3.3.2.Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар Лицензия олиш учун лицензия талабгори бевосита «ягона дарча» марказига ўзи келиб ёки Ягона портал орқали электрон тарзда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
белгиланган шакл бўйича лицензия бериш тўғрисида ариза;
- лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган маълумотлар.
Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида Ягона портал орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Лицензия талабгоридан “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тегишли ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.
Ишчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган фармацевтика фаолиятини лицензиялашда электрон ахборот алмашинув схемасига мувофиқ мустақил олади.
Бевосита мурожаат этилган ҳолатларда «ягона дарча» маркази ходими лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган давлат хизмати паспортига мувофиқ ариза тўлиқ тўлдирилганлигини текширади.
Ариза рўйхатга олингандан сўнг «ягона дарча» маркази ходими лицензия талабгорига қайд этиш рақамини кўрсатган ҳолда ариза қабул қилинганлиги ҳақида ёзма маълумот беради ёки ариза нусхасига тегишли белгини қайд этади.
«Ягона дарча» маркази ходими ўзи келганида ариза қабул қилинган кунда, аризада қайд этилган маълумотларни махсус шаклга тушириб, Ягона портал орқали тегишли лицензияловчи ҳамда ишчи органга юборади.
Лицензия талабгори ўзи яшамайдиган жойдан бошқа жойдаги «ягона дарча» марказига ўзи келиб мурожаат қилган ҳолларда ариза «ягона дарча» маркази томонидан тегишлича ишчи органга Ягона портал орқали юборилади.
Лицензия талабгори аризани «ягона дарча» марказига электрон сақловчида тақдим этган тақдирда «ягона дарча» маркази ходими «ягона дарча» марказининг ўзига ўзи хизмат қилиш учун ажратилган хонасида ариза Ягона портал орқали жўнатилишида ёрдам беради.
Ягона портал орқали жўнатилган ариза ноёб рўйхатга олиш рақами берилган ҳолда автоматик равишда рўйхатга олинади.