифа сифатида белгиланиш мақсадга мувофиқ.



Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish