Миллий дори сиёсатининг таркибий қисмлари ва уларнинг асосий мақсадлари
Миллий дори сиёсатининг таркибий қисмлари
|
Миллий дори сиёсатининг асосий мақсадлари
|
ДВ мажудлиги
|
ДВ сифати
|
Оқилона фойдаланиш
|
Асосий дори воситаларини танлаш
|
Х
|
(Х)
|
Х
|
Хаммабоплик
|
Х
|
-
|
-
|
Дори таъминотини молиялаштириш
|
Х
|
-
|
-
|
Таъминот тизими
|
Х
|
-
|
(Х)
|
Сифатни таъминлаш ва тартибга солиш
|
-
|
Х
|
Х
|
Оқилона фойдаланиш
|
-
|
_
|
Х
|
Тадқиқотлар ўтказиш
|
Х
|
Х
|
Х
|
Ходимлар ресурслари ва уларни тайёрлаш
|
Х
|
Х
|
Х
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Х
|
Х
|
Х
|
Изоҳ: Х — бевосита алоқа; (Х) — билвосита алоқа.
Манба: (Howtodevelop..., 1988).
Масалан, дори воситаларининг ҳаммабоплигига асосий дори воситаларини оқилона танлаш, арзон нархларни белгилаш, барқарор молиялаштириш, дори воситаларини етказиб беришнинг ишончли тизимини яратиш ва бошқалар натижасида эришилади. Дори воситаларидан оқилона фойдаланиш, ўз навбатида, асосий дори воситаларини танлашга, тартибга солиш чораларига боғлиқдир; дори воситалари сифати - тартибга солиш ва сифатни таъминлаш чораларига боғлиқ. Барча мақсадларга эришиш, тайёрланган кадрлар ресурсларига таяниш, тадқиқотлар ўтказиш, дори сиёсатини мониторинг қилиш ва баҳолашни ўз ичига олади.
Асосий дориларни танлаш дори воситаларининг мавжудлиги ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашда муҳим қадам ҳисобланади. Ҳеч бир соғлиқни сақлаш тизими ёки соғлиқни сақлаш суғуртаси тизими қўлланиладиган барча дори воситаларини сотиб олиш ёки тўлашга қодир эмас. Шу муносабат билан, миллий сиёсатда асосий дори воситалари концепциясини қабул қилиш муҳим қадам ҳисобланиб, у иқтисодиётнинг фармацевтика секторида давлат иштирокининг, айниқса, суғурталанадиган (яъни, давлат манбаларидан тўланадиган) дори воситаларини етказиб бериш дастурларини амалга оширишда,устувор йўналишларини белгилаб беради. Асосий дори воситаларининг миллий рўйхатларини тузиш ва янгилаш тартибини тасдиқлаш хам шу йўналишда қабул қилинадиган муҳим қарорлардан бири ҳисобланади.
Миллий дори сиёсати нархларнинг мақбуллиги билан боғлиқ бир қатор чораларни қўллашни ўз ичига олади:
солиқ ва божларни камайтириш;
ишлаб чиқарувчилар нархларини ва савдо устамаларини тартибга солиш;
генериклардан фойдаланишни кенгайтириш орқали рақобатни рағбатлантириш;
патент ҳимоясига эга дори воситалари ишлаб чиқарувчилар билан нарх шартномаларини тузиш;
фаолиятни мажбурий лицензиялашдан фойдаланиш;
параллел импортдан фойдаланиш.
Дори сиёсатининг муҳим таркибий қисми сифатида:
ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини даволашда дори воситаларини истеъмол қилишни молиялаштириш учун давлат мажбуриятини белгилаш;
давлат ва хусусий тиббий суғурта тизимлари доирасида дори воситалари таъминоти дастурларини ишлаб чиқиш;
аҳоли томонидан биргаликдаги тўловларни ўрнатиш;
хайрия учун маблағ ажратишдан фойдаланиш.
Етказиб бериш тизимига нисбатан, дори сиёсатининг мақсадлари:
давлат ва хусусий сектор шерикчилигидаги етказиб бериш тизимидан фойдаланиш;
давлат секторида самарали сотиб олиш тартиб-қоидаларини жорий қилиш;
субстанцияларга ва тайёр маҳсулотлар нархларини эълон қилиш;
яроқлилик муддати тугаган дори воситаларини муомаладан олиб қўйиш.
Фармацевтика соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш дори сиёсатининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бу ерда қўлланиладиган дори воситаларининг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлашга масъул бўлган ваколатли давлат органимарказий ўринда бўлади, шунингдек дори воситалари тўғрисида тарқатилган маълумотларнинг аниқлиги ва тўлиқлиги хам ҳисобга олинади. Давлатнинг ушбу соҳадаги мажбуриятларимеъёрий-ҳуқуқий базани шакллантириш ва тартибга солиш соҳасини зарур ресурслар билан таъминлашдир.
Тартибга солиш соҳаси ўз ичига қуйидагиларни олиши зарур:
тадқиқотлар олиб бориш ва дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш;
яхши ишлаб чиқариш амалиёти (Good Manufacturing Practice, GMP) талабларига мувофиқ ишлаб чиқаришни сертификатлаш ва назорат қилиш;
дори воситаларини сотилишини қўллаб қувватлаш ва реклама қилиштизимини тартибини тартибга солиш;
ножўя таъсирларига оид маълумотларни тўплаш тизимини яратиш;
анъанавий тиббиёт воситалари ва фитопрепаратлар қўллаш соҳаларини тартибга солиш;
халқаро ахборот ҳамкорлик.
Дори сиёсатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, ваколатли органнинг, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва бошқа идораларга нисбатан, мустақиллиги ва шаффофлигини таъминланиши керак.
Дори воситалариларидан оқилона фойдаланиш – бу, дори сиёсатининг элементи сифатида,дори воситалари клиник кўрсаткичларга мувофиқ, етарли дозаларда, керакли даволаш курси бўйича, энг паст нархларда қўллаш кераклигини англатади. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига орқали илмий асосланган клиник тавсияларни ишлаб чиқиш керак.
ЖССТ шунингдек, махсус қўмиталарни ташкил қилиш ва фаолиятини қўллаб-қувватлашни тавсия этади. Улар мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда асосий дори воситаларитушунчалари, рационал фармакотерапия ва генерикларга алмаштириш бўйича билимлардан хабардор қилиш, дори воситаларидан оқилона фойдаланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бунинг учун иқтисодий рағбатлантиришларни яратиш, аҳоли ўртасида маориф ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш каби фаолиятларни амалга оширади.
Дори сиёсати биринчи навбатда, юритилаётган сиёсатнинг ва унинг таркибий қисмларини самарадорлигини, жумладан, дори воситалари ҳаммабоплиги, уларнинг сифати ва улардан оқилона фойдаланишга боғлиқлигини баҳолашга қаратилган изланишлар мажмуасини ўз ичига олади.
ЖССТ йўриқномаларига кўра, ходимларни тайёрлаш бўйича миллий дори сиёсатида белгиланган вазифаларни ҳал этишга қодир етарли миқдордаги мутахассисларни тайёрлаш ва рағбатлантириш учун давлатнинг жавобгарлиги белгиланиши керак. Ушбу вазифаларнинг ҳал этилиши ва мониторинги фармацевтика саноати ҳолатини ва унинг иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботларни мунтазам тайёрлашни, шунингдек мустақил халқаро баҳолашни ўз ичига олади.
ЖССТнинг фармацевтика соҳасидаги стратегиясини амалга ошириш натижаларини замонавий таҳлил қилиш(Continuity and Change... , 2010)асосий дори воситалари концепцияси ЖССТ тарихидаги соғлиқни сақлаш соҳасининг асосий ютуқларидан бири эканини кўрсатди. Ушбу концепция бугунги кунда хам долзарб бўлиб қолмоқда, чунки кўплаб ривожланаётган мамлакатларда ва ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатларда дори воситаларининг кўп қисми аҳоли маблағлари билан сотиб олинади. Ушбу давлатлар ҳусусий секторида давлат секторига нисбатан оригинал ва камёб генерик дори воситалари нархлари бир неча баробар қимматдир. Ушбу мамлакатларда асосий дори воситаларининг паст сифати ва кўпинча тарқатиш тизимида уларнинг етишмовчилигимуаммо ҳисобланади. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар учун умумий муаммолар дори воситалардан оқилона фойдаланишни таъминлашдан иборат.
Касалликларни даволашда барча кўрсатмаларнинг тахминан ярми нотўғри, қолган қисми эса кўп ҳолларда беморлар томонидан амалга оширилмайди. ЖССТ маълумотларига кўра, соғлиқни сақлаш учун жиддий ҳавф туғдирадиган муаммо – бу дори воситаларидан оқилона фойдаланмаслик оқибатида келиб чиқадиган дунё бўйича антимикроб препаратларга нисбатан турғунликнинг ошишидир.
Ўтган асрда белгиланган ЖССТнинг фармацевтика соҳасидаги фаолиятинингасосий йўналишлари янги XXI асрда хам долзарб бўлиб қолмоқда. Уларга қуйидагилар киради:
дори воситалари муомаласи ва сифат стандартлари соҳасида халқаро тартибга солувчи меъёрларни такомиллаштириш;
дори воситаларининг самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида маълумот тўплаш;
дори воситалари муомаласисоҳасинитартибга солувчи миллий моделларни ишлаб чиқиш;
нархларни таҳлил қилиш;
халқаро патентланмаган номларини (International Nonproprietary Names, INN) белгилаш;
назорат остидаги (гиёҳвандлик воситалари ва психотроп) дори воситаларини рўйхатини юритиш.
Ҳозирги босқичда,ЖССТнинг ҳулосаларидан келиб чиққан ҳолда,миллий дори сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида қуйидагиларга аҳамият қаратиш керак:
асосий дори воситаларини қоплаш дастурларини ижтимоий ҳимоя миллий тизимларининг таркибига киритиш;
уларни соғлиқни сақлаш суғуртаси тизимига интеграциялаштириш;
минтақавий даражада алоҳида давлатлар орасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан, нархларни уйғунлаштириш, фармацевтика соҳасини бошқаришнинг шаффофлиги ва сифатини ошириш.
Дори воситаларини предквалификациялаш дастуриЖССТ фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Мазкур жараён ЖССТ ходимлари томонидан бепул ўтказилади ва GMP қоидаларига риоя қилиш бўйичатайёр маҳсулотлар ва субстанциялар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг аудити, шунингдек, рўйхатга олиш досьеларидаги препаратларнинг хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифати ҳақидаги маълумотларни баҳолашни ўз ичига олади. Прелквалификациялаш жараёнидан ўтиш халқаро дастурлар ва БМТ тизимининг маблағлари ҳисобидан дори воситаларини сотиб олиш учун мажбурий талаб ҳисобланади. ЖССТ томонидан преквалификация қилинган дори воситалари рўйхатиалоҳида мамлакатлар даражасидакатта миқдордаги харидларни бошқариш учун ҳам кенг қўлланилмоқда.
Дастур БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича Қўшма дастури (UNAIDS), Халқаро болалар фонди (UNICEF) ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси томонидан вакцинация, эмлаш, ОИВ/ОИТС, безгак, сил касалликларини даволаш ва репродуктив саломатликни қўллаб-қувватлашбўйича сотиб олинган дори воситалари сифати муаммосини ҳал қилиш учун 2001 йилда бошланган. Ушбу ташкилотлар орқали дори воситаларини етказиб бериш, ушбу дори воситалариниетказиб бериш масалаларини мустақил равишда ҳал қилиш учун етарли маблағга эга бўлмаган паст ва ўрта даромадли мамлакатларда амалга оширилади. Дори воситаларининг ҳаммабоплиги жаҳон миқёсида соғлиқни сақлашнингжиддий муаммоси бўлиб қолаётганлиги сабабли, ЖССТ фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликни кучайтириш орқали ривожланаётган мамлакатларга замонавий, самарали ва хавфсиз дори воситаларини етказиб беришни мақсад қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |