Халқаро болалар фонди
1946 йилда Иккинчи жаҳон уруши пайтида зарар кўрган болаларга ёрдам бериш учун фавқулодда вазият ташкилоти сифатида ташкил этилган халқаро ташкилот (United Nations International Children’s Emergency Fund, UNICEF). 1953 йилга келиб, жамғарманинг асосий вазифалари бажарилди, аммо БМТ бу доирани кенгайтирди ва унинг муддатини узайтирди, ташкилот UNICEF (ЮНИСЕФ) нинг қисқартирилган қисқартмасини сақлаб, ҳозирги номини олди. Жамғарма Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция асосида бошқарилади ва бу ҳуқуқлар аҳлоқий тамойиллар ва болаларга нисбатан хулқ-атворнинг халқаро стандартлари бўлишини таъминлашга интилади. ЮНИСЕФ Вакциналар ва Иммунизация бўйича глобал алянс (ГАВИ) томонидан молиялаштирилган болаларни ҳимоя қилиш дастурлари, жумладан, эмлаш соҳасида кенг қамровли дастурларга эга.
БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича қўшма дастури
Қисқа атамаси UNAIDS (ЮНЭЙДС). БМТ тизимида ўнта ташкилот (шу жумладан, ЮНИСЕФ) томонидан бошқариладиган ОИВ / ОИТС эпидемияси билан курашиш бўйича махсус дастур. 1994 йилда ташкил этилган. ЮНЭЙДС ОИВнинг олдини олиш ва даволаш, беморларни парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлашнинг барча учун мақбуллигини таъминлашга бағишланган. ЮНЭЙДС турли халқаро ташкилотлар ва гуруҳларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиради, ОИВ / ОИТС эпидемияси билан курашишга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлайди, ОИВ / ОИТС фаолияти глобал даражадаги самарадорлигини таҳлил қилади ва назорат қилади. Глобал Жамғарма томонидан ОИТС, сил ва безгакка қарши курашда молиялаштирилган дастурларни амалга оширади.
БМТнингаҳолишуносликжамғармаси (ЮНФПА)
(The United Nations Population Fund, UNFPA)
У ривожланаётган давлатларга ва ўтиш иқтисодиёти мамлакатларига репродуктив саломатликни сақлаш, масъулиятли жинсий хатти-ҳаракатларни ривожлантириш, индивидуал қарорлар асосида оилани режалаштириш хизматларини ривожлантиришга қаратилган фаолиятлар бўйича демографик муаммоларни ҳал қилиш бўйича БМТ тизимининг оператив фаолиятини бошқаради.
2.3. Дори воситалари таъминотини ташкил этишда халқаро тажриба
Соғлиқни сақлаш соҳаси, ижтимоий йўналтирилганлиги ва аҳамияти сабабли, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий тузилма шаклидаги жамият ва давлатнинг диққат марказида бўлади. Бундаасосий эътибор соғлиқни сақлашни, жумладан, дори воситалари таъминотини давлат томонидан хар томонлама жиддий тартибга солишга ва ушбу соҳани жамият (давлат) манбаларидан молиялашга қаратилади. Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган харажатлар даражаси ва ялпи ички маҳсулотга нисбатан ялпи харажатлар улуши каби кўрсаткичлар билан бир қаторда, миллий соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим кўрсаткичи – бу давлат ва хусусий манбалардан молиялаштирилиш тизими ҳисобланади (1.1-расм).
2.1-расм. Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш манбалари, шу жумладан, дори воситалари таъминотини молиялаштириш манбалари
Дастлабки иккита кўрсаткич бўйича қатъий қонунийликмавжуд: мамлакатда иқтисодий ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, аҳоли жон бошига нисбатан солиштирма кўрсаткичлари ва ЯИМга нисбатан соғлиқни сақлаш харажатлари улуши шунчалик юқори бўлади. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан қатъий назар, молиялаштириш тузилмаси турлича бўлиши мумкин.
Масалан, АҚШ ва Мексика сингари давлатларда соғлиқни сақлашни хусусий маблағлар ҳисобидан молиялаштириш нисбати юқори. Бироқ, АҚШ дунёда ЯИМга ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган харажатлар бўйича жаҳонда етакчи ўринни эгалласа ва Мексика эса биринчи ўттизта давлатлар қаторига ҳам кирмайди. 2012 йилда АҚШда соғлиқни сақлаш харажатлари ЯИМнинг 16,9 фоизини ташкил қилди, аҳоли жон бошига сарф қилинган харажатлар (харид қобилияти паритети бўйича) 8 745 АҚШ долларини ташкил қилди. Бошқа ривожланган давлатлар учун бу қўрсаткичмос равишда 9-12% ва 3-6 минг АҚШ долларини ташкил қилади.Ўзбекистон Республикаси бошқа ривожланаётган мамлакатлар билан бир қаторда, бу кўрсаткичларда жуда орқада қолмоқда.
АҚШдан фарқли ўлароқ, кўплаб ривожланган мамлакатларда соғлиқни сақлашга сарфланадиган давлат харажатлари хусусий ҳаражатлардан юқоридир. Жамият шу тариқа давлат орқали хар бир инсоннинг соғлиғини сақлаш ҳуқуқини амалга ошириш,жамият соғлиқни сақлаш кўрсаткичларини яхшилаш, жамиятда ижтимоий ҳимояланиш даражасини оширишни таъминлашга интилади. ЯИМга нисбатан соғлиқни сақлаш ҳаражатлари даражаси бўйича етакчи давлатлар Дания ва Нидерландия бўлиб, аҳоли жон бошига ҳаражатлар бўйича эса Норвегия ҳисобланади.
Давлатнинг соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришдаги етакчи роли кўплаб ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатларга хосдир. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетидан соғлиқни сақлашни молиялаштириш улуши 2013 йилда 14,4% ташкил этган (Пардаев У.У. Проблемы современной экономики, N 4 (52), 2014). Бироқ, бу мамлакатларда молиялаштирилишдаги етишмовчиликлар сабабли, кўп ҳолларда амбулатор касалларни дори воситалари таъминоти давлат томонидан тақдим этиладиган тиббий хизматлар таркибига киритилмаган. ЖССТ тавсиялари бўйича бирламчи тиббий-санитар ёрдамнинг таркибий қисми бўлган “Асосий дори воситалари рўйхати”га кирган дори воситалари ҳақида гапирганда ҳам шундай ҳолат кузатилади (1.2 бўлимга қаранг).
Соғлиқни сақлашнинг барча харажатлари каби аҳоли жон бошига дори воситаларига бўлган харажатлар бўйича ҳам АҚШ бошқа барча мамлакатлар олдида. 2010 йилда АҚШда аҳоли жон бошига дори воситаларига ҳаражатлар ўртача 885 долларни, ривожланган Европа мамлакатларида эса ўртача 500 АҚШ долларини ташкил этди.
Жамият (давлат) манбаларидан молиялаш услубига кўра барча миллий соғлиқни сақлаш тизимларини икки асосий моделга бўлиш мумкин: бюджет ва мажбурий тиббий суғурта (МТС) модели (1.1-расм). Бюджет моделида молиялаштириш манбаси давлат бюджети бўлиб, бу маблағлар солиқлар ва йиғимлар кўринишида бўлади. Ушбу маблағларнинг кўрсатилган тиббий хизматларга тўлаш учун сарфланишимарказий ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан назорат қилинади. МТС моделида молиялаштириш манбалари суғурта фондлари ёки бошқа ташкилотлар (масалан, Германияда шифохона кассалари деб аталади) бўлиб, улар иш берувчилар, ходимлар ва давлатнинг (меҳнатга лаёқатсиз аҳоли учун) суғурта бадаллари шаклида маблағ йиғади. Суғурта жамғармалари нафақат маблағ тўплаш билан бир қаторда тиббий хизматларни сотиб олишга мақсадли сарфланиши билан хам шуғулланишади (Лиситсин Ю.П. ва бошқалар, 2013).
Бюджет модели ўз вақтида Совет Иттифоқига аъзо мамлакатларда ишлаган. Ҳозирда у Буюк Британия, Дания, Испания, Италия, Янги Зеландия, Норвегия, Португалия, Финляндия ва Швецияда каби давлатларда амал қилади. МТС модели Австрия, Белгия, Германия, Исроил, Люксембург, Нидерландия, Франция, Чехия, Швейцария ва бошқаларда амал қилади.
Ўзбекистон Республикасида ҳозирда боджет модели бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сонли Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталаш босқичма-босқич жорий этилади.
Бюджет моделининг устунлиги, одатда, тиббиёт ташкилотларини давлатга тегишли бўлганлиги туфайли уларни ва пул оқимларини бошқаришнинг соддалиги ҳисобланади. Камчиликлари эса,тиббий хизмат кўрсатувчилари ва уларнинг тўловчилари ягона соғлиқни сақлаш тизимига киритилганлиги билан боғлиқ бўлиб, ушбу моделнинг иқтисодий самарадорлигини пасайтиради.
МТС модели мақсадли йўналтирилган суғурта бадалларини тўплайдиган мустақил молиялаштириш манбалари бўлишини тақозо этади. Тиббий хизмат кўрсатувчи (давлат, хусусий ва давлат-ҳусусий шерикчилиги шаклидаги)ташкилотлар тўловчи билан расмий равишда боғлиқ эмас. Бироқ, бундай моделни бошқариш анча мураккаб бўлиб, бошқарув харажатларини ошириши мумкин. Ҳудудларга бириктириш тамойилидан фойдаланиладиган бюджет моделидан фарқли ўлароқ, одатда МТС моделида, умумий амалиёт шифокори ва тиббиёт ташкилотининг эркин танланишини назарда тутганлиги сабабли,тиббий ҳизматлар истеъмолчилари ва тўловчиларининг ҳаражатлар ошиши мумкин.
Аслида, бир моделнинг бошқасидан устунлиги исботланмаган. Ҳар бир миллий соғлиқни сақлаш тизими давлат сиёсатига ва уни шакллантиришнинг тарихий шароитларига боғлиқ. У ёки бу моделни танлаган мамлакатларда танланган моделнинг камчиликларни бартараф этиш ва мавжуд тизимнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилади. Ушбу механизмлардан бири тақдим этилаётган тиббий хизматлар учун (масалан, шифохонага борганингизда, касалхонада қолиб кетганда ва ҳоказо) аҳоли томонидан қисман қопланадиган расмий ўрнатилган ёки ўзгарувчанқўшма тўловлар бўлиб, бу ушбу хизматларнинг ортиқча истеъмолини олдини олиш имконини беради.
Қўшма тўловлар давлат соғлиқни сақлаш тизими ёки МТС тизими учун қўшимча маблағ манбаи ҳисобланади. Молиялаштиришнинг жамият (давлат) манбаларига қўшимча равишда хусусий манбалардан ҳам фойдаланилади. Буларга иш берувчилар ва ишчиларнинг ихтиёрий тиббий суғурта тизими (ИТСТ), шунингдек, суғурта қилинмаган аҳоли томонидан уларга кўрсатилган тиббий хизматларини тўлиқ қопланишикиради (1.1-расмга қаранг). Соғлиқни сақлашниБюджет ёки МТС моделлари орқали молиялаштирилувчи Европа мамлакатларида, ИТСТ асосан мажбурий кафолатлар дастурига киритилмаган хизматларни суғурталашга мўлжалланган. АҚШда, Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ, анъанавий равишда ИТСТ тиббиётни молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Шу билан бирга, сўнгги йилларда мазкур мамлакатда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофазани таъминлаш бўйича давлат мақсадларига мос келадиган,МТСни ривожлантиришга қаратилган соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотлари амалга оширилмоқда.
Молиялаштиришнинг давлат манбалари кам ёки мавжуд бўлмаган, ИТСТ бўлмаган ва тиббий хизматларни тўлашнинг асосий манбаи аҳоли маблағлари бўлган ривожланаётган давлатлар аҳолиси бу борада энг ҳимояланмаган аҳоли ҳисобланади. Амалиёт шуни кўрсатадики, суғурталанмаган аҳолининг мавжудлиги тиббий ёрдам олишга кеч мурожаат қилиш, касалликнинг янада ривожланган шаклларида мурожаат қилиш, тиббий хизматларнинг қимматлилиги ва мазкур ҳаражатлар шахсий банкротликка олиб келиши туфайли уларни кўпинча рад этилишига олиб келади (Лисицин Ю.П. ва бошқалар, 2013).
Ҳозирда умумқабул қилинганки, бирламчи тиббий-санитар хизматидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва ихтисослаштирилган ёрдамни мувофиқлаштиришни биринчи поғона (умумий амалиёт) шифокорлари амалга оширадиган модельэнг самарали тиббий ёрдамни ташкил қилиш модели сифатида эътироф этилади. Ушбу модел тиббий ёрдам билан аҳолининг энг кенг қамровини таъминлайди, бу эса аҳолининг турли қатламларида ўлим ва касаллик даражасининг пасайишига, шунингдек соғлиқни сақлаш тизимидаги инвестициялар иқтисодий самарадорлигининг энг юқори кўрсаткичларига олиб келади.
Соғлиқни сақлаш кўпинча давлат манбаларидан молиялаштирадиган ривожланган мамлакатларда давлат (суғурта) кафолатлари деярли барча турдаги тиббий хизмат турлари, жумладан амбулатория шароитида ишлайдиган шифокорлар, диагностика таҳлиллари, кўплаб касалликлар учун стационар даволанишни, фавқулодда ва шошилинч тиббий ёрдамни, акушерлик хизматларини, тиббий-ижтимоий хизматларни қамраб олади. Ҳеч қайси давлат тиббий эҳтиёжларнинг тўлиқ қондира олмаслиги сабабли, давлат кафолатларининг пакетларига чекловлар киритилган (масалан, косметик, стоматологик ва психотерапия хизматлари кўпинча чиқариб юборилади) ва тиббий хизматлар меъёрлаштирилади. Натижада, кафолатланган хизматлар ва мавжуд молиявий ресурслар ўртасида мувозанат ўрнатилади.
Ривожланган мамлакатларда давлат (шу жумладан суғурта) кафолатлари тўплами нафақат стационарда, балки амбулатор шароитда ҳам дори воситалари таъминлашни ўз ичига олади. Дори воситаларини етказиб бериш тизимига ишлаб чиқарувчи компаниялар, улгуржи савдо ташкилотлари ва дорихоналар (ёки дорихона тармоқлари) жалб этилган.Улгуржи савдо ташкилотлари дори воситаларини хам шифохоналарга ва хам дорихоналарга етказиб беради. Баъзи ҳолларда ишлаб чиқарувчилар томонидан тўғридан-тўғри жўнатмалар ҳам амалга оширилади. Дорихоналар амбулатор беморларга дори воситалари беришни амалга оширади.
Дори воситаларини истеъмол қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш сингари, чекланади, меъёрлаштирилади ва тартибга солинади. Бу ҳолатлар, ривожланган мамлакатларда дори воситалари сарф-харажатлари соғлиқни сақлашга сарфланадиган барча харажатларнинг ўртача 20 фоиздан кўпроқ ташкил этиши билан боғлиқ. ХХ асрнинг90-йилларда соғлиқни сақлаш харажатларининг юқори ўсиш суръатлари туфайли дори воситалари таъминоти харажатларини камайтириш ва ушлаб туриш зарурияти ҳақидаги савол кўтарилди. 2000-2008 йилларда мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатлар самарасида ривожланган мамлакатларда дори воситалари харажатларининг ўртача йиллик ўсиш суръати тахминан 10% дан 4% гача камайди. 2009-2012 йилларда глобал иқтисодий инқироз ва давлатлар бюджетлари камомадининг пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда, улар нафақат ўсмаган, балки камайган.
Иқтисодий коньюктурадан қатъий назар,тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳаражатларининг ўсишини чеклаш, шунингдек, давлат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш зарурати муҳим аҳамиятга эга. Дори воситалари таъминотининг ўзига хос миллий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда,дори воситалари таъминоти соҳасида қуйидаги стандарт "усуллар" ишлатилади:
дори воситаларини қўллашни меъёрловчи ва тартибга солувчи касалликларда тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари;
давлат кафолати доирасида субсидияланадиган (қопланадиган) дори воситаларининг чекланган рўйхати;
нархларни тартибга солиш ва қайта қоплаш нархларини ўрнатиш, савдо устамаларини тартибга солиш;
тиббий технологияларни баҳолаш ва хавфларни тақсимлаш;
аҳоли томонидан қисман тўлов билан қўшимча тўлаш (дори воситалари қадоқларига боғланган, референт нархига нисбатан қўшимча тўлаш ва б.);
генерик дори воситаларини истеъмол қилиш оширишга қаратилган чора-тадбирлар (препаратларни халқаро патентланмаган номи билан ёзиш, генерикларга алмаштириш қоидалари, дорихоналарни иқтисодий рағбатлантириш, шифокорларнинг мотивацияси);
"параллел савдо" ("параллел импорт") ни рағбатлантириш.
Халқаро амалиётда тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари сифатида, бир томондан, клиник қўлланмалар, иккинчи томондан, тиббий ёрдамнинг чекловчи стандартлари тушунилади. Клиник қўлланмалар шифокорлар уюшмаси томонидан ишлаб чиқилади ва асосан тавсиявий характерга эга бўлади. Улар тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш, асоссиз кўрсатмаларнинг сонини камайтиришни мақсад қилиб қўйган. Клиник қўлланмаларда диагностик ва терапевтик аралашувлар бўйича аниқ маълумот ва бажариш кетма-кетлигини, муайян ташхис қўйилган беморларни батафсил даволаш режасини, тиббий аралашувларни амалга ошириш учун кўрсатмалар ва қарши кўрсатмаларни, шунингдек фармакотерапия режими мавжуд. Клиник протоколлар исботланган самарадорлик ва хавфсизлик кўрсаткичларига эга бўлган тиббий технологияларга, жумладан фармакотерапияга асосланади. Дунёда тан олинган клиник қўлланмалар –Буюк Британия Соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдамни такомиллаштириш миллий институти (National Institute for Health and Care Excellence, NICE), АҚШ, Шотландия ва Финландия шифокорлар жамиятлари томонидан ишлаб чиқилган.
Ривожланган мамлакатларда клиник қўлланмалар давлат (суғурта) кафолати бўйича тиббий аралашувларни тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, молиялаштиришнинг паст даражасига эга бўлган мамлакатларда тиббий ёрдамнинг чекланган стандартлари жорий этилмоқда. Бу стандартлар маълум бир касалликда давлат кафолати пакети доирасида қандай тиббий ёрдам кўрсатилишини белгилайди. Стандартлар клиник қўлланмалар билан мувофиқлаштирилади, аммо уларда қўлланилган тиббий технологиялар ва дори воситалари рўйхати чекланган. Клиник қўлланмалардан фарқли ўлароқ, чекловчистандартлар нафақат тасдиқланган терапевтик самарадорлик, ишончлилик ва иқтисодий самарадорлик мезонлари, балки соғлиқни сақлаш тизимининг мавжуд молиявий ресурсларидан, тиббий ёрдамга тузилган эҳтиёж ва тиббий муассасаларнинг моддий-техник ва ходимлар таъминоти билан ҳам боғлиқдир. (1.2-расм).
2.2-расм. Дори воситаларини клиник кўрсатмаларга, парвариш қилиш стандартларига ва қайта қопланадиган дори воситалари рўйхатига киритиш мезонлари
Тиббиёт стандартлари асосида тиббий хизмат ва дори воситалари рўйхати тузилади ва улар давлат кафолати пакети доирасида тақдим этилиши зарур. Давлат (жамият) манбаларидан қопланадиган дори воситалар рўйхати, одатда ҳаражатлари қопланадиган дори воситалари рўйхати деб номлаш қабул қилинган. Одатда бундай рўйхатлар халқаро патентланмаган номлари (ХПН) остида шакллантирилади ва улар шифокорлар томонидан тавсия этиладиган, рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини ўз ичига олади. Чекловчи рўйхатлар, одатда, "ижобий" бўлади, яъни улар ҳаражатлари қопланадиган дори воситаларини ўз ичига олади. Шу билан бирга, рўйхатлар "салбий" бўлиши мумкин, яъни истисноларни акс этиши мумкин. Ҳаражатлари қопланадиган дори воситалари рўйхатлари муайян мамлакатда қабул қилинган асосий дори воситалари рўйхатлари асосида тузилади. Улар, шунингдек, асосий дори воситаларирўйхатлари билан мос келиши ҳам мумкин. Давлат (оммавий) манбаларидан тўланадиган дори воситалари рўйхатлариасосий дори воситалари рўйхати сифатида қабул қилиниши мумкин.
Бундай рўйхатларнинг асосий ғояси шундаки, самарасиз дори воситалари ёкисамарадорлиги ва/ёки хавфсизлиги бир хил бўлган нисбатан қиммат дори воситалари тайинланмаслиги керак. Соҳа томонидан мазкур тартибга солувчи восита билан боғлиқ асосий шикоят –бундай турдаги чекловларнинг мавжудлиги, маъмурий тўсиқларни бартараф этган ҳолда қийинчилик билан бозорга "кириш"га уринаётган инновациялар учун рағбатлантиришларни камайтиради.
Чекловчи рўйхатлардан ташқари, дори воситалари ҳаражатларини қоплашни тартибга солишнинг яна бир муҳим воситасларидан бири нархларни тартибга солиш ва қопланадиган нархларни ўрнатиш ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, нархни тартибга солиш миллий схемалари нафақат нархлар қопланадиган соҳани, балки аҳолининг даромадлари ҳисобидан тўғридан-тўғри молиялаштириладиган дори воситалари бозори қисмини ҳам қамраб олиши мумкин.
Нархларни тартибга солиш:бевосита,максимал нархларни белгилаш вабилвосита,ишлаб чиқарувчилар нархлари ёки якуний нархларни белгилаш орқали таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳолат барча дори воситаларига ёки патент муҳофазаси остида бўлган,шифохона ва амбулатор шароитда қўлланиладиган маълум специфик гуруҳларга нисбатан қўлланиши мумкин.
Дунёда, шу жумладан Европа Иттифоқи ҳудудида, турли хил тартибга солиш тартиблари мавжуд бўлиб,улар бир томондан, миллий соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий, саноат сиёсати ва бошқа ҳаётий омилларнинг мақсадлари ва устуворликларини акс эттиради, бошқа томондан - миллий дори воситалари таъминоти тизимини шакллантиришнинг турли тарихий жараёнлари натижасидир (Трофимова, э.О., 2013).
Давлат (суғурта) кафолатлари доирасида ҳаражатлари қопланадиган дори воситалари нархларини тартибга солишдан мақсад – дори воситаларининг қопланадиган нархларини белгилашдан иборат. Патентланган дори воситалари учун ва генерик дори воситалари учун турли хил ёндашувлар қўлланилади (1.3-расм).
2.3-расм. Ҳаражатлари қопланадиган дори воситалари нархларини тартибга солиш усуллари
Патент ҳимояси остидалиги ва (ёки) рўйхатга олиш досье маълумотлари эксклюзивлиги (dataexclusivity) натижасида бозорда вақтинчалик монополияга эга бўлган дори воситалари учун энг кенг тарқалган усул - ташқи референт нархланиш (external reference pricing, ERP) ҳисобланади. Бу усул кўплаб Европа Иттифоқи мамлакатларида, шунингдек, бошқа ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда қўлланилади.ERP - жаҳон миқёсидаги нархларни таққослаш усули бўлиб, сони ва таркиби турли туман бўлган мамлакатларнинг "савати" (мажмуи) га асосланган. Бундай ҳолдареферент нарх сифатида, энг паст нарх, ўртача нарх, медиана нархи ёки маълум миқдордаги минимал нархларининг ўртачаси белгиланиши мумкин. Яъни, референт нарх –қопланадиган нархнинг максимал даражаси ҳисобланади.
Ушбу нархлаш усули, агар нарх минимал даражада ўрнатилган бўлса, нархни самарали пасайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, “сават”да бир-бирига референт бўлган давлатларда нархларнинг бир-бирига яқинлашиши (конвергенцияси) кузатилади. Бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган ERP усули - ресурсларни тежаш ва аҳолинингпатент муҳофазаси остидаги дори воситаларини ҳарид қилишини кенгайтиришнинг оддий ва самарали усули.
ERP натижалари асосида тўғридан-тўғри нарх белгилаш билан бир қаторда баъзи Европа мамлакатларида нисбатан мослашувчан нархлаш чоралари қўлланилмоқда. Хусусан, назорат ташкилотлари ва ишлаб чиқариш компаниялари ўртасидаги нарх бўйича келишув бўлиб, унда ўтказилган тадқиқотларнинг исботланганлиги ва дориларнинг терапевтик қийматибилвосита ҳисобга олинади. Кўпинча нархлар бўйича келишув кутилаётган харидлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади ва агарда натижавийнарх ошиб кетган бўлса, у ҳолда шартнома шартларига мувофиқ нархлар қайта кўриб чиқилади ёки компаниялар олинган маблағларнинг бир қисмини қайтаради. Буюк Британияда сўнгги пайтгача, компанияларнинг барча оригинал препаратлар портфелларининг даромад даражаси устидан назоратни (максимал даража - 21% ва истиснолар)ўз ичига оладиган ва алоҳида дори воситалари нархларини ўзгартиришга имкон берадиган нархларни тартибга солиш тизими амал қилиб келган.
Патент муҳофазаси остида бўлмаган дори воситалари учун ички референт нарх шакллантириш, тендерлар ва генерик препаратлар нархларининг чегаравий даражасини ўрнатишдан фойдаланилади. Биринчи икки усул, миллий соғлиқни сақлаш тизимларида нархлар ва дори воситалари харажатларини камайтиришнинг самарали воситаси эканлиги исботланди.
Ички референт нархни шакллантириш (internal reference pricing, IRP) Европа мамлакатларида, шунингдек, Канада, Австралия, Япония ва бошқа мамлакатлар томонидан ҳаражатларни қопловчи максимал нархни ёки референт нархни белгилаш учун кенг қўлланилади. Бундай ҳолда нархни шакллантириш ички бозорнинг нарх даражасига асосланади(яъни, усулнинг номи шундан келиб чиққан). Патент муҳофазасидан чиққан дори воситалари нархларини тартибга солиш ҳолатларида, нархларни пасайтириш учун (мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан қатъий назар) ички бозордаги рақобатни рағбатлантириш,ERPдан фойдаланишдан кўра кўпроқ мос келиши исботланган.
Нархлари референт даражасидан юқори бўлган дори воситалари қисман(бу даражадан юқоридаги қисми) истеъмолчилар томонидан тўланади ёки уларнинг харажатлари умуман қопланмайди. Бундай ҳолатларда референт нарх ҳам оригинал, ҳам генерик дори воситалари учун қўлланилади. Германияда ва Нидерландияда IRP бир нечта ХПНни бирлаштирган қатор фармакотерапевтик тоифаларга ҳам татбиқ этилади. Референт нархни шакллантириш патент муҳофазаси тугаганидан кейин генерикларнинг бозорга киришининг эрта босқичларида нархларни самарали пасайтирилишига ёрдам беради, аммо бу жараённинг давом эттирилишига туртки бермайди, чунки дори воситалари нархи референт даражага яқин холда белгиланади.
Тендерлар (танлов савдолари) шифохона харидлари учун стандарт ҳисобланади, аммо амбулатор дори воситалари таъминоти учун қисман қўлланилади. Энг кўп қўлланиладиган дори воситалари бозорларида тендерлар бошқа тартибга солиш чора-тадбирлари (жумладан, IRP) ўрнини олган, Нидерландия тажрибаси тендерлар ёрдамида нархларни тез пасайтириш имкониятини кўрсатди. Тендер савдоларининг камчиликлари шундаки, уларнинг ғолиблари одатда миллий амбулатор бозорлари учун ягона етказиб берувчиларига айланади ва, айниқса, агар тендерлар дори воситалари катта қисмини қамраб оладиган бўлса ва кўпгина Европа мамлакатларида ўтказилса, узоқ муддатли истиқболдагенериклар секторида рақобатни сустлашиши (ва шунга мос равишда нарх ошиши)хавфини туғдиради
Нархларни тартибга солишнинг кенг тарқалган усулларидан яна бири,генерикпрепаратлар учун улар нархларининг чегаравий даражасини белгилашдир ва у кўпинча оригинал дори воситалари нархлари даражасига “боғлаб қўйилади”. Турли мамлакатлар турли ёндашувлардан фойдаланадилар. Масалан, Австрияда биринчи генерик дори воситасининг чегаравий нарх даражаси – оригинал дори воситаси нархининг 52%га, Португалияда - 75%га тенг, иккинчи генерик дори воситаси эса – мос равишда, биринчи генерик дори воситаси нархининг 85% ва 75%ига тенг. Бир қатор ҳолларда, генериклар учун чегаравий нарх даражасини белгилаш билан бирга, патент муҳофазасидан чиқадиган оригинал дори воситалари нархларини маълум даражага тушириш талаб этилади. IRP ва тендерларга нисбатан, ушбу тартибга солиш тури нархларни пасайтиришга эришиш нуқтаи назаридан камроқ самаралидир, чунки ҳам оригинал, ҳам генерик дори воситалари нархларининг белгилаб қўйилишигаолиб келади (ТрофимоваЕ.О., 2013).
Ҳозирги кунда кўплаб Европа Иттифоқи давлатлари тиббий технологияларни баҳолаш (ТТБ) бўйича жараёнларни жорий қилдилар (Health Technology Assessment, ТТА). Бу жараён доирасида, далилларга асосланган тиббиёт талабларига мувофиқ,янги дори воситасининг клиник самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолашдан ташқари, муайян кўрсатмаларда мавжуд терапевтик муқобилларга нисбатан фармакоиқтисодий баҳолаш жараёни ўтказилади. Баҳолаш тартибга солиш ёки экспертлар ташкилотлари томонидан амалга оширилади. ТТА натижалари, дори воситаларининг қопланадиган дори воситалари рўйхатига киритилиши бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилса-да, айрим ҳолларда улар қоплаш нархларини белгилашда фойдаланилади ёки мазкур жараёнга таъсир кўрсатади.
ТТА, янги дори воситаларини яратиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш компаниялари харажатларинигина эмас, балки, бу ишлаб чиқиш жараёнлари даволаш муқобил усулларига нисбатан беморлар ва соғлиқни сақлаш тизимига қанча қиймат олиб келишини ҳисобга оладиган нархни шакллантиришда қадриятли ёндашувни амалга оширишга имкон беради.
Мисол учун, Францияда, агар дори воситасибошқасига нисбатан терапевтик устунликни ёки аниқиқтисодий самарадорликни таъминласа, уҳаражатларни қоплаш тизимига киритишга тавсия этилади. Шу билан бирга, компаниялар билан нарх даражасини белгилаш ва маълум ҳажмда етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бориш ва натижаларни мустаҳкамловчи шартномалар тузиш босқичида нархлар аниқланади. Нархлар бўйича музокараларда, ТТА даврида аниқланадиган,дори воситаларининг нновационлик даражаси алоҳида аҳамиятга эга. Яна бир мисол. Буюк Британияда ТТА, соғлиқни сақлаш тизими маблағларидан сезиларли даражада сарфланиши кутилаётган янги қиммат дори воситасини қўллаш ҳолатларида, нарх назоратиумумий механизми (ўрнатилган даромад меъёри назорати)ни тўлдиради. Мамлакат ҳукумати компаниялар ҳаражатларини ҳисобга олувчи даромад меъёрини назорат қилиш усулидан воз кечишни ва ТТА натижалари асосида янги ишланмалар учун нархни шакллантиришнинг қийматли ёндашувига тўлиқ ўтишни режалаштирмоқда.
Клиник самарадорликнинг етарлича ишончли далиллари ҳали олинмаган, истиқболда катта фойда келтириши кутилаётган қиммат дори воситалари ҳақида гап кетганда, назоратчилар ва компаниялар ўртасида хавфни бўлишиш бўйича келишувлар борган сари кенг тарқалмоқда (Белгияда, Нидерландияда ва Буюк Британияда жорий этилган). Бунда турли ёндашувлардан фойдаланилади, уларнинг мазмуни, дори воситалари қийматини тўлаш олинган клиник натижага қараб амалга оширилишини англатади. Ушбу усулдан фойдаланганда назоратчилар беморларнинг оғир ва хавфли касалликларни даволаш учун истиқболда самарали янги дори воситаларини қўллашларини чекламайдилар, шунингдек, маблағларнинг самарасиз ишлатилишидан ўзларини суғурта қилишади.
Чекловчи рўйхатлар ва нархларни тартибга солишдан ташқари, амбулатор шароитда фойдаланиладиган дори воситалари учун аҳоли томонидан қўшма тўловларни (қисман тўлов) жорий этиш йўли билан дори воситалари ҳаражатларитартибга солинади. Референт нарх шакллантириш тизимида қўшма тўловлар референт нархнинг (дори воситаси ҳаражати қопланадиган нархи) ва дорихонадан сотиб олиниши мумкин бўлган дори воситасининг ҳақиқий нархи орасидаги фарқни қоплаши керак. Бундай ҳолатда беморлар бир-бирига ўхшаш дори воситалари гуруҳидан қимматроқ дори воситасини танлаш ҳуқуқига эга, бироқ айни пайтда келиб чиқадиганқўшимча харажатларни ўзлари тўлайдилар.
Дори воситаларини қабул қилишда қўшма тўловлар,сотиб олинадиган дори воситалари қийматининганиқ белгиланган миқдорини ёки улар умумий қийматининг маълум қисми (фоизи)ни билдириши мумкин. Бироқ, бу тўловлар препарат қўлланиш соҳасига, қадоқнинг ўлчамига ва бемор тегишли бўлган аҳоли тоифасига қараб фарқланади. Оғир касалликларни (масалан, онкологик)даволаш учун дори воситалари,шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига (камбағал, қариялар, ҳомиладор, болалар, ижтимоий аҳамиятли сурункали касалликларга эга бўлган шахслар) тақдим қилинадиган дори воситалари қўшма тўловлардан озод этилиши мумкин. Тўловлар, бир томондан, соғлиқни сақлаш тизимига қўшимча маблағлар келишини таъминлаш, иккинчи томондан –дори воситаларини ортиқча истеъмол қилишга қарши курашиш учун мўлжалланган.
Талабни оригиналдори воситалардан генерикларга нисбатан ўзгартиришга қаратилган тартибга солиш чора-тадбирлари дори воситаларига ҳаражатларни камайтиришга катта ҳисса қўшади. Бунга ўхшаш дори воситалари учун референт нархни шакллантириш тизими ҳам қаратилган. Шунингдек, рецептда дори воситалари номини ХПНбўйича келтириш, дорихонада оригинал дори воситасини генерик дори воситасига мажбурий алмашинуви (оригинал дори воситасини бериш учун қўшимча асос бўлмаганда), дорихоналарда генериклар савдосини рағбатлантиришга иқтисодий томондан қизиқтирадиган турли шароитлар, шифокорлар учун генерик препаратлар тавсиясини қўпайтиришга йўналтирилган чекловлар ва иқтисодий рағбатлантиришлар(масалан, амбулатория шифокорлари томонидан тайинланган дори воситалари миқдори бўйича чеклашлар)каби чоралар қўлланади. Генериклар истеъмолини рағбатлантиришга,уларнинг тезкор рўйхатга олиш ва маҳаллий генериклар ишлаб чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича ишлаб чиқилган саноат сиёсатини жорий этиш орқали эришилади.
Дори воситалари нархини камайтиришга йўналтирилган тартибга солиш чора-тадбирлари параллел импортни рағбатлантиришни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Параллел импорт -ишлаб чиқарувчи компания билан келишмаган ҳолда рўйхатдан ўтган дори воситаларини мамлакатга олиб кириш имкониятидир. У нархлар рақобатининг самарали механизми бўлиб, одатда маҳсулот нархи юқори бўлган мамлакатларга нархи паст бўлган мамлакатлардан келтирилади. Нархлар фарқи,турли давлатлар бозорларда дори воситалари нархлари турлича тартибга солиниши, шунингдек, ишлаб чиқариш компаниялари томонидан олиб бориладиган нарх-навонинг фарқлаш сиёсати билан боғлиқ. Параллел импорт ишлаб чиқариш компаниялари бизнесига жиддий таҳдид солади ва унга қарши курашиш учун барча имкониятларни ишлатишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, бир қатор мамлакатларда параллел импортгау ёки бу шаклда рухсат берилади, чунки бу нархни (оригиналва геенрик дори воситалари учун) камайтириш ва дори воситалари ҳаммабоплигини ошириш имконини беради. Бу усул, айниқса, Европа Иттифоқида фаол қўллаб-қувватланмоқда ва ишлаб чиқариш компанияларининг эътирозлари Европа Комиссияси томонидан (Европа Иттифоқининг ижро этувчи органи) рақобат чеклови сифатида кўриб чиқилмоқда ва қатъий чекланмоқда.
Умуман олганда, асосан давлат (жамоатчилик) манбаларидан молиялаштириладиган деярли барча миллий соғлиқни сақлаш тизимларида, дори воситалари харажатларини камайтириш ва оптималлаштиришга йўналтирилган бир қатор тартибга солиш чоралари қўлланилмоқда. Вақт ўтиши билан оригинал дори воситаларини ишлаб чиқувчилар ва ишлаб чиқарувчиларга босим ошиб боради. Саноат ушбу тенденцияга қарши фаол курашмоқда, бу эса биринчи навбатда, янги препаратларни яратиш бўйича тадқиқотларолиб бориш ва янги технологиясини ишлаб чиқиш учун қайта инвестиция киритиш зарурлигига асосланади.
Бу маънода инновацион компаниялар учун энг жозибали бозор АҚШ бозори ҳисобланади. Бугунги кунда АҚШда тиббиёт хизматлари ва дори воситаларига ҳаражатлар ихтиёрий тиббий суғурта (ИТС) орқали тўланади (қариялар, ногиронлар ва камбағаллар учун давлат дастурлари ҳам мавжуд). АҚШнинг ўзига хослиги шундан иборатки, бу ерда ишлаб чиқарувчиларнинг нархлари тартибга солинмайди, бошқа мамлакатларда у ёки бу даражада чекланган улгуржи ва чакана устама нархлари ҳам тартибга солинмайди. Дори воситалари нархлари бўйича махсус шарт-шароитлар (чегирмалар)суғурта компаниялари ва тиббиёт ташкилотларининг ишлаб чиқарувчи компаниялар билан музокаралари натижасида пайдо бўлади. Истеъмолчиларда бир қатор ИТС дастурларидан бирини танлаб олиш имконияти мавжудлигиушбу бозорнинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Суғурта режалари орасида нархга боғлиқ бўлган ва нархга боғлиқ бўлмаган рақобат мавжуд. Инновацион препаратлардан фойдаланган ҳолда даволаниш имконини берадиган дори воситаларини қоплаш режалари ютиб чиқади. Оригиналдори воситаларини генерик дори воситалари билан алмаштириш ва савдо имтиёзларини олиш йўли билан ҳаражатларни камайтиришга эришилади. Натижада, АҚШ бозори унинг миқёси ва нархлар асосан бозор механизмлари билан тартибга солиниши туфайли инновацион компаниялар учун энг жозибали бозор ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |