Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. З. Умарованинг таҳрири остида


VIII. Шартноманинг алоҳида шартлари



Download 1,26 Mb.
bet61/99
Sana29.03.2022
Hajmi1,26 Mb.
#516808
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99
Bog'liq
1.1-8 боблар

VIII. Шартноманинг алоҳида шартлари

8.1. Ушбу бўлимда мазкур Шартномада назарда тутилмаган ва қонунчиликка зид бўлмаган шартлар кўрсатилади.

IX.Якунловчи қоида

9.1. Ушбу шартнома иккала Томон имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради.

Томонларнинг реквизитлари:




Давлат томонидан шерик:
_______________________
_______________________
_______________________

Хусусий шерик:_______________________
_______________________ 
_______________________




Томонларнинг имзолари




Давлат томонидан шерик: 
_______________________ 
_______________________ 
Имзо ўрни
________________ 
М.Ў.

Хусусий шерик: 
_______________________ 
_______________________ 
Имзо ўрни 
__________________
М.Ў.




(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 09/18/334/1155-сон)


4.4.Дорихона хоналарининг таркиби, жихозланиши.
Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун дорихона бино ва махсус жихозлар билан таъминланиши лозим. Дорихона хоналарининг таркиби, майдони ва жихозланиши, унда амалга ошириладиган иш ҳажмига мувофиқ меъёрланади. Ушбу меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Дорихоналар учун санитария қоидалари ва уларнинг гигиеник меъёрлари ва жихозларига қўйиладиган талаблар” (СанПин Р.Уз № 0337-16)да келтирилган.
Ундаги кўрсатилган умумий низомга асосан, ҳар қандай дорихона санитария тартиб қоидалари асосида ташкил этилади ва ундаги хоналар ва жиҳозларга ҳамда уларни жойлаштиришга маълум талаблар қўйилади.
Тайёр дори воситалар билан савдо қиладиган дорихоналар кўп қаватли биноларни биринчи қаватида ёки алоҳида биноларда ташкиллаштиришга рухсат этилади.
Кўп қаватли биноларда, дорихонанинг алоҳида кириш йўли, бинонинг орқа томонида бўлиб, ундан ҳар хил товарлар қабул қилиш ёки бўш идишларни чиқариш ва айрим кишиларни қабул қилиш учун хизмат қилади.
Хоналарнинг пол, деворлари дезинфекцияловчи воситалар билан хўл лахтакда артиб тозаланиши, ойналарни эса, ёз кунлари алоҳида қуёшдан сақловчи парда ёки парданинг ўрнини босувчи қуёшдан химояловчи воситалар билан жиҳозланиши, ойналардаги дарчалар унга тутилган майда тўқилган тўр тутиш билан бирга очилиб ёпиладиган бўлиши керак.
Дорихонада иситиш тизими мавжуд бўлиб, кўп қаватли биноларда жойлашган ҳолатларда марказлаштирилган иситиш системасига уланган бўлиши керак. Иситувчи радиаторларнинг устки қисми силлиқ ва тез артиб тозаланадиган бўлиши керак.
Санитар тартиб қоидалари умумий типдаги дорихоналар ва шифохона дорихоналари учун ишлаб чиқилган ва унда дорихона ходимларининг шахсий гигиена қоидаларига, дорихонадаги ишлаб чиқарувчи асбоб-анжомлар ва дорихона ускуналарига қўйиладиган талаблар ҳам кўрсатилган. Бу меъёр ва талабларга Республика худудида жойлашган ҳамма дорихоналар уларни мулкчилик шакли ва кимга тегишлилигидан қатъий назар бу талабларга риоя қилишлари шарт.
Умумий ва шифохона дорихоналарининг хоналари ва уларнинг ҳажми бўйича меъёрлари ва жиҳозланиши санитария тартиб қоидалари бўйича берилади.
Шаҳарда жойлашган дорихоналар марказлашган қўриқлаш ташкилотлари билан тузилган шартномага биноан узлуксиз назоратга топширилади.
Дорихонада ногиронлар учун хавфсиз ҳаракатланиш жойлари яратилиши зарур.
Қишлоқ жойларда дорихоналарни даволаш-профилактика муассасалари билан бир худудда жойлаштирилиши мақсадга мувофиқдир, аммо бунда кириш жойлари алоҳида бўлиши шарт. Дорихона ҳудуддида бошқа бўлимларни жойлаштириш ман этилади.
Дорихона ташкилотининг кириш қисмида унинг тури, иш вақти, шунингдек, яқин орада жойлашган дорихоналар ва навбатчи дорихона манзили кўрсатилган бўлиши керак.
Дорихонанинг ҳудудини танлашда қуйидагилар инобатга олиниши зарур:
-аҳоли зичлиги ва асосий харакат оқими;
-худудий дорихона ташкилотлари билан таъминланганлик даражаси;
-тиббиёт ва савдо муассасаларининг мавжудлиги;
-транспорт бекатлари ва пиёдалар ҳаракати ва бошқалар.
Дорихона хоналари ва уларга қўйиладиган талаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Дорихоналар учун санитария қоидалари ва уларнинг гигиеник меъёрлари ва жихозларига қўйиладиган талаблар” (СанПин Р.Уз № 0337-16)да келтирилган. Одатда дорихонада қуйидаги хоналар бўлиши талаб этилади:

  • аҳолига хизмат кўрсатиладиган зал;

  • ишлаб чиқариш хоналари (ассистентлар хонаси, қадоқлаш, фармацевт-аналитик, концентрат ва ярим фабрикат муҳсулотларини тайёрлаш, дистилляция (сув ҳайдаш) хоналари ва асептик блок);

  • администратор ва хўжалик-хизмат хоналари (мудир хонаси, ходимлар хонаси, гардероб, хожатхона).

Аҳолига хизмат кўрсатиш зали чакана савдони амалга оширадиган жой бўлиб, уни 2 хил турда жихозлаш мумкин:
-очиқ турдаги савдо зали;
-ёпиқ турдаги савдо зали.
Очиқ турдаги савдо залида аҳолини ўзига ўзи хизмат кўрсатиши назарда тутилди (--расм)
Ёпиқ турдаги савдо зали, бу-анъанавий савдо зали бўлиб, пештахталар билан жихозланади.
Савдо залининг кўринарли жойида қуйидаги ахборотлар жойлаштирилиши зарур: дорихонада фармацевтика фаолиятини олиб бориш ҳуқуқи берилган лицензия нусхаси, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун ва қонун ости ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар, дори воситаларини сақлаш муддатлари, дорихонада бўлиши шарт бўлган дори воситалар рўйхати, нархи чегараланган дори воситалар ва бошқа меёърий ҳужжатлар, дорихона раҳбарияти томонидан аҳолини қабул қилиш вақти, навбатсиз хизмат кўрсатиладиган шахслар, навбатчи администратор, дорихонанинг ишлаш тартиби, ҳудудда жойлашган энг яқин ва навбатчи дорихоналар каби маълумотлар.
Шунингдек, савдо залида “Шикоятлар ва таклифлар” дафтари бўлими керак.
Ишлаб-чиқариш хоналар таркибида албатта, таъминотчилардан келган дори воситаларни қабул қилиш ва расмийлаштириш хонаси бўлиши керак.
Дори воситалар ва бошқа тиббиёт махсулотларини сақлаш хоналари, тегишли шкаф, жавон ва шу каби термолябил дори воситаларини сақлаш, гиёхванд ва психотроп ҳамда прекурсор моддаларни, тез алангаланувчан, рангли, учувчан хоссаларини инобатга олган ҳолда зарур анжомлар билан жихозланиши зурур.
Ҳодимлар хонаси-хўжалик ва хизмат кўрсатиш хоналари таркибига кириб, ходимларни дам олиши ва овқатланиши учун зарур бўлган жихозлар билан таъминланиши зарур.
Гардероб-ходимларни устки киймини ва иш кийимларини сақлаш учун мўлжалланган бўлиб, санитария тартибига биноан жихозланади.
Хоналарни тозалаш ва дезинфекция қилиш учун мўлжалланган воситалар алоҳида хоналарда сақланади.



Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish