Назорат саволлари
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти” тўғрисидаги Ўзбекистон Републикаси Қонуни қачон қабул қилинган?
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти” тўғрисидаги Ўзбекистон Републикаси Қонунинг ўзгартирилган ва кенгайтирилган нашри қаон қабул қилинган?
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти” тўғрисидаги Ўзбекистон Републикаси Қонуни нечта бобдан ва моддалардан иборат?
Фармацевтика фаолияти турларига изоҳ беринг
Фармацевтика фаолиятининг лицензияловчи турларини санаб беринг.
Фармацевтика фаолияти учун лицензия қайси орган томонидан расмийлаштирилади?
Лицензия давогари ким?
Фармацевтика фаолияти учун лицензиянинг амал қилиш муддати қандай?
Лицензиялар реестри қайси ташкилот томонидан қаратилади?
Дорихона филиалини очишда олий маълумотли фармацевт бўлиши шартми?
Лицензия нечта нусхада расмийлаштирилади?
Дорихонанинг моддий-техника базасининг текширувидан ўтказиш натижалари қандай хужжатларда акс эттирилади?
4-боб. Фармацевтика ташкилотларида чакана савдони ташкил қилиш
4.1. Дорихоналарда чакана савдони ташкил этиш тартиблари
4.2. Дорихона турлари, вазифалари ва функциялари
4.3. Ижтимоий дорихоналарни ташкил қилиш ва жойлаштириш тартиби, вазифа ва функциялари
4.4. Дорихона хоналари таркиби, жихозланиши
4.5. Фармацевтика фаолияти, кадрлар лавозим номенклатураси, штатлари.
4.6. Фармацевт кадрларга қўйиладиган замонавий талаблар, касб тавсифномаси.
4.7. Дорихона хоналари ва жиҳозларига қўйиладиган санитар тартиб қоидалари
4.8. Дорихона ходимлари учун санитар-гигиеник талаблар
Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ фармацевтика ташкилотларида чакана савдо, фармацевтика фаолиятидаги лицензияланадиган йўналиш бўлиб, дорихона ва унинг филиаллари томонидан амалга оширилади.
Дори воситаларини чакана реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаган шаклдаги рецептлар ёки рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхатига кўра амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки дорихоналар томонидан тайёрланган дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишга рухсат берилади.
Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш, ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги № 185-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |