Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Дорихонанинг филиалини очиш тартиби



Download 1,26 Mb.
bet44/99
Sana29.03.2022
Hajmi1,26 Mb.
#516808
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   99
Bog'liq
1.1-8 боблар

3.3.4. Дорихонанинг филиалини очиш тартиби
Лицензиат томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланиш учун берилган лицензия доирасида дорихона филиали очилган тақдирда лицензиат лицензияловчи органга белгиланган тартибда тегишли ариза билан мурожаат қилади.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланиш учун берилган лицензия доирасида дорихона филиали очилган тақдирда дорихона майдони, филиали мавжуд бўлган дорихоналарга қўйиладиган санитария-эпидемиологик меъёрларга мос бўлиши керак.
Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензиатдан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим дори воситалари ва тиббий буюмларини чакана реализация қилиш билан шуғулланувчи очиладиган филиаллар сони баробаридаги миқдорда ундирилади.
Лицензиатнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси Ягона портал орқали тақдим этилганда йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
«Ягона дарча» марказига ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Аризани кўриб чиқиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Дорихона филиали учун лицензия қуйидаги қўшимча талабларни назарда тутган ҳолда, расмийлаштирилади:
- дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш билан шуғулланиш учун берилган лицензия рўйхат рақами ҳамда очилаётган филиал тартиб рақамини кўрсатиш;
- дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш амалга ошириладиган филиал манзилини кўрсатиш.
Дорихона филиали учун лицензия беришда давлат божи ундириш талаб этилмайди.


3.3.5. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой белгиланган тартибда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини (унинг қисмини) амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар бўлмиш лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, белгиланган тартибда лицензияни қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган лицензия лицензиат томонидан «ягона дарча» марказига бевосита тақдим этилади. «Ягона дарча» маркази ходими лицензияни олган кундан эътиборан уч кун муддатда уни лицензияловчи органга тақдим этади.
Ишчи орган кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали олади.
Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали тақдим этилганда йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
«Ягона дарча» марказига ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг 10 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза «ягона дарча» маркази олган кундан ёки Ягона портал орқали лицензияловчи орган томонидан олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиб, лицензияни белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш жараёнида лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришларни электрон тарзда киритади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда илгари берилган лицензиянинг амал қилиш муддати ўзгармайди.
Лицензия йўқотиб қўйилган ёки у яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда дубликат берилади. Дубликат олиш учун лицензиат ариза билан «ягона дарча» марказига ўзи келиб ёки Ягона портал орқали лицензияловчи органга ариза ва лицензия йўқотиб қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилади.
Лицензия дубликати беришда лицензия берганлик учун назарда тутилган йиғим суммасининг ярми миқдорида тўлов ундирилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензиатнинг аризасига биноан узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар икки ойдан кечикмасдан берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия олиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish